Индустриал иқтисодиёт


Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси


Download 309.05 Kb.
bet51/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

9.2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
Кадрлар (ходимлар) – бу муайян касбни эгаллаш бўйича тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга бўлган ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган кишилардир.
Кадрларга бўлган талабни аниқлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати бўйича режалаштириш ва ҳисобга олиш ва бошқа йўналишлар билан мужассамлаштириш учун ходимларни гуруҳларга ажратиш керак бўлади, яъни таснифлаш зарур.
Ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятида қатнашишига қараб саноат тармоғида банд бўлган барча кадрлар икки гуруҳга бўлинади:

  • саноат ишлаб чиқариш ходимлари;

  • носаноат ишлаб чиқариш ходимлари;

Маҳсулот ишлаб чиқариш доирасида банд бўлган ходимларнинг барчаси саноат ишлаб чиқариш ходимлари гуруҳига киради. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари ўз навбатида бажарадиган функциясининг тавсифига қараб қуйидаги категорияларга бўлинади:
1. Ишчи ходимлар;
2. Муҳандис-техник ходимлар;
3. Хизматчилар;
4. Иш бажарувчи кичик ходимлар;
5. Қоровуллар ва ўт ўчирувчилар, яъни корхонани қўриқлайдиган ва ёнғиндан муҳофаза қилувчи ходимлар.
Саноат ишлаб чиқариш ходимларнинг энг муҳим ва жуда кўп қисми - бу ишчилар бўлиб, улар маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)да бевосита қатнашадилар, жиҳозларни таъмирлаш, меҳнат буюмлари ва тайёр маҳсулотни бир ердан иккинчи жойга ташийдилар ва нихоят таъмирлаш – қуриш ишларини бажарадилар.
Ишчилардан кейинги ўринда муҳандис-техник ходимлар туради ва улар раҳбар ходимлар ҳисобланади. Уларга директорлар, бошқарувчилар, уларнинг муовинлари, бош мутахассислар, ҳизмат кўрсатиш бўлимларининг раҳбарлари киради.
Хизматчилар категориясига – ҳужжатларни тайёрловчи, уларни расмийлаштирувчи, ҳисоб ва назорат ишларини бажарувчи, хўжалик хизматини бажарувчи (агентлар, кассирлар, иш юритувчилар, котибалар, статистлар ва бошқа)лар киради.
Тармоқ ва корхона фаолиятини режалаштириш ва таҳлил этишда, айниқса меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, ўртача иш ҳақини аниқлаш, кадрлар қўнимсизлигини аниқлаш учун ходимларнинг ўртача сони кўрсаткичи кўп ишлатилади.
Кадрлар салоҳиятини миқдорий баҳолаш билан биргаликда уларни сифат жиҳатдан ҳам тавсифлаш керак бўлади. Бу жиҳатлар ходимларнинг профессионал ва малакавий фазилатлари билан белгиланади. Бу борада, биринчи ўринда «мутахассислик», «ихтисослик», «малака» деган тушунчалар юзага келади.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling