Информатика, Ахборот ва Ахборот технологиялари тушунчалари. Компьютернинг ривожланиш тарихи, қўлланиш соҳалари, авлодлари, асосий қурилмалари


Download 272.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana28.01.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1136870
  1   2
Bog'liq
1-mavzu. Dasturlash fanidan



С++ тили синтаксиси ва унинг 
лексик асоси 


Маълумки, дастур машина кодларининг қандайдир кетма-
кетлиги бўлиб, аниқ бир ҳисоблаш воситасини амал қилишини 
бошқаради. Дастур таъминотини яратиш жараёнини 
осонлаштириш учун юзлаб дастурлаш тиллари яратилган. Барча 
дастурлаш тилларини икки тоифага ажратиш мумкин: 
- қуйи даражадаги дастурлаш тиллари; 
- юқори даражадаги дастурлаш тиллари. 
Қуйи даражадаги дастурлаш тилларига Assembler туридаги 
тиллар киради.
Юқори босқич тилларига Fortran, PL/1, Prolog, Lisp, Basic, Pascal, 
C ва бошқа тилларни мисол келтириш мумкин.
Ҳозирда кенг тарқалган тилларга Object Pascal, C++, C#, Php, Java 
тиллари ҳисобланади. Хусусан, С тилининг такоммиллашган 
варианти сифатида C++ тилини олишимиз мумкин.
1972 йилда Денис Ритч ва Браян Кернеги томонидан С тили 
яратилди. 1980 йилда Бьярн Страустроп С тилининг авлоди C++ 
тилини яратдики, унда структурали ва объектга йўналтирилган 
дастурлаш технологиясига таянган ҳолда дастур яратиш имконияти 
туғилди.


Қуйида C++ тилидаги содда программа матни келтирилган. 
#include 
using namespace std; 
int main () 

cout << “Salom Olam! \n”; 
return 0; 

Программа бажарилиши натижасида экранга "Salom Olam!" 
сатри чоп этилади. 


C++ тилида программа яратишда дастлаб, матн таҳририда (одатда 
программалаш муҳитининг таҳририда) программа матни терилади, бу 
файлнинг кенгайтмаси «.cpp» бўлади. Кейинги босқичда программа 
матни ёзилган файл компиляторга узатилади, агарда программада 
хатоликлар бўлмаса, компилятор «.obj» кенгайтмали объект модул 
файлини ҳосил қилади. Охирги қадамда компоновка (йиғувчи) 
ёрдамида «.exe» кенгайтмали бажарилувчи файл программа ҳосил 
бўлади. Босқичларда юзага келувчи файлларнинг номлари бошланғич 
матн файлининг номи билан бир хил бўлади. 


C++ тилида изоҳлар икки кўринишда ёзилиши мумкин. 
Биринчисида "/*" дан бошланиб, "*/" белгалари билан тугаган барча 
белгилар кетма-кетлиги изоҳ ҳисобланади, иккинчиси «сатрий изоҳ» деб 
номланади ва у "//" белгилардан бошланган ва сатр охиригача ёзилган 
белгилар кетма-кетлиги бўлади. Изоҳнинг биринчи кўринишида ёзилган 
изоҳлар бир неча сатр бўлиши ва улардан кейин C++ операторлари давом 
этиши мумкин. 
Мисол. 
int main() 

// бу қатор изоҳ ҳисобланади
int a=0; //int d; 
int c; 
/* int b=15 */ 
/*- изоҳ бошланиши 
a=c; 
изоҳ тугаши */ 
return 0; 

C++ тилида изоҳлар


Бир пайтнинг ўзида пробел воситасида бир нечта ва ҳар хил турдаги қийматларни 
оқимдан киритиш мумкин. Қиймат киритиш  тугмасини босиш билан 
тугайди. Агар киритилган қийматлар сони ўзгарувчилар сонидан кўп бўлса, 
«ортиқча» қийматлар буфер хотирада сақланиб қолади. 
#include  
using namespace std; 
int main ()
{
int x,y;
float z; 
cin >> x >> y >> z; 
cout << “O‟qilgan qiymatlar:\n”;
cout << x << „\t‟ << y << ‟\t‟ << z; 
return 0;
}
Ўзгарувчиларга қиймат киритиш учун клавиатура орқали
10 20 3.14  
ҳаракати амалга оширилади. Шуни қайд этиш керакки, оқимга қиймат киритишда 
пробел ажратувчи ҳисобланади. Ҳақиқий соннинг бутун ва каср қисмлари ' . ' 
белгиси билан ажратилади. 
C++ тилида бир нечта қийматлар билан ишлаш 


C++ тили алфавити ва лексемаларига қуйидагилар киради: 
- катта ва кичик лотин алфавити ҳарфлари; 
- рақамлар - 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9; 
- махсус белгилар: “ , - | * + ( ) + - / % \ ; ‘ : ? < = > _ ! & ~ # ^ . * 
Алфавит белгиларидан тилнинг лексемалари шакллантирилади: идентификаторлар; 
калит (хизматчи ёки заҳираланган) сўзлар; ўзгармаслар; амаллар белгиланишлари; 
ажратувчилар. 

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling