Информатика асослари фанидан
Махсус белгилардан фойдаланиш
Download 0.88 Mb.
|
ахборот техналогиялар мутахасиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕКСТ НАДПИСИ
- Жадвал ҳосил қилиш ва жадваллар билан ишлаш.
Махсус белгилардан фойдаланиш.
Компьютернинг клавиатурасига яхшилаб эътибор берсангиз, ундаги символлар сони чекланганлигига ишонч ҳосил киласиз. Матнни тераётганингизда, дейлик, ± символи керак бўлиб қолди. Бундай ҳолларда теришни тўхтатиб турган ҳолда «Символ» (Белги) буйруғини ишлатинг. Ҳосил бўлган буйруқ ойнасидан керакли символни белгилаб, «Вставить» (қўйиш) тугмачасини босинг. Агар керакли символ топилмаса, «Шрифт» (Шрифтлар) дарчасидан бошқа шрифт танланг. Излаган топади деганларидек, талаб этилаётган символ албатта топилади, уни белгилаб «Вставить» (қўйиш) тугмачасини босинг. Ойнани ёпиш учун «Закрыть» (Ёпиш) тугмачаси босилади. Microsoft Word редакторида объектлар билан ишлаш матнлар, буклетлар, проспектлар ва ҳар-хил муқовалар тайёрлашда яна бир қулайлик ҳисобланади. Масалан, Word Арт коллекциясидан керакли вариантни танлаб матннинг ихтиёрий жойига қўйиш мумкин. Бунинг учун, асосий менюдан Вставка - Рисунок - Объект Word Аrt га утинг. Энди эса, Сичқон тугмасини босинг. Натижада, экранда WordАрт коллекциясининг дарчаси пайдо бўлади. Коллекцияда берилган текстни 30-хил вариантда ҳар-хил кўринишга келтириш мумкин. Сиз сичқон ёрдамида ҳоҳлаган вариантни танланг ва ОК кнопкасини босинг (Агар, шаштингиздан қайтган бўлсангиз, у ҳолда Отмена тугмачасини босинг, бунда ҳамма бажарилган амаллар бекор қилинади). Энди эса, ТЕКСТ НАДПИСИ сўзларининг ўрнига ўзингизни матнингизни ёзинг. Шундан сўнг, сичқон ёрдамида ОК тугмачасини босинг. Шундай қилиб, Сиз WordАрт объектини қўйдингиз. Уни бирор жойини ўзгартирмоқчи бўлсангиз сичқон ёрдамида объект матнининг ихтиёрий жойига келиб сичқон тугмачасини икки марта босинг ва хоҳлаган шаклга ўзгартиришингиз мумкин. Жадвал ҳосил қилиш ва жадваллар билан ишлаш. Жадваллар амалиётда маълумотларни тартибли ва тушунарли шаклга келтириб берувчи энг қулай воситадир. Жадвал тайёрлашни ўрганиш мақсадида қуйидаги топшириқни бажариб кўрамиз. WORD матн муҳаррирининг имкониятларидан фойдаланиб, жадвални тайёрланг. Бунинг учун асосий менюнинг Таблица менюсининг Вставить пунктидан Таблица қаторига сичқон тугмасини босинг. Ҳосил бўлган мулоқит ойнасидан эса тайёрланаётган жадвал нечта устундан иборат бўлса, Число столбцов майдончасига уша сонни киритинг. Қаторлар сонини эса Число строк майдончасига сонни киритинг. Сонни киритишни саҳифа ўлчамларини танлашда ўрганганмиз. Аҳамият берсангиз, жадвал графалари бир хил кенгликда ҳосил булди. Кейинги жадвалда эса биринчи графа бошқаларидан анча кичик. Жадвал графаларини катталаштириш ёки кичиклаштириш учун сичқон ёрдамида графалар ўртасидаги чизиқа келсангиз экранда икки томонга йўналган стрелка пайдо бўлади. Сиз сичқон тугмачанисини босиб, графа чегарасини хоҳлаган томонга суришингиз мумкин. Сичқон тугмасини қўйиб юборсангиз жадвал графасини кичиклашгани ёки катталашганини кўрасиз. Жадвални қаторларини кенгайтириш учун Enter клавишасини боссангиз бас уни хоҳлаганча кенгайтиришингиз мумкин. Жадвал ичига ёзишда бир графадан бошқасига ўтиш учун сичқончадан ёки Tab клавишидан фойдаланса бўлади. Жадвалдаги барча маълумотларни киритиб бўлгач, Сиз 1 – жадвални ҳосил қиласиз. Word матн муҳаррирининг имкониятлари ичида шундай имкониятлари борки, улардан фойдаланиш қилаётган ишингизни жуда сифатини оширади, уни ихчам, бежирим ва яқол кўзга ташланадиган бўлишини таъминлайди. Масалан, фирмангизда ўзингиз ўтирган эшикка ёзиладиган ёзув. Бу ёзувни оддий А4 форматдаги (талабаларнинг курс иши, лаборатория иши ёки реферат ёзадиган қоғози) қоғозга тўғридан тўғри ёки кўндалангига ёзиш мумкин. Матнни коғозга оддий (яъни книжный формада) жойлаштириш учун бевосита ёзиб кетилаверади. Чунки, деярли барча Word матн муҳаррири матнни оддий жойлаштиришга созланган бўлади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling