Информатика фани ЎҚитувчилари учун


Download 0.7 Mb.
bet1/23
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1233647
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
информатика 750 тест вариант


М.БЕҲБУДИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

Информатика фани ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН тестлар тЎплами


(30 вариантда жами 750 та тест)


Самарқанд 2011
Тузувчи муаллифлар: Д.Ф.Ходжаева, А.М.Яхшибоев ВПКҚТМОИ ўқитувчилари
Тақризчилар: Аминов И.Б –ф.м.ф.н., СамДУ доценти
Ҳамраев Ф.Ш – ф.м.ф.н., ВПКҚТМОИ доценти

Ушбу тестлар тўпламида ўрта
мактабда информатика курсида
30 та мавзу бўйича 750 та тест берилган.
Тестлар информатика ўқитувчилари
учун тавсия этилади.

Тестлар тўплами вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти информатика кафедраси 2011 йил январдаги йиғилишида муҳокама қилинган ва институт илмий Кенгашига тавсия этилган.


1-вариант(Информатика ҳақида)
1. Информатика фани нима билан шуғулланади?
А. Инсон фаолиятининг турли жабҳаларидаги ахборотларни излаш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан
В. Биз барча сезги органларимиз орқали қабул қила оладиган маълумотлар мажмуини ва уларнинг ўзаро боғланиш даражаси билан
С. Ахборот билишнинг асосини ташкил этувчи элемент билан
Д. Ақлий билиш ва ҳиссий билиш билан
2. Ахборот нима?
А. Биз барча сезги органларимиз орқали қабул қила оладиган маълумотлар мажмуини ва уларнинг ўзаро боғланиш даражасини тушунамиз
В. Инсон фаолиятининг турли жабҳаларидаги ахборотларни излаш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланишни тушунамиз
С. Ахборот билишнинг асосини ташкил этувчи элементни тушунамиз
Д. Ақлий билиш ва ҳиссий билишни тушунамиз
3. Информация сўзи қайси тилдан олинган ва қандай маънони билдиради?
А. лотин, тушунтириш, тавсифлаш
В. инглиз, сезиш, тавсифлаш
С. рус, тушунтириш, тавсифлаш
Д. француз, тушунтириш, сезиш
4. Ахборот сифатлари тўғри кўрсатилган қаторни топинг
А. тўлиқ, қимматли, ишончли В. узлукли, узлуксиз
С. тўлиқ, узлукли, узлуксиз Д. узлукли, узлуксиз, қимматли, ишончли
5. Ахборотнинг шаклларини топинг
А. узлукли, узлуксиз В. тўлиқ, қимматли, ишончли
С. тўлиқ, узлукли, узлуксиз Д. узлукли, узлуксиз, қимматли, ишончли
6. Ахборотлар устида бажариладиган асосий амалларни кўрсатинг
А. тўплаш, қайта ишлаш, узатиш В. тўплаш, қайта ишлаш, кўпайтириш
С. тўплаш, қайта кўриш Д. қайта ишлаш, кўпайтириш, алмаштириш
7. Ахборотни одам қандай қабул қилади?
А. сезги органлари орқали В. кўриш орқали С. эшитиш орқали Д. сезиш орқали
8. Ахборот технологияси деб нимага айтилади?
А. Ахборотлар устида керакли амалларни бажариш борасида ташкил қилинган жараёнга
В. Ақлий билиш ва ҳиссий билишга
С. қайта ишлаш, кўпайтириш, алмаштиришга
Д. Инсон фаолиятининг турли жабҳаларидаги ахборотларни излаш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланишга
9. Информатика фани ўрганадиган асосий тушунчалар қайсилар?
А. бит, байт, ахборот, Э.ҳ.М қурилмалари
В. мисол, диктант, бит, байт, килобайт
С. сезги органлари
Д. дастурлаш тилларини
10. Информациянинг энг кичик ўлчов бирлиги нима?
А. бит В. байт С. терабайт Д. гигабайт
11. Э.ҳ.М ларни нечта авлодга бўлиб ўрганамиз?
А. 5 та В. 4 та С. 3 та Д. 6 та
12. Бешинчи авлод Э.ҳ.М лари қандай бўлиши керак?
А. Интеллектуал билимлар базасига эга бўлган, интеллектуал роботлар
В. Микропроцессор асосида ишлайдиган
С. Электрон микросхема асосида ишлайдиган
Д. Электрон лампа асосида ишлайдиган
13. Туртинчи авлод нима аосида ишлайди?
А. Микропроцессор асосида ишлайдиган
В. Электрон микросхема асосида ишлайдиган
С. Электрон лампа асосида ишлайдиган
Д. Ярим ўтказгичли транзистор асосида ишлай оладиган
14. Учинчи авлод нима аосида ишлайди?
А. Электрон микросхема асосида ишлайдиган
В. Электрон лампа асосида ишлайдиган
С. Ярим ўтказгичли транзистор асосида ишлай оладиган
Д. Микропроцессор асосида ишлайдиган
15. Иккинчи авлод нима аосида ишлайди?
А. Ярим ўтказгичли транзистор асосида ишлай оладиган
В. Электрон лампа асосида ишлайдиган
С. Микропроцессор асосида ишлайдиган
Д. Электрон микросхема асосида ишлайдиган
16. Биринчи авлод нима аосида ишлайди?
А. Электрон лампа асосида ишлайдиган
В. Ярим ўтказгичли транзистор асосида ишлай оладиган
С. Микропроцессор асосида ишлайдиган
Д. Электрон микросхема асосида ишлайдиган
17. Биринчи ҳисоблаш воситаси қандай аталган?
А. Абак В. Счёт С. Калькулятор Д. Саноқ чўп
18. Электрон лампа асосида ишлайдиган авлод қайси?
А. биринчи авлод В. учинчи авлод С. тўртинчи авлод Д. бешинчи авлод
19. Электрон микросхема асосида ишлайдиган авлод қайси?
А. учинчи авлод В. тўртинчи авлод С. бешинчи авлод Д. иккинчи авлод
20. Ярим ўтказгичли транзистор асосида ишлайдиган авлод қайси?
А. иккинчи авлод В. учинчи авлод С. тўртинчи авлод Д. бешинчи авлод
21. Микропроцессор асосида ишлайдиган авлод қайси?
А. тўртинчи авлод В. бешинчи авлод С. иккинчи авлод Д. учинчи авлод
22. Интеллектуал билимлар базасига эга бўлган, интеллектуал роботлар
А. бешинчи авлод В. иккинчи авлод С. учинчи авлод Д. тўртинчи авлод
23. Ахборотлар устида керакли амалларни бажариш борасида ташкил қилинган жараёнга нима дейилади?
А. Ахборот технологиялари В. Кибернетика С. Математика Д. Информатика
24. Биз барча сезги органларимиз орқали қабул қила оладиган маълумотлар мажмуини ва уларнинг ўзаро боғланиш даражасини қандай атаймиз?
А. ахборот В. информатика С. кибернетика Д. математика
25. Инсонда нечта сезги органлари бор ва қайсилар
А. 5 та, кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш, сезиш
В. 4 та, кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш
С. 3 та, кўриш, эшитиш, таъм билиш Д. 2 та, ҳид билиш, сезиш

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling