Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
innovatsion-pedagogika
81 ―БУМЕРАНГ‖ ТЕХНОЛОГИЯСИ 1 вариант Технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талабаларни дарс жараѐнида, дарсдан ташқарида турли адабиѐтлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ѐдида сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баѐн эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча талабаларни баҳолай олишга қаратилган. Технологиянинг мақсади. Ўқув жараѐни мобайнида тарқатилган материалларни талабалар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштриб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара ва турли саволлар орқали тарқатма материаллардаги матнлар қай даражада ўзлаштирилганлагини назорат қилиш ва баҳолаш.Ўқув жараѐни мобайнида ҳар бир талаба томонидан ўз баҳо (ѐки балл)ларини эгаллашга имконият яратиш. Технологиянинг қўлланиши. Амалий машғулотлар, семинар ѐки лаборатория машғулотлари ҳамда суҳбат-мунозара шаклидаги дарсларда якка тартиб, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида фойдаланилиши мумкин. Машғулотда фойдаланиладиган воситалар. Талаба дарс жараѐнида мустақил ўқишлари, ўрганишлари ва ўзлаштрилиб олишлари учун мўжалланган тарқатма материаллар (ўтилган мавзу ѐки янги мавзу бўйича қисқа матнлар, суратлар, маълумотлар). Машғулотни ўтказаш тартиби. Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади; талабалар кичик гуруҳларга ажратилади; талабалар дарс (машғулотлар)нинг мақсади ва тартиби билан таништрилади; талабаларга мустақил ўрганиш учун мавзу бўйича матнлар тарқатилади; 82 берилган матнлар талабалар томонидан якка тартибда мустақил ўрганилади; ҳар бир гуруҳ аъзоларидаги янги гуруҳ ташкил этилади; янги гуруҳ аъзоларининг ҳар бири гуруҳ ичида навбати билан мустақил ўрганган матнлари билан ахборот алмашадилар, яъни бир-бирларига сўзлаб берадилар, матнни ўзлаштириб олишларига эришадилар; берилган мълумотларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун гуруҳ ичида ички назорат ўтказилади, яъни гуруҳ аъзолари бир-бирилари билан савол-жавоб қиладилар; янги гуруҳ аъзолари дастлабки ҳолатдаги гуруҳларига қайтадилар; дарснинг қолган жараѐнида талабалар билимларини баҳолаш ѐки тўплаган балларини ҳисоблаб бориш учун ҳар бир гуруҳда ―гуруҳ ҳисобчиси‖ тайинланади; талабалар томонидан барча матнлар қай даржада ўзлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ўқитувчи (ѐки оппонент гуруҳ) талабаларга саволлар билан мурожаат этадилар, оғзаки сўров ўтказадилар; саволарга берилган жавоблар асосида гуруҳларни тўплаган умумий баллари аниқланди; ҳар бир гуруҳ аъзоси томонидан гуруҳдаги матннинг мазмунини ҳаѐтга боғлаган ҳолда биттадан савол тузилади: гуруҳлар томонидан тайѐрланган саволлар орқали савол-жавоб ташкил этилади (―гуруҳ ҳисобчисилари‖ берилган жавоблар бўйича балларни ҳисоблаб борадилар; гуруҳ аъзолари томонидан тўпланган умумий баллар йиғиндиси аниқланади; Гуруҳлар тўплаган умумий баллар гуруҳ аъзолари ўртасида тенг тақсимланади. Изоҳ: ўқитувчи дарсни шу тартибда тугатиши ѐки ўқув материалини талаблар томонидан якка тартибда қандай ўзлаштирилганини яна бир бор ўз- ўзига баҳо бериш тартибида назорат қилиш учун ―Чархпалак‖ 83 технологиясидан фойдаланган ҳолда ўқилган ва ўзлаштирилган матнлар асосида тайѐрланган тарқатма материалларни талабаларга тарқатиб, ўз билимларни текшириб олишларига имконият яратиши мумкин. Дарс (машғулот)ни якунлаш, уйга вазифа бериш. Ўқитувчиларнинг иш тажрибасидан. Ушбу технологияни қўллаган ўқитувчилар ўз ўқув предментлари мавзуси ѐки эркин мазу асосида қуйидаги мазмундаги матнлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш ва тарбиялаш жариѐнини ташкил этишган. Масалан, 1. Мавзу: ―Гуллар ва уларнинг тарихи, ҳаѐтдаги аҳамияти‖ Тарқатма материаллар: 1-гуруҳга - Гуллар қачондан бери ўстирилади? 2- гуруҳга - Айрим халқларда гулларнинг аҳамияти. 3- гуруҳга - Атиргулларнинг рамзий маъноси ҳақида? 4- гуруҳга - Мисрликлар учун нилуфар гули нима маънони англатади? 2. Мавзу: ―Шарқона муомала одоби‖ Тарқатма материаллар: 1-гуруҳга – Устозларни ҳурматлаш баѐни 2- гуруҳга – Қариндош-уруғлар ўртасида муомала одоби 3- гуруҳга – Қўни-қўшнилар ўртасидаги муомала одоби 4- гуруҳга – Дўстлар ўртасидаги муомала одоби 3. Мавзу: ―Ҳарбий қўшинлар тарбия услублари‖ 1-гуруҳга – Ишонтириш услуби 2- гуруҳга – Рағбатлантириш услуби: 3- гуруҳга – Услубларнинг синфлари 4- гуруҳга – Намуна услуби: 5- гуруҳга – Жазолаш услуби: Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling