115
Модуллик - Ўқув курсига боғлиқ бўлмаган ҳолатда шахсий, ҳамда
группа талабига жавоб берадиган ўқув режасини амалга
оширади.
Мотив - маълум эҳтиѐжларни қондириш учун асос бўладиган
кишининг ички
фаолият мазмуни.
Мотивация - шахсни фаол хатти-ҳаракатларга ундовчи сабаблар,
асослар
тўплами бўлиб, у айни замонда киши хулқини физиологик ва
психологик бошқаришнинг дивамик жараѐнини ҳам
билдиради ва
фаолиятининг йўналишини, фаоллигини, уйғунлигини ва турғунлигини
белгилайди.
Муаммоли вазият - ўқув вазияти бўлиб, у машаққат билан ҳал қилинадиган
масала туфайли юзага келади.
Мулоқот - кишиларнинг ўзаро муомалаларида
ахборотлар алмашиш тавсифи,
талабаларни дарс жараѐнида диққатини ўзига жалб этиш, ҳамкорликда
фаолият кўрсатиш, уни ташкил этишни ўргатишга қаратилган.
Мулоқотнинг етакчи тури - ривожланишнинг маълум бир даврида
атрофидаги кишилар билан муомалада етакчилик қиладиган мулоқот
тури бўлиб, унинг натижасида шахснинг асосий сифатлари шаклланади.
Мулоқот кўникмаси - муомала қила олиш ва
педагогик техника малака ва
кўникмаси.
Мулоқот фаолияти - педагогнинг тарбияланувчилар, бошқа педагоглар,
жамоатчилик
вакиллари, ота-оналар билан мақсадга мувофиқ ўрнатган
муносабатлари
Мунозара - 1) матбуотда, суҳбатда бирор баҳсли масалани муҳокама қилиш,
баҳс; 2) муайян муаммо бўйича фикр
алмашишга асосланган таълим
услубиѐти.
Do'stlaringiz bilan baham: