116
Низо (зиддият) - қарама-қарши қарашлар, фикрлар тўқнашуви,
жиддий
зиддият, қизғин баҳс.
Низоли ҳолат (вазият) - бир ѐки бир неча киши ўртасидаги
келишмовчиликларнинг юзага келиши.
Одат - кишининг маълум эътиқодлар, қадриятлар ѐки ахлоқий меъѐрлардан
келиб чиқиб, амалга оширадиган онгли фаолияти.
Педагог — тарбиячи, ўқитувчи, дарс берувчи.
Педагогика - ѐш авлод таълим ва тарбияси ҳақидаги фан.
Педагогик жараѐн - таълим масалалари, унинг тараққиѐтини ҳал қилишга
қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва тарбияланувчиларюгаг
мақсадли ўзаро муносабатлари.
Педагогик масала - педагогик жараѐннинг
асосий бирлиги, ўзига хос
тизимидир. У воқеликни билиш ва қайта яратиш зарурияти билан
боғлиқ
тафаккур
қилинадиган
педагогик
вазиятдир. Таълим
қатнашчиларининг маълум бир мақсадини
кузлаган таълим ва
тарбиядаги моддийлаштирилган вазиятдир.
Педагогик маҳорат - педагогик жараѐнни билиш, уни ташкил эта олиш,
ҳаракатта келтира олиш, педагогик жараѐннинг юқори самарадорлигини
белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари синтези.
Педагогик такт - ўқувчилар фаолиятининг турли
доираларида улар билан
мулоқотда бўлишнинг педагогик тамойили, ўлчови,
талабалар билан
уларнинг шахсий хусусиятларини хисобга олган ҳолда, тўғри мулоқотда
бўла олиш малакаси.
Педагогик техника - 1) ҳар бир таълим олувчига ва жамоага педагогик таъсир
ўтказишда самарали қўллаш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар
мажмуаси; 2) ҳар бир таълим олувчи ва жамоанинг фаоллигини
педагогик жиҳатдан таъминлаш учун зарур бўлган
малака ва
кўникмалар.