Инновацион педагогика


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/51
Sana30.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1733478
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


75 
 
―ТАНИШУВ‖ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Танишув қувончларни икки баробарга 
кўпайтиради ва қайғуларни ярмига 
қисқартиради. 
Фрэнсис Бэкон
 
1-вариант 
Технологиянинг мақсади: ўқув жамоаси иштирокчиларини бир-
бирлари билан таништириш, самимий дўстона муносабат ва ижодий муҳитни 
юзага келтириш, талабаларнинг ижодий имконияти ва шахсий сифатларини очиш, 
аудиториянинг ишлаши учун қулай шароитни вужудга келтириш. 
Машғулотни ўтказиш тартиби: Машғулот бошида ўқитувчи ўқув 
жараѐни қатнашчиларини кичик гуруҳларга ажратади. Ҳар бир кичик гуруҳга 
йилнинг бир фаслида туғилган талабаларни киритиш мумкин. Ўқитувчи 
гуруҳларни жойларига ўтказиб, уларга қуйидаги топшириқни беради: 
• ўз туғилган фаслингизга характеристика бериш (бадиий - мусиқий, 
саҳнали, ҳазил-мутойибали ва ҳоказо кўринишда); 
• йилнинг шу фаслида туғилганларнинг умумий характери билан ҳамда 
гуруҳ 
қатнашчиларининг 
умумий 
ўхшашликлари 
ва 
ўзига 
хос 
томонлари билан таништириш; 
• талабаларнинг бу фаслдаги фаолиятини сўзлаб бериш; 
• бошқа фаслдаги гуруҳ қатнашчиларига бағишланган фикр ѐки 
бағишлов яратиш ва ижодий тилаклар билдириш. 
Ўқитувчи берилган топшириқни талабалар томонидаи бажариши учун 
тайѐрланишга вақт ажратади ва уларни тақдимот қоидалари билан 
таништиради, талабаларнинг тайѐрланишлари учун шароит яратади. 
Гуруҳлар тайѐргарликни бошлайдилар. 
Гуруҳларнинг чиқиши 4та топшириқ акс этган адабий-мусиқий 
композиция шаклида ҳам тайѐрланиши мумкин. 
Кейинги босқичда гуруҳлар тайѐрлаган ижодий ишларини намойиш 
этадилар. Ҳар бир чиқиш тугагач, бошқа гуруҳ қатнашчилари намойиш 


76 
этилган ижодий ишни тўлдиришлари ва мавзуга оид саволлар беришлари 
мумкин. 
Охирги босқичда ўқитувчи машғулотга якун ясар экан, аудиторияга 
қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиб, талабаларни очиқ мулоқатга 
чақиради: 
• гуруҳ қатнашчилари бир-бирлари ҳақида нималарни билиб олишди; 
• аудиторияда бир-бирларига кўникиш ҳолати қандай ўзгарди; 
• қандай саволлар ва муаммолар ҳал қилинди; 
• қатнашчилар дарс давомида қандай сифатларни кўрсата олдилар; 
• ҳар бир киши ўзи учун қандай хулоса чиқарди; 
демак биз, қандаймиз? 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling