Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ―ТУШУНЧАЛАР ТАҲЛИЛИ‖ УСЛУБИ
2-
вариант Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратгач, ҳар бир гуруҳга ―Келинг, танишайлик!‖ мавзуси ѐзилган қуйидаги мазмундаги тахминий материал тарқатади: Келинг, танишайлик! 1. Сизлар ким ва нима учун бу ерга тўплангансизлар? 2. Сизларни нима бирлаштиради? 3. Сиз учун энг қимматли нарса нима? 4. Билим олишингизга нима ѐрдам беради? 5. Кимларга ғамхўрлик қиласизлар? 6. Кимлар билан ҳамкорлик қиласизлар? 7. Нималарни ўзингиз, нималарни эса биргаликда ҳал этасизлар? 8. Сизнинг энг кучли ва кучсиз томонларингиз нима? Гуруҳ аъзолари биргаликда тарқатма материалдаги саволларга жавоб беришга тайѐргарлик кўрадилар, тайѐрланиш жараѐнида улар бир-бирлари билан танишиб оладилар (гуруҳларнинг тайѐрланишлари учун ўқитувчи кичик гуруҳлар сони ва ўқув машғулотига ажратилган вақтга қараб вақт белгилайди). Гуруҳлар тайѐр бўлишгач, навбати билан ҳар бир гуруҳдан бир киши тайѐрланган материални тақдимот қилади. Ўқитувчи гуруҳлар тақдимоти учун 77 вақт белгилайди. Барча гуруҳлар тақдимоти тугагач, ўқитувчи танишувни якунлаб, машғулотни давом эттириши мумкин. Одатда, талабалар сонига қараб танишувни 15 ѐки 30 дақиқа мобайнида ўтказиши мумкин. Бу эса, ўқитувчининг ташкилотчилик ва бошқарув маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи талабалар билан танишишда ўзининг (шахсий) қизиқарлироқ вариантидан ҳам фойдаланиши мумкин. Танишувни, шунингдек, педагогик ѐки психологик уйин элементларидан фойдаланган ҳолда ҳам ташкил этиш мумкин. ―ТУШУНЧАЛАР ТАҲЛИЛИ‖ УСЛУБИ Услубнинг моҳияти. Ушбу услуб ўтилган (чорак, семестр ѐки ўқув йилида тугаган) ўқув предмети ѐки бўлим барча мавзуларини талабалар томонидан ѐдга олиш, бирон-бир мавзу бўйича ўқитувчи томонидан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изоҳларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб баҳолашга имконият яратиш ва ўқитувчи томонидан қисқа вақт ичида барча талабаларни баҳолай олишга йўналтирилган. Услубнинг мақсади. Талабаларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баѐн эта олиш, ўзларининг билим даражаларини баҳолай олиш, якка ва гуруҳларда ишлай олиш, сафдошларининг фикрига ҳурмат билан қараш, шунингдек ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатиш. Услубнинг қўлланиши: ўқув машғулотларининг барча турларида (дарс бошланиши ѐки дарс охирида, ѐки ўқув предметининг бирон-бир бўлими тугалланганда) ўтилган мавзуни ўзлаштирилганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ѐки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун, шунингдек, янги мавзуни бошлашдан олдин талабаларнинг билимларини текшириб олиш учун мўлжалланган. Ушбу услубни машғулот жараѐнида ѐки 78 машғулотнинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. Ушбу услубдан уйга вазифа беришда ҳам фойдаланса бўлади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling