Инновацион стратегияни танлаш ва лойиҳаларни бошқариш. Таянч иборалар


Download 43.81 Kb.
bet1/3
Sana03.12.2023
Hajmi43.81 Kb.
#1800858
TuriУчебник
  1   2   3
Bog'liq
ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ ТАНЛАШ ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ


ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ ТАНЛАШ ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ.
Таянч иборалар: инновацион стратегия, инновацион стратегия босқичлари, инновацион стратегия турлари, маҳсулот ҳаётий циклига асосланган инновацион стратегия.
инновацион стратегияни танлаш, стратегияни танлашнинг тўрт омили.
Режа.
3.1. Стратегия ахамияти ва уни ишлаб чиқиш.
3.2. Инновацион стратегияни танлаш услублари.
1.Инновационный менеджмент. Учебник Под.ред.С.Д.Ильенковой .Москва 1997г.
2.Морозов Ю.П. Инновационный менеджмент. ЮНИТИ. Москва. 2000
3.Лутц Крушвиц. Инвестиционные расчёты Санк Петербург. Москва . Харьков, Минск 2001.
4.Уткин Ф.А. Морозова Н.И. Инновационный менеджмент М.- Акалип 1996
5.Фатхутдинов Р.А.Инновационный менежмент для вузов. Учебник для вузов М.Интел Синтез 1998 г.
3.1. Стратегия аҳамияти ва уни ишлаб чиқиш.

  1. Инновацион фаолиятда стратегияни танлаш муваффақият га­ровидир. Бозор рақобати шароитида раҳбар учун фақатгина яхши мАҳсулотга эга бўлиш етарли эмас.

У янги технологияларнинг пай­до бўлишини доимо кузатиши ва рақобатчилардан орқада қолмаслиги учун ўз фирмасида жорий этишни режалаштириши зарур. Бунинг учун инновацион стратегия танланиши керак. Демак, инновацион фаоли­ятнинг муҳим таркибий қисми стратегияни танлаш ҳисобланади.
Стратегия - бу мақсадлар ва шу мақсадларга эришишга ёрдам кўрсатадиган воситалар мавжуд бўлгандаги қарор қабул қилиш жа­раёнидир.
Стратегияни танлаш билан тадқиқотлар ва изланишлар ўтказиш режалари, ҳамда бошқа инновацион фаолият шакллари боғлиқ.
Стратегияни ишлаб чиқиш ташкилотининг умумий мақсадини баён қилишдан бошланади. У қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
- фирма фаолиятининг асосий йўналишлари;
-ташқи муҳитдаги иш принциплари (савдо принциплари, ис­теъмолчига муносабат, ишга оид алоқалар олиб бориш);
- ташкилот маданияти, унинг анъаналари, ишчи иқлими.
Умумий мақсад қўйилганидан кейин аниқ мақсадларни белгилаш бошланади.
Масалан,
- инновацион фаолият бўйича ИТТКИ (НИОКР) ва янги техноло­гияларни жорий қилиш ҳисобга олиниши керак (асосий кўрсаткич­лар, технологик тавсифлар, қиймат, жорий қилиш муддатлари);
- ташкилий структура бўйича - ундаги ўзгаришлар ва ҳоказо. Мақсад аниқ баён қилиниши, аниқ ўлчовлар билан ифодаланиши ва вақт бўйича чекланиши керак.
Мақсадлар узо муддатли ( 10 йил), ўрта муддатли (5 йил) ва қисқа муддатли
(1 йилгача) бўлиши мумкин.
Рақобатчиларнинг кучли ва кучсиз томонларини диққат билан ўрганиш (айниқса уларнинг фан - техника борасидаги ишларини) ва уларнинг натижаларини ўз кўрсаткичлари билан солиштириш рақобат стратегияларини яхшилаб ишлаб чиқишга имконият беради.
Ташкилотлар, ҳал қилувчи қарорлар қабул қилувчи уларнинг Раҳбарлари қанча-лик даражада янгиликлардан фойдаланиш стратеги­яси билан боғлиқ эканлигидан, бир-биридан фарқланади.

Download 43.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling