Innovative developments and research in education


Download 4.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/139
Sana10.11.2023
Hajmi4.32 Mb.
#1760681
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139
Bog'liq
11zon merged-PDF

Калит
сўзлар: Алоқаларнинг совуқлашиши, Андижон воқеаларидан сўнг 
Ўзбекистон
 Туркия муносабатлари, Икки давлатнинг ярашуви. 
 
Мустақиллик
даврида Ўзбекистон Туркия муносабатлари 
80 йиллар охири, 90 йиллар бошига келганда Совет Иттифоқининг парчаланиши 
аниқ
бўлиб қолди. 1991 йил 19,20 август кунлари Москвада ҳарбий тўнтариш содир 
бўлди
. Шундай бир чигал вазиятда Марказий Осиѐ Республикалари бирин кетин ўз 
мустақиллигини
эълон қилди.
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, ўз 
суверенитетини
қўлга киритди. Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб 
Туркия
тан олди.
1991 йилда Ўзбекистон Компартияси тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Халқ 
демократик
партияси ташкил этилди. Ўша йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистонда 
президентлик
сайлови бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси 
номидан
Ислом Каримов, Эрк партияси номидан Муҳаммад Солиҳ иштирок этди. 
Биринчи
президентлик сайловида Ислом Каримов 86 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Ўзбекистон
дастлаб ўз мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Туркия билан 
жадал
суратда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Ўзбекистон раҳбарияти Туркия 
давлат
тузилишининг дунѐвий модели ва бозор иқтисодиѐтига дарҳол қизиқиш 
билдирди
. Биринчи Президент Ислом Каримов 1991 йил 16 декабрь куни Туркияга 
расмий
ташриф билан борди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Туркия 
Республикаси
ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари ва мақсадлари 
тўғрисида
ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу шартномада икки давлат 
ўртасидаги
маънавий ҳамда руҳий яқинлик таъкидланди. Бундан ташқари иқтисодий 
ва
савдо соҳасида ҳамкорлик, маданият, фан, таълим соғлиқни сақлаш, спорт, туризм 
ва
бошқа соҳалар бўйича битимлар имзоланди. Шундан кейин Ўзбекистонда турк 
мактаблари
очилиб, турк бизнеси йўлга қўйилди. Ўзбекистонлик талабалар 
Туркиядаги
университетларда ўқиш имкониятига эга бўлди. 



Download 4.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling