Иншоот ва конструкция тўғрисида тушунча
Download 146.21 Kb.
|
Kirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иншоот ва конструкция тўғрисида тушунча.
КиришҚурилиш механикаси (ҚМ) кенг маънода иншоотларни мустаҳкамликка, бикрликка ва устуворликка ҳисоблаш усуллари тўғрисидаги фан дейилади. Ушбу фанга материаллар қаршилиги, стерженли системалар қурилиш механикаси, пластинка ва қобиқлар қурилиш механикаси, эластиклик назарияси, қолдиқлик назарияси ва қовушқоқлик (ползучесть) назарияси. Материаллар қаршилиги, асосан оддий брусларни тақрибий ҳисоблаш билан шуғулланади. Стерженли системалар қурилиш механикаси стерженли системаларни ҳисоблаш, балкаларни ҳаракатланувчи кучлар таъсирига ҳисоблаш, эгри ўқли стерженларни ҳисоблаш билан шуғулланади. Қурилиш механикаси уч қисмга бўлинади: статик юклар таъсирида мустаҳкамликка ҳисоблашни ўрганадиган иншоотлар статикаси; иншоотлар динамикаси ва иншоотларниустуворлик назарияси. Эластиклик назарияси, қодиқлик назарияси ва қовушқоқлик назариялари иншоотни ҳисоблашда юқори талабга эга бўлган масалаларни очади, яъни материаллар қаршилигида қабул қилинган айрим чекланишлар эътиборга олинмайди. Эластиклик назариясида иншоотларда фақат эластик деформация ҳосил бўлганда ва қолдиқлик назариясида иншоотларда қолдиқ деформация ҳосил бўлганда масала ечилади. Қурилиш механикасида назарий-тажрибавий фан ҳисобланади. Бу фанда назарий механика ва материаллар қаршилиги қонуниятлари қўлланилади. Қурилиш механикаси - XIX асрнинг биринчи ярмидан кўприклар, темир йўл, плотина, сув кемалари, катта саноат иншоотлари қурилиши бошланишида алоҳида фан сифатида пайдо бўлади. Биринчи ишлар Г.Галилей ишларида берилган. Кемасозликда – юк оғирлигини ортиши кема ўлчамларини катталаштириш пропорционал эмаслигини топган. Иншоот ва конструкция тўғрисида тушунча. Механика – моддий жисмларнинг механик ҳаракати ва ўзаро таъсирлашуви тўғрисидаги фан. Вазияти ва харакати бошқа жисмларнинг ҳаракатига боғлиқ бўлган қаттиқ жисмларнинг тўпламигна механик система дейилади. Механикада ўрганиладиган объектларни нурлар таъсирида ўзининг дастилабки ўлчами ва шаклини ўзгартириши мумкин бўлган ҳаракатланувчан (машина, механизм) ёки ҳаракатланмайдиган (бино, кўприк, резервуар) механик системаларга киритиш мумкин. Машина сўзи французча machine ёки лотинча machine сўзларидан олинган бўлиб, маъноси иншоот деганидир. Механизм грекча machine сўзидан олинган бўлиб, бу сўз қурол ёки иншоотни англатади. Элементлари ҳаракатланмайдиган механик системалар муҳандислик иншоотлари дейилади. Пойдеворлар, ер ости иншоотлари, кўприклар, бинолар, резервуарлар, темир йўллар, иссиқлик – газ таъминоти қурилмалари, контейнерлар барчаси муҳандислик иншоотлари дейилади. Алюминий қурилма, тўсинли қурилма, блокли қурилма, осма қурилма, йиғма ёғоч қурилма, темир-бетон қурилма, синчли темир-бетон қурилма, тош қурилма, консоль қурилма, йирик блокли қурилма, йирик панелли қурилма, том қурилмаси, гумбазсимон қурилма, кўп қаватли қурилма, яхлит қурилма, юк кўтарувчи қурилма, таянч устуни қурилмаси, йиғма қурилма, бинокорлик қурилма ва ҳ.к.лар муҳандислик иншоотларининг конструкцияларини ташкил этади. Download 146.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling