Инсон қадр-қиммати улуғланган, манфаатлари устувор юртда юксалиш ва тараққиёт бардавом бўлади


Download 26 Kb.
Sana01.04.2023
Hajmi26 Kb.
#1317077
Bog'liq
Инсон қадр


Инсон қадр-қиммати улуғланган, манфаатлари устувор юртда юксалиш ва тараққиёт бардавом бўлади. Aйниқса, бугун она Ватанимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон” ибораси тез-тез тилга олинмоқдаки, бу истиқлол аталмиш улуғ неъмат туфайли кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимиз тараққиётининг бутунлай янги босқичига қадам қўйгани, эришаётган залворли ютуқлари эътирофидир. Жумладан, тиббиёт тизимида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди. Aйниқса, Президентимизнинг “...Тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар еса халқни ишонтира олиши керак” деган сўзлари соҳадаги ислоҳотларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди ва тиббиёт ўқув юртларида ҳам замонавий таълим сифати ортиб бормоқда мисол учун Наманган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида амалга оширилган ишлар яққол далил бўла олади. Куни кеча техникумда ўтказилган Ибн Сино издошлари вилоят кўрик танловида фаҳрли биринчи ўринни эгаллаган Ахмаджанова Райхона ўз устозларига муносиб шогирт бўлмоқда техникумдаги инновацион ва сифатли таълим барча талаба ёшларни камраб олган юқори малакали ва тажрибали устозлар эса ўз билим ўгитларин ёшларга бериб қолмоқда. Наманган Абу Али Ибн Сино техникумида келгусида тиббиёт соҳасида ўз касбини мохир кадрлар тайёраб халқ хизматига етиштириб бермоқда.
Download 26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling