Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
Download 21.52 Kb.
|
1 2
Bog'liqИнсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат дастурининг 7-банди: Маҳаллаларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, мазкур тизим учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида институтда амалга оширилган ишлар тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури”да белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Назорат режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Мазкур Назорат режа асосида институт чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, муддат ҳамда масъуллар белгиланган. 2022 йил давомида режада белгиланган барча вазифалар белгиланган муддатларда амалга оширилиб келинди. Хусусан, Давлат дастурининг 7-банди: Маҳаллаларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, мазкур тизим учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш. Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 6 августдаги 2-сон мажлис баёни 7-иловаси билан тасдиқланган “Олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби бўйича муваққат низом” асосида жорий ўқув йилида 5 нафар ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинди. Давлат дастурининг 212-банди: Олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим шакллари, шу жумладан масофавий таълим шакли бўйича ҳам бўйича қабул квотани шакллантириш. Бунда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида қабул параметрларини 2022 йилда ошириш, 2022 йилда ёшларнинг олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш. Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022/2023-ўқув йилида қабул квоталари сони кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида оширилди, 1000 та кундузги, 650 та сиртқи, 650 та кечки таълим шакллари учун ҳамда магистратура мутахассисликлари учун 155 та квоталар ажратилди. Шу билан бирга 2022/2023 ўқув йилида “Иқтисодий ҳавфсизлик”, “Логистика (йўналишлар бўйича)”, “Баҳолаш иши” каби янги таълим йўналишлари бўйича кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича қабул квоталари шакллантирилди. Download 21.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling