Инсон азиз, қадри муқаддас
Download 23.55 Kb.
|
Документ Microsoft Word
Халқ сўзи газетасининг 10-май 2022-йилги сониниг 2-сахийфасида жойлашган “Инсон азиз, қадри – муқаддас” деб номланган мақолада ҚАДРИЯТ — воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланадиган тушунча. Инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсалар, мас, эркинлик, тинчлик, адолат, ижтимоий тенглик, маърифат, ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик, моддий ва маънавий бойликлар, анъана, урф-одат ва бошқалар Қадрият ҳисобланади. Ижтимоий фанларнинг қайси соҳасида Қадриятга доир тадқиқот олиб борилган бўлса, бу тушунчага шу жиҳатдан таъриф беришга интилишган. Ҳолбуки Қадрият аксиологияга хос категориядир. Қадриятни аксиология нуқтаи назаридан талқин қилиш уни категория сифатидаги моҳияти, мазмуни, объктив асоси, намоён бўлиш шакллари ва хусусиятларини ўрганиш имконини беради. Қадрият категорияси фақат буюм ва нарсаларнинг иқтисодий қимматини эмас, жамият ва инсон учун бирор аҳамиятга эга бўлган воқеликнинг шакллари, ҳолатлари, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар. талаб ва тартиблар ва бошқаларнинг қадрини ифодалаш учун ишлатилади. Қадриятлар ижтимоий-тарихий тараққиёт маҳсули сифатида ўз тарихий илдизи, ривожи, ворислик жиҳатларига эга. Қадриятлар меҳнат, ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият, инсонлар ўртасидаги муносабатлар учун фойда келтирадиган нарсалар, ҳодисалар, хатти-ҳаракатлар мажмуаси сифатида юзага келиб, айрим кишилар, ижтимоий гуруҳлар фаолияти, хатти-ҳаракатини маълум йўналишга бурадиган, тегишли меъёрга соладиган маънавий ҳодисага айланади. Қадриятлар умумбашарий, миллий, шахсий бўлиши мумкин. Олам, табиат ва жамиятнинг энг муҳим томонларини, қонунқоидаларини, алоқадорликларини ифодалайдиган Қадриятлар умумбашарий хусусиятга эга. Бундай Қадриятлар ўз аҳамиятини йўқотмайдиган, абадий Қадрият лардир. Муайян бир элат, миллат, халқнинг ҳаёти, турмуш тарзи, тили, маданияти, маънавияти, урф-одат ва анъаналари, ўтмиши ва келажаги билан боғлиқ Қадриятлар миллий Қадрият лардир. Инсон, унинг фаолияти, турмуш тарзи, эътиқоди, умр маъноси, одоби, гўзаллиги билан боғлиқ Қадриятлар шахсий Қадриятлардир. Қадриятлар комил инсонни тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Download 23.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling