Инсон оралиқ
Download 61.9 Kb. Pdf ko'rish
|
Инсон оралиқ
1-казус 2015 йил 3 январда Н.Романова жисмоний лаёқатсизлиги туфайли, ўзининг 1 ёшлик неварасини болалар уйига топширди. Қизчанинг онаси уни туғилганидан сўнг бувисига топшириб кетган эди. Н.Романова ўз қизининг тақдири ва қаердалигидан бехабар эди, чунки унинг қизи одатий ҳаёт кечирмас, спиртли ичимликлар ичар, наркодиспансерда рўйхатда турар эди. Қизчанинг онаси болалар уйига бирон марта ҳам бормайди. 2015 йил март ойида қизча бошқа оилага (ота-оналарга) келгусида фарзандликка олиш ҳуқуқи билан берилади. 2015 йил октябрда қизчанинг онаси фарзандини бошқа оилага онаси фарзандини топширилганлигидан хабар топади ва қизини болалар уйига қайтаришни талаб этади. У фарзанди фақатгина давлат қарамоғида бўлишини талаб этади, чунки мазкур мамлакатнинг қонунчилигига кўра фарзанди 16 ёшга тўлганидан сўнг давлат ҳар бир болани алоҳида уй билан таъминлашга мажбур ҳисобланади. Фарзанд болалар уйига қайтарилади. 1. Мазкур вазиятни Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳокама қилинг. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий даражада кўплаб махсус ҳужжатлар мавжуд. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро даражадаги асосий ҳужжат Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳисобланади. Конвенция Нью-Йоркда 1989 йил 20-ноябрда қабул қилинган. Унда 54 та моддадан иборат бўлиб, уларда болаларнинг ҳуқуқлари. Конвенцияга киритилган барча ҳуқуқлар барча болаларга нисбатан қўлланилади. Конвенцияга биноан, бола мустақил шахс сифатида қабул қилинади. Конвенция болани ўзига хос ҳуқуқларга эга бўлган шахс сифатида тавсифлайди: яшаш ҳуқуқи (6-модда), оила қуриш (9-модда), исми ва фуқаролиги бўйича. Таълим тўғрисида (7-модда), зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида (19-модда), тенглик, фикр ва сўз эркинлиги тўғрисида (13-модда), дам олиш ва ҳордиқ чиқариш (31-модда), тиббий. хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш (24-модда), давлат ёрдамида (18-27-модда) ва бошқалар. 2. Мазкур вазиятда ким боланинг тақдири учун асосий жавобгар бўлади: она, давлат ёки болани ўз тарбиясига олган ота-оналар? Конвенциянинг 20-моддасида, "Ўзининг оила ғамхўрлигидан вақтинча ёки доимий маҳрум бўлган ёки ўзининг энг яхши манфаатлари йўлида бундай ғамхўрликда қола олмайдиган бола давлат томонидан кўрсатиладиган алоҳида ҳимоя ва ёрдамни олиш ҳуқуқига эгадир", деб белгилаб қўйилган. 18-модда "Иштирокчи-давлатлар бола тарбияланиши ва ривожланиши учун ота-онанинг умумий ва бир хил жавобгарлиги тамойили эътироф этилишини таъминлашга қаратилган барча мумкин бўлган куч-ғайратларни сафарбар этадилар. Ота-она ёки тегишли ҳолатларда қонуний васийлар боланинг тарбияланиши ва ривожланиши учун асосий жавобгар бўладилар. Боланинг энг яхши манфаатлари улар кўрсатадиган асосий ғамхўрликнинг предмети ҳисобланади." Демак, боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.. 3. Боланинг ҳуқуқлари янада самарали таъминланиши мақсадида сиз қандай ҳуқуқий чораларни таклиф қилган бўлар эдингиз? Биринчи навбатда, дунё бўйлаб аборт қилганлик ва қилдирганлик (онанинг соғлиги хавф остида бўладиган ҳолатлар бундан мустасно) учун жиноий жавобгарлик белгиланишини таклиф қиламан. Биринчи сабаби, бу иш орқали бола ҳали туғилмасиданоқ яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бир инсон бошқа инсонни Илоҳий (табиий) ҳуқуқидан маҳрум қилишга (хаттоки, у онаси бўлса ҳам) ҳақли эмас. Иккинчи навбатда, болага қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарликни кескин оғирлаштириш, бу орқали болаларга қарши жиноятлар камайишига эришиш мумкин. Учинчи навбатда, Ота-оналарга, ёш оилаларга бола тарбияси ва болага ғамхўрлик қилиш тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш. Ёш авлодни мактаб пайтиданоқ оила ва ота-онага нисбатан кучли муҳаббат руҳида тарбиялаш. 4. Сизнингча, мазкур ҳолатда вазиятни ҳал этиш учун қайси механизм анча самарали ҳисобланади? Ушбу ҳолатда европа механизми самарали ишлайди. Бугунги кунда Европа Кенгаши жаҳондаги бообрў ва йирик ташкилотлардан бири, айни вақтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ишида ниҳоятда нуфузли тузилмадир. Бинобарин, бошқа ҳеч бир ташкилот инсон ҳуқуқлари муаммосига доир муносабатларда минтақанинг ўзига хос хусусиятларини, шу жумладан, европача анъаналарни бунчалик кенг инобатга олиш имкониятига эга эмас. Шуниси эътиборга лойиқки, инсон ҳуқуқларига риоя этиш принципи Европа Кенгаши Уставида мустаҳкамлаб берилган. Мазкур ҳужжатнинг 3-моддасида таъкидлаб кўрсатилишича, «Европа Кенгашининг ҳар бир аъзоси қонун устунлиги принципини ҳамда ҳар қандай шахс қайси принципнинг юрисдикцияси остида бўлганда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлардан фойдаланадиган бўлса, худди шу принципни эътироф этади». Инсон ҳуқуқларини ва унинг асосий эркинликларини жиддий тарзда бузиш Европа Кенгашига аъзоликни тўхтатиб қўйиш ва ҳатто аъзоликдан чиқариш учун асос бўлиши мумкин. Мазкур Ташкилот томонидан бу йўналишда олиб борилган ишларнинг амалий самараси шуки, Европа Кенгашининг фаолияти мобайнида 200 га яқин конвенция, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя этиш тўғрисидаги Европа конвенцияси қабул қилинган. Жаҳонгир Искандаров Б-3 Download 61.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling