Инсон ва унинг камолоти алишер навоий асарларининг етакчи ғояси


Download 47.97 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi47.97 Kb.
#1271633
Bog'liq
ИНСОН ВА УНИНГ КАМОЛОТИ АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИНИНГ ЕТАКЧИ ҒОЯСИ


Аҳлиллоев Турдимурод Аҳлиллоевич,
Академик Бобожон Ғафуров номидаги ТДМ Хуҷанд давлат университети дотсенти, педагогика фанлари номзоди
ИНСОН ВА УНИНГ КАМОЛОТИ АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИНИНГ ЕТАКЧИ ҒОЯСИ
Ӯзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижтимоий фаолияти ва ижодиёти умуминсоний қадриятларни, хусусан ҳазрати инсонни эъзозлаш ва улуғлаш, халқи ва ватанига хизмат қилишнинг юксак намунасидир. Чунки унинг бутун ҳаёти инсонларнинг бахт саодати йӯлида шижоаткорона курашишга, уларнинг осойишта ва фаровон турмуш кечиришларига шароит яратишга, эл-юрт ободончилигини таъминлашга, илму фан, санъат ва адабиётни юксак даражаларга кӯтаришга бағишланган.
Алишер Навоий ӯзининг бутун ҳаёти билан ҳақиқий инсон қандай бўлиши лозимлигини асарларидагина эмас, балки намунавий амалларида кўрсатди. У ўзи яшаган даврдаги ноҳақлик ва адолатсизликларга қарши курашди, таъмагирлик ва вазифаларни суистеъмол қилиш ҳолларини фош этиб, кам таъминланган оилаларни, ожиз ва ҳимояга муҳтож бӯлганларга имконияти даражасида ёрдам берди. Алишер Навоий бош вазир сифатида маданият ва санъатни ривожланишига ҳомийлик қилди. У ӯз фаолияти давомида жамият бошқаруви билан боғлиқ бӯлган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни тўғри ҳал этишга интилди, жамиятнинг барча ижтимоий қатламларидаги қавмларга бир хил муносабатда бўлди, ҳеч қайси бирини камситмасликка интилди, жамиятнинг барча аъзоларига баробар хизмат қиладиган жамоат биноларини қуришга алоҳида эътибор берди. Таниқли тарихчи Хондамирдан келтирилган далиллар асосида Алишер Навоий шахсий маблағлари ҳисобига Ҳирот ва мамлакатнинг бошқа аҳоли яшайдиган масканларида бир қатор мадраса, 40 дан ортиқ работ, 20 га яқин масжид, 10 та хонақоҳ, ӯнга яқин ҳаммом, 10 да ортиқ кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирилганлигига гувоҳ бӯламиз.. Улар қаторида Ҳирот шаҳридаги “Ихлосия”, “Низомия” мадрасалари, “Халосия” хонақоҳи, “Шифоия” тибгоҳи, “Дорул-ҳуффоз” биноси, Марвдаги “Хусравия” мадрасаси, Машҳаддаги “Дорул-ҳуффоз” хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.
Алишер Навоий инсониятнинг маънавий мерос яратган буюк фарзандларидан бири бӯлиб, инсонпарварлик, маърифатпарварлик ва маданиятлиликнинг ҳақиқий намояндаси сифатида улуғланган буюк шахслардан бири ҳисобланади Тарих жуда кӯп буюк инсонларни билади. Лекин улар орасида Аллоҳ сӯюкли бандасига раво кӯрган амалиётларнинг барчасида юксакликка кӯтарила олгани камдан кам учрайди. Навоий маънавий меросининг мангуликка дахлдор ва умрбоқийлигини таъминловчи омиллардан бири унинг ӯз асарларида жонли мавжудотларнинг гултожи бӯлган инсонни улуғлаганлигида, халқнинг қувончу ташвишларини, муаммо ва орзу-умидларини тараннум этганлигидадир. У инсон маънавий оламининг ички кечинмалари, қалбининг қувончу қайғулари, эзгуликка бӯлган интилишларини теран ифода этган шоир сифатида жаҳон адабиёти тарихида алоҳида ӯрин тутади.
Навоийнинг ҳамма асарларида ҳазрати инсонни улуғланганлиги кузатар эканмиз, унинг шоҳ асарлари(достонлари) мажмуси бӯлган “Хамса” ва “Лисон ут-тайр”да инсоннинг индивид кӯринишида дунёга келишидан тортиб то комил инсон сифатида шаклланиш жараёнини моҳирона ифодалаб берганлигининг гувоҳи бӯламиз. Бизнинг бу мулоҳазамиз А.Навоий маънавий меросининг тадқиқотчилари томонидан баён этилган фикрлар талқини асосида вужудга келганлигини қайд этмоғимиз лозим.
Буюк мутафаккир А.Навоий ӯзининг “Ҳайрат ул-аброр” достонида инсоннинг дунёга келиши, унинг ӯзлигини ва оламни англай бошлаши ва камолот йӯлида қилинадиган саъй ҳаракатлари натижасида ӯзини бу серқирра оламнинг, борликнинг таркибий, марказий қисми ва ҳаттоки унинг гултожи эканлигини англаб етиш жараёнини ифодалаб берилган. Худди шунингдек борлиқнинг барча хоссалари ва хусусиятлари инсон шахсида мужассам эканлиги, унинг моҳиятини англаб етиш орқали инсон ӯз моддий ва маънавий бойлигини рӯёбга чиқариши ва ӯзини машҳур қилиши мумкинлиги инсон ва илоҳият, инсон ва табиат, инсон ва борлик, инсон ва ҳаёт каби илмий-фалсафий масалалар устида мушоҳаза юритиш орқали баён этилган.
Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида инсоннинг ёшлик ва ҳунар эгаллаш даври асарнинг бош қаҳрамонлари образлари орқали тасвирланган бӯлиб, мураккаб ҳаёт гирдобида замонавий билим ва юксак ахлоқни эгаллаши, инсонларга энг кӯп фойда келтириши мумкин бӯлган касб-ҳунарни ӯзлаштириши, оллоҳ иродаси ила ҳаётда жуфтликда яшаш ва насл давомийлигини таъминловчи оила қуришга асос бӯладиган ишқни бошидан кечириши, оилавий ҳаётга тайёр бӯлиш жараёни тасвирланган,ки уни талқин қилиш асосида қуйидаги хулосага келиш мумкин: инсоннинг ёшлик инсон учун энг маъсум ва камолотга зришув даври ҳисобланар экан. Бу давр инсон учун мукаммал ҳаётий билимларни эгаллаш, жамиятда инсоният учун энг кӯп манфаат келтирадиган фаъолият турига тайёрланиш даври сифатида талқин қилинади.
“Лайли ва Мажнун” достонида инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимига киришиши ва ундаги ӯз мавқесини шаклланиши масаласи тасвирланган бӯлиб, у икки йӯналишда асарнинг бош қаҳрамонлари образлари орқали талқин қилинган. Агар Мажнун образи орқали ижтимоий муносабатлар тизимига кириб келган шахснинг жамиятга ва ҳаётнинг номақбулликларига исёни баён қилинган бӯлса, Лайли образи орқали жамиятга кириб келган одамнинг ижтимоий муносабатларга киришиши ва ҳаётнинг номақбулликларини борича, табиийлигича қабул қилиниши, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ӯзлигини йуқотмаслиги фалсафий бадиий мулоҳазалар асосида ифодалаб берилган. Асар ғояларининг таҳлили асосида шундай хулосага келиш мумкин: жамиятда яшаш, ундаги ижтимоий муносабатлар тизимига кириш учун тайёр бӯлган комил инсон уни ислоҳ қилиш ёки уни тадрижий ривожлантириб бориш йӯлларидан бирини танламоғи лозим.
“Саббаи Сайёр” достонида ижтимоий муносабатлар тизимига киришига тайёр бӯлган инсоннинг ҳаётнинг мураккаб муаммолари уммонида ӯз ӯрнини топишга қаратилган саъй ҳаракатлари бадиий тарзда баён қилинган. Асарда Баҳром образи талқини орқали инсон ҳаётининг табиатга уйғунлиги, унинг турт фаслда умргузаролик қилиши, ҳаёт мазмунини англаш, унинг муаммоларини ечиш йулларини қидириш, юксак мақсадларни белгилай олиши ва унга эришиш йӯлида тинмай изланиши ва ниҳоят мақсадга эришиши юксак бадиийликда тасвирланган. Асарнинг иккинчи қаҳрамони Дилором образини идеал мақсад рамзи сифатида талқин қилган. Асар таҳлилидан қуйидагича хулоса қилиш мумкин: инсон ҳаётда ӯз ӯрнини, ижтимоий муносабатлар тизимида ӯз мавқеини топиши учун мавқеини идеал мақсадларни белгилай олиши, ӯзлигини олдиндан ярата олиши, ҳаёт моделини тасаввур қила олиши, мақсадга эришиш йӯлларини режалаштира олиши лозим.
“Садди Искандарий” достонида А.Навоийда ҳаётга тайёр бӯлган комил инсоннинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида фаолият юритиши ва ҳаёт кечириши бадиий тасвирланган бӯлиб, унда Искандар образи воситасида адолатли ҳукмдор шохнинг жамиятда ёмонлик ва ёвузликни тугатиши, эзгуликни ғолиб бӯлишини таъминлаши, инсонлар турмуш шароитини фаровонлаштириши ва жамият аҳлини бунёдкорлик рӯҳида тарбиялаш учун курашиши юксак бадиийликда баён қилинган. Асар таҳлилининг хулосаси қуйидагича бӯлиши мумкин: олам ва борлиқнинг шоҳи-гултожи бӯлган инсон ижодкор, бунёдкор, ғамхӯр ва ташаббускор шахс сифатида фаолият кечириши ва яшаши лозим. Шундай қилиб, А.Навоий “Ҳамса”ни ташкил қилган достонлар воситасида инсонпарварликнинг туб моҳиятини ифодаловчи инсоннинг ӯзлигини англаш, ҳаётга тайёрланиш, ӯз келажагини яратиш, катта ҳаёт қонуниятларини билган ҳолда ӯзлигини топиш ва худди шунингдек инсонларни қадрлаш сифатларини шакллантириш орқали комилликка эришиш йӯлларини тасвирлаб берган.
Навоийнинг “Лисон ут-тайр" достони инсоннинг оилавий муносабатлари тизими ва Борлик олам сирларини кашф қилиш масаласини бадиий талқин қилиб беришига бағишланган. Асарда мажозий образлар орқали одамларнинг борлиқ сирларини излаши тасвирланган. Унинг фикрича онгли мавжудотлар орасида фақат инсон олам ва Борлик сирларини кашф қила олади, бу ишни самарали бажаришнинг тӯғри йӯли устозлар ӯгитини олиш, улардан билим олиш йӯлларини ӯрганишдир. Шу ӯринда шоирнинг ӯзи ҳаёт намунаси бӯлганлигини қуйидаги мисралар орқали тасвирлашни лозим топдик:
Алишер устозин малик ул-калом,
Эъзозлаб ӯзи ҳам бӯлибди устоз.
Фозиллар тилида юрар бир калом,
Устоз, Сизга жаҳон ҳадя этсак оз.
Яна бир хулоса: инсон ӯзининг туб моҳиятини англаб етган тақдиридагина олам ва Борлиқ сирларини кашф қила олиши мумкин.
Навоийнинг фикрича ҳазрати инсоннинг муҳим фазилатларидан бири – билимдонликдир. Чунки, халқимизнинг ўзига хос фазилатларидан бири уларнинг ӯз фарзандларининг илмли бўлишларини исташидир. Ушбу муқаддас ақида ўзбек халқининг ўзлигини ифодаловчи мезон ҳисобланиб, бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Олим агар қатъи амал айласа
Илмиға шойиста амал айласа;
Солмаса кўз жафаи дунёи сари,
Боқмаса туз дунеийи фони сари.
Они шараф гавҳарининг кони бил,
Гавҳари кон, ҳар не десанг они бил.
Фузалонинг айтишича олим дунёвий нарсалар бўлмиш бойлик, молу давлатга ҳирс қўймаслиги ва эгаллаган билимига мувофиқ йўл тутиши лозим. Ана шундагина билимдонлик шараф гавҳарининг кони бўлади, у энг покиза гавҳар энг порлоқ юлдуз каби порлаб туради.
Навоий ҳазрати инсонга баҳо берар экан, у аввало, одамнинг ҳаётидаги фаолиятига, касб-ҳунарига, жамиятдаги фойдали ишлари натижасига эътибор қаратган. А.Навоий халқ манфаати учун ишлаш, халқнинг ғам-ташвиши билан яшашни одамийлик, инсонийлик ва яхшиликнинг мезони деб билади. Унинг фикрича ҳақиқий одам, чин инсон халқ бахт-саодати ва манфаати учун хизмат қиладиган кишидир.
Одамий эрсанг демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.
А.Навоийнинг ҳазрати инсонни улуғловчи ҳикматларидан айримларини келтиришни ӯринли деб билдик
Чун ясабон ҳужраи тори димоғ,
Ақлдин ул ҳужрада ёқиб чароғ.
Унинг фикрича Борлиқнинг барча мавжудотлари орасида фақат инсонгагина ақлу заковат ва меҳру муҳаббат ҳислари ато қилинган. Барча махлуқотлар орасида энг шарафлиси инсон эканлиги қуйидаги мисраларда баён қилинган:
Борчасини гарчи латиф айладинг,
Борчадин инсонни шариф айладинг.
Алишер Навоийнинг комил инсон хусусидаги ғояларининг педагогик қиммати шундаки, у етук инсонлар ҳаёт тарзи, туриш-турмуши ва хулқ атворларини ифодалаш билан кифояланиб қолмай, бу сифатларнинг шахсий фазилатлар кӯринишидаги ифодасини баён этади ва шарҳлаб беради. Унинг фикрича, инсон баркамоллигини ифодаловчи хислатлар қӯйидагилардир: иффат, шижоат ҳикмат, адолат, сахийлик, яхшилик, сахийлик, саховат, шафқат, донишмандлик, тўғрисўзлик, ростгўйлик, ҳақиқийлик, фуқаропарварлик, одоблилик, сабр, юмшоқлик, карам, гуноҳни кечира билишлик, сир сақлай олишлик, фаросатлилик, қатъиятлик, раҳм, раҳмдиллик, вафо, ҳаё, камтарлик, бардошлик, чидамлилик ва бошқалар. У ӯзининг асарларида бу фазилатларнинг ички қувватларга эга эканлигини таъкидлаб, уларнинг мазмунини ҳам ёритиб беради ва инсонларда бу сифатларни шакллантиришнинг йӯллари ҳақида мулоҳазалар юритади.
Баркамол инсон ижобий фазилатларни билиши ва уларни ӯзида мужассамлаштириши билан бирга иллатлар ва уларни моҳиятини ҳам англаб олиши, уларга қарши кураши лозим деб таъкидлайди, У ӯзининг асарларида салбий иллатларни "киши ошнолари" деб атайди ва уларнинг мазмунини талқин қилиб беради. Унинг фикрича инсонлардаги салбий иллатлар қуйидаглардир: ӯғрилик, алдамчилик, ёлғончилик, фисқу фасод, нафрат, рашк, адоват, ӯч олиш, бӯҳтон, иродасизлик, аҳмоқлик, ҳасад, ғазаб, сергаплик, сӯкиниш, ғийбат, беҳаёлик, журъатсизлик, бӯшанглик, сир сақлай олмаслик, жаҳолат ёмонлик, хасислик, жаҳолат, разиллик, нодонлик, риёкорлик, порахўрлик, юлғичлик, беадаблик ва бошқалардир.
Бизнингча, алломанинг ижобий фазилатлар билан бир қаторда ҳар бир комил инсон салбий иллатларни ҳам билишлиги тӯғрисидаги мулоҳазаси унинг киши руҳий олами қонуниятларини чуқур ҳис қила олганлигидан далолат беради. Унинг таъкидлашича, инсондаги ижобий фазилатлар салбий иллатлар ӯртасида воситачи бӯлади, яъни хислат иллатлар орасида намоён бӯлади. Масалан: иффат – қизғончилик билан истак ӯртасида, сахийлик - бахиллик билан исрофгарчилик ӯртасида, адолат - зулм билан эзилиш ҳолати ӯртасида, қаноат - ҳирс билан таваккалчилик ӯртасида намоён бӯлади.
Навоий асарларини таҳлил қилар эканмиз, у баркамол инсон фазилатлари хусусида мулоҳаза юритиш билангина кифояланмай, уни тарбиялаш бобида ҳам ибратомуз маслаҳатлар берганига гувоҳ бӯламиз. Унинг комил инсонни тарбиялаш тӯғрисидаги қарашларини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг замирида қуйидаги ғоялар ётганини таъкидлаш мумкин.
1. Тарбияни боланинг илк ёшидан яъни туғилган кунидан бошлаш лозимлиги. Унинг фикрича, бола ҳаётининг илк кунлариданоқ яхши хулқ одатга ӯргатилиши лозим.
2. Болани тарбиялаш эмас, балки у билан бирга яшаш, катталар ҳаётига аста секинлик билан унинг имкониятини ҳисобга олиб киритиб бориш ғояси.
3. Болани тарбиялашда унинг шахсини ҳурматлаш, унинг келажагини кӯра олиш ва унда барқарорликка ижтимоий ҳисларини қӯзғата бориш ғояси.
4. Тарбияда ота-она ва тарбиячиларнинг шахсий намунасидан ишончли восита сифатида фойдаланиш ғояси.
5. Инсон, худди шунингдек бола шахси ҳам табиий тизимнинг узвий қисми бӯлиб, унинг камолоти табиат тараққиётига уйғун равишда кечиши ғояси.
Баркамол инсонни тарбиялаш - алломани фикрича болани меҳнатга ижтимоий ҳаётга оилавий турмушга, инсоний муносабатларга ӯз-ӯзининг жисмоний ва маънавий куч-қувватларини бошқара олишга тайёрлаш демакдир.
Хулоса, Алишер Навоий инсон бармаколлигининг намунаси бӯлиб, бутун онгли ҳаётини инсонларни камолотга элтиш муаммоларини ҳал қилишга бағишлади.
Download 47.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling