Инсониятнинг эҳтиѐжларини таъминлашга хизмат қилади. Экологик хавф-хатар эса ривожланиш билан доимий барча содир бўладиган жараѐндир


Download 14.33 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi14.33 Kb.
#1319329
Bog'liq
инсониятнинг эҳтиѐжларини таъминлашга хизмат қилади


инсониятнинг эҳтиѐжларини таъминлашга хизмат қилади. Экологик хавф-хатар эса ривожланиш билан доимий барча содир бўладиган жараѐндир. Экологик хавфсизлик экологик хавф-хатардан ҳимоя тизими ва шу билан бир қаторда жамиятнинг ва одамларнинг асосий эҳтиѐжларидан биридир. Одамлар доимо ўзларини хавф-хатардан муҳофаза қилиб келганлар: оловдан фойдаланган, уй қурган, тўғонлар барпо этган. Цивилизация ривожининг дастлабки босқичларида хавф-хатар асосан одам учун ноқулай табиий шароит ва жараѐнлар билан боғлиқ бўлган бўлса, ҳозирги илмий-техника прогресси даврида вазият мутлақо ўзгарди. Инсоннинг табиатга таъсири геологик куч таъсирга яқинлашиб қолди, бу эса инсоният олдига қийин ҳал қилинадиган муаммоларни қўймоқда. Ҳозирги реал воқеликда мутлақ хавфсизликка эришиш имконияти келмади. Чунки мутлақ хавфсиз технологик тизим, мутлақ хавфсиз маҳсулот ва бошқалар бўлмайди. Бу шароитда жамият учун қабул қилиш мумкин бўлган хафсизлик даражасига эришиш ѐки уни ўрнатиш учун ҳаракат қилиш мумкин холос. Бунда ―одам –табиат-жамият‖ тизимида экологик хавф-хатар жараѐни доимий тасодифий характерга эга бўлади ва жамият хавфни чеклаш йўли билан уларни ўзи учун қулай томонга йўналтириши мумкин.
Жамият ўзининг ривожланишидан фан ва техника ютуқларини жорий этиш, сиѐсий ўзгартиришлар, ижтимоий сиѐсат ва бошқа соҳалардаги фаолиятининг фойдали томонларини уларнинг одам, табиат, жамият институтлари хавфсизлиги учун салбий оқибатларини доимо таққослайди. ТТТу муносабат Билан инсон фаолиятида экологик таваккал қилиш, яъни хавфни амалга ошириш тушунчаси пайдо бўлади. Экологик хавфни амалга ошириш эса одамларнинг нормал ҳаѐти ва фаолиятига таъсир кўрсатади, табиий жараѐнларнинг сақлангн барқарор кечиши жараѐнларини бузади.
Қандай бўлса шундай қолдириш тамойили бўйича турғун ривожланиш, албатта, экологик хавфсизлик даражасини юқорига кўтармайди. Агар фаол ҳаракат қилинмаса, ҳозирги потенциал ҳолда турган хавф-хатар жараѐнлари кучайиб бутун тизимни вайрон қилиши мумкин. Минимал (оз) харажатлар билан максимум (кўп) самарага эришиш тамойили бўйича амалга оширилган экстенсив ривожланиш экологик тангликка олиб келганлиги ҳам аѐндир.
Download 14.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling