Инсонлар ҳаёти кўплаб турли чиқиндилар пайдо бўлиши билан тавсифланади


Download 12.09 Kb.
Sana24.02.2023
Hajmi12.09 Kb.
#1226588
Bog'liq
Ekologiya


Инсонлар ҳаёти кўплаб турли чиқиндилар пайдо бўлиши билан тавсифланади. Сўнгги йилларда сайёрамизда аҳолининг эҳтиёжи сезиларли даражада ошиши ҳар хил турдаги чиқиндилар, шу жумладан қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ)нинг кескин ошишига олиб келмоқда. Дунё бўйича охирги йилларда атроф табиий муҳитга жойлаштириладиган қаттиқ маиший чиқиндилар 500 млн. тоннага етиши кутилмоқда.
Атроф табиий муҳитга жойлаштирилаётган қаттиқ маиший чиқиндилар биологик, кимёвий ва биокимёвий ифлослантирувчи моддаларнинг манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Бу чиқиндилар инсонлар ҳаёти ва соғлигига, шунингдек кейинги авлодларга салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қаттиқ маиший чиқиндилар саноат тармоғини ривожлантиришнинг қимматбаҳо моддалар манбаларидан бири ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришни чиқиндисиз тасаввур қилиш мумкин эмас, худди шунга ўхшаш, ҳар қандай истеъмол жараёни чиқинди ҳосил бўлишига олиб келади. Ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, бозорлардан фойдаланишнинг кенгайиши, аҳоли турмуш даражасининг ўзгариши натижасида ҚМЧ ларнинг миқдорий ва сифат таркиби сезиларли даражада ўзгариб бормоқда.
Download 12.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling