Институционал иқтисодиёт
Download 104.91 Kb.
|
institutsional Iqtisodiyot majumo
4. Мулкий хуқуқлар
1. Мулк-эгалик қилиш. Мулкдор. Эгалик қилиш ижтимоий институт сифатида ноёб ресурсларни такрорий етиштириш вазифаси пайдо бўлган вақтда юзага келади. Дастлаб меҳнат шароитлари эгалик қилиш объекти ҳисобланади. 2. Мулк-имтиёз. Монополист. Вақти келиб ижтимоий-иқтисодий рол иккита янги ролга бўлинади: табиий ресурслар мулкдорининг роли ва ишлаб чиқарувчининг роли. Эгалик қилиш ҳуқуқи фойдаланиш ҳуқуқидан, эгалик қилиш объекти эса хўжалик юритувчи субъектдан ажралиб чиқади. «Мулк-имтиёз» тушунчаси пайдо бўлади. Бу ерда мулкдор-монополистнинг рента – ўзига тегишли ресурслардан даромад олиш ҳуқуқига дуч келамиз. 3. Мулк-корхона. Товар алмашувининг ривожланиши ролларнинг янгидан бўлинишига дастлабки тарихий сабаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг табиий ҳуқуқи ҳисобланган маҳсулотга бўлган ҳуқуқ ишлаб чиқариш воситаларининг мулкдори – хўжайинга ўтади. 4. Мулк-капитал. Мулк-имтиёз ҳолатида бўлгани каби мулк-корхона ўз эгасига қўшимча маҳсулотни ўзлаштириб олиш ҳуқуқини беради. Албатта, энди ушбу маҳсулот ортиқча маҳсулотда эмас, балки қўшимча қиймат – корхона хўжалик фаолиятининг харажатлари ва натижалари ўртасидаги фарқ шаклида намоён бўлади. Мулк-капитал пайдо бўлиши билан хўжайиннинг роли капиталист ва менежер, тақсимлаш жараёнини назорат қилувчи иқтисодий агент ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзининг ташкилотчиси ролларига бўлинади. 5. Мулк-бизнес. Тадбиркор. Мулк миқдори «қиймат» деган мавҳум тушунчага айланган шароитда саҳнага янги шахс – тадбиркор ва янги мулк объекти – бизнес чиқади. Чунки нафақат меҳнат, ер ва капитал, балки фаолиятнинг алоҳида тури – тадбиркорлик ҳам «қийматни яратиш» хусусиятига эга. Шахсий бойиш масаласини ҳал этаётиб тадбиркор муносиб ижтимоий миссия иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишни амалга оширади. У топган янги қарорлар аста-секин ижтимоий нормага айланади. 6. Мулк-талаб. Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов. Download 104.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling