Давлат ривожланишининг юқорида келтирилган босқичларига давлат тузилишининг қуйидаги турлари мос келади:
унда қонун чиқарувчи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва умумий қоидалар мавжуд бўлмаган ҳамжамият;
унда мутлақ ҳуқуқларни тафсирловчи умумий қоидалар, қонун чиқарувчи орган, судлар мавжуд бўлган, лекин полиция ёки армия мавжуд бўлмаган ва бу билан қонунга риоя этишга мажбурлаш алоҳида хусусиятга эга бўлган жамият;
унда давлат қоидаларни белгилайди, низолар юзага келганда ҳакамлар суди функциясини бажаради ва мутлақ ҳуқуқларни таъминлайди.
3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи
Давлат нима? Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда очиб бериш мумкин.
Д.Нортнинг таърифлашича, давлат – зўрликни амалга оширишда қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудни қамраб олувчи ташкилот. Ушбу устунликлар нималар билан белгиланади?
Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай кафолатланган алмашув, пировардида, мол-мулкни ҳимоялашни соф куч билан амалга оширишга ёки куч ишлатиш таҳдидини солишга олиб келади. Шу маънода зўрлик (куч ишлатиш), иқтисодий жиҳатдан, хўжалик фаолиятининг бошқа икки хилидан фарқ қилмайди.
Бундан ташқари, трансакция харажатлари иқтисодий тизимнинг самарадорлигига таъсир кўсатади, улар иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузилмалар фаолият кўрсатишининг самарадорлигини таққослашда базавий мезонлардан бири ҳисобланиб, жамият, шу жумладан, давлат тузуми фаолиятининг барча соҳаларида агентлик муносабатлари ушбу мезонга асосланади. Шундай қилиб, у ёки бу тузилмани танлаш ва ривожлантириш минимал трансакция харажатлари билан шартланган.
Шундай қилиб, давлат – назарий жиҳатдан энг самарали мажбур қилиш органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлигига, яъни “солиқ солинадиган фуқаролар томонидан” давлатда куч ишлатиш ҳуқуқи мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат фикрига мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз функциялари ва мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан оқилона фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг ушбу функциялар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун сарфламаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |