Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Ўйинлар назарияси таянч моделларининг таснифи


Download 1.45 Mb.
bet13/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

3. Ўйинлар назарияси таянч моделларининг таснифи
Ўйинлар назарияси учун бир неча таянч моделлар мавжуд [40]. Ушбу моделлар Нэш бўйича мувозанат нуқталарининг сони билан ва уларнинг Штакельберг бўйича ва Парето бўйича мувозанат нуқталарига мос келиши ёки мос келмаслиги билан фарқ қилади.
Умумий кўринишда моделлар типологияси ўйинлар назариясида фойдаланиладиган иккала иштирокчиси учун қуйидаги кўринишга эга бўлади:9



Ст/Н

2

1

0

=


И. Н1=Ст1=Ст2=Р≠Н2

ИИ. Н=Ст1=Ст2







ИИИ. Н=Ст1= Ст2≠Р






ИВ. Н1=Ст11≠(Н2=Ст22)

В. Н=Ст11≠(Ст22)

ВИИ. Ст1=Р≠(Ст2=Р)




ВИ. Н=Ст1 ≠(Ст2=Р)

ВИИИ. Ст1=Р≠Ст2

И модел. Масалан, иккита талаба томонидан учрашув жойининг танланиши вазиятини акс эттиради. Улардан ҳар бирини ё кутубхонада ёки буфетда топиш мумкин. Буфетдаги учрашув иккала талабага ҳам фойдалиликни таъминлаши назарда тутилади: улар кофе ёки бирор хил шарбат устида суҳбат ўтказишлари мумкин.



1-талаба

2-талаба

Кутубхонага бориш

Буфетга бориш

Кутубхонага бориш

0; 1

2; 2[Н2]

Буфетга бориш

3; 3[Н1 Ст1 Ст2 Р]

1; 0

Бу ўйин унинг ёрдамида «фокал нуқта» - иккала талаба томонидан ўзлари танлайдиган учрашув жойи ғояси акс эттирилиши туфайли қизиқарли. Агар иккаласи ҳам бир-бирини яхши билса, улар бир бирини топиши мумкин бўлган жойни тахмин қилиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. «Фокал нуқта» буфет бўлиши эҳтимоли кўпроқ.


ИИ модел. Эр-хотин ўртасидаги қатъий шаклдаги кескин вазиятни намоён этади. Эр-хотин иккита муқобил – концертга ёки футболга бориш вариантидан бирини танлаш йўли билан кечки вақтни қандай ўтказишни ҳал этади. Ҳар бирининг фикри равшан: хотин - концертга, эр - футболга боришни афзал кўради. Бунда эр-хотин кечки вақтни биргаликда ўтказишдан ҳордиқ чиқаришни анча паст баҳолашади.

Эр

Хотин

Концертга бориш £

Футболга бориш

Концертга бориш

1; 3

0; 0

Футболга бориш £

2; 2[Н1 Ст1 Ст2 Р]

3; 1

Ўйин шуниси билан қизиқки, бу ерда иккала иштирокчида ҳам устун стратегия мавжуд (£) «концертга бориш» – хотин учун, «футбол матчига бориш» - эр учун.


ИИИ модел. «Маҳбуслар дилеммаси» муҳокамаси.



1-гумондор

2-гумондор

Айбни тан олиш £

Айбни тан олмаслик

Айбни тан олиш £

1; 1 [Н Ст1 Ст2]

3; 0

Айбни тан олмаслик

0; 3

2; 2 [Р]

ИВ модел. Эр-хотин ўртасидаги аввалги қаттиқ шаклдаги ихтилофли вазиятнинг юмшоқроқ варианти. Қатъий шаклдаги ихтилофли вазиятнинг юмшоқ шаклдан фақат битта фарқи мавжуд, эр-хотин биргаликда ўтказилган кечки вақтдан кўрилган манфаатни юқори баҳолашади:





Эр

Хотин

Концертга бориш

Футболга бориш

Концертга бориш

2; 3 [Н2 Ст2 Р2]

0; 0

Футболга бориш

1; 1

3; 2 [Н1 Ст1 Р1]

В модел. Ушбу модель қуролсизланиш муаммосини ифодалайди. А мамлакат Б мамлакатга нисбатан уруш бошлаш масаласини ҳал этади, Б мамлакат эса қуролланиш ёки қуролсизланиш вариантларидан бирини танлайди. Муаммо шундан ибортки, қуролсизланган Б мамлакт тажоввузкор А мамлакат учун осон ўлжага айланади, қуролланган мамлакат эса тажоввузга тажоввуз билан жавоб қайтариши мумкин:



А мамлакат

Б мамлакат

Қуролланиш

Қуролсизланиш £

Уруш эълон қилиш

0; 0

3; 1 [Н Ст1 Р]

Уруш эълон қилмаслик

2; 2[Ст2 Р]

1; 3

ВИ модел. Бирон-бир романни ўқиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан боғлиқ оғир маънавий танлаш вазиятини акс эттиради. Биринчи китобхон, агар у китобни ўқий олмаса, афсус чекади, лекин, агар у ушбу романни барибир ўқишни бошласа, ўзи бундан уялади. Иккинчи китобхон – мунофиқнинг фикрига кўра, китобни ўқишни ҳаммага тақиқлаш лозим, лекин агар романни ўқиш керак бўлса, у ҳолда фақат унинг ўзи ўқиши лозим:





1-китобхон

2-китобхон

Ўқимаслик £

Ўқиш

Ўқимаслик

0; 3

3; 1 [Ст2 Р]

Ўқиш

1; 1 [Н Ст1]

2; 0

ВИИ модел қуйидаги ўйин кўринишида амалга оширилади. Ҳар бир ўйинчи ўйин бошида 2 долларга эга ва ушбу сумманинг ярмини қутига солиб қўяди. Сўнгра қути биринчи ўйинчига топширилади, у ушбу суммани ўзида қолдириши ёки қудуққа ташлаб юбориши мумкин. Иккинчи иштирокчи биринчи ўйинчининг хатти-ҳаракатини олдиндан айтиб бериши лозим ва, агар у бунинг уддасидан чиқса, 1 доллар олади. Бундан ташқари, агар қути қудуққа ташланмаса, ўйинчилар ундаги суммани ўзаро бўлиб олишади:





1-ўйинчи

2-ўйинчи

Қудуққа ташлаш

Қудуққа ташламаслик

Қудуққа ташлаш

0; 2

2; 0

Қудуққа ташламаслик

3; 1 [Ст2 Р]

1; 3 [Ст1 Р]

ВИИИ моделда давлат билан сармоядор ўртасидаги ўзаро муносабатлар ифодаланади. Сармоядорда ҳаракатларнинг иккита варианти мавжуд – мамлакатда инвестицияни амалга ошириш ёки оширмаслик. Давлат эса инвестициялардан олинадиган даромадларга юқори солиқ белгилаши ёки солиқни умуман бекор қилиши мумкин:



Давлат

Сармоядор

Инвестиция киритмаслик

Инвестиция киритиш

Солиқ жорий этиш

0; 1

3; 0

Жорий этмаслик

1; 2 [Ст2 ]

2; 3 [Ст1 Р]

Юқорида изоҳланган моделларни кўриб чиқиш индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган қатор муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини беради:


- мувофиқлаштириш муаммоси Нэш бўйича иккита нуқта мавжуд бўлган ҳолларда пайдо бўлади (И, ИВ моделлар). Мувофиқлаштириш муаммосининг ҳал этилиши қўшимча институционал шарт-шароитлар жорий этилиши, «фокал нуқталар» ёки келишувлар мавжуд бўлишини талаб қилади. Масалан, эр-хотиннинг қизиқишлари бир жойдан чиққан ҳолларда, улар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши анча осонлашади;
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling