Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Корхоналарда (имплицит шартнома асосида) амалга ошириладиган фаолият тури улушининг таҳлили*


Download 1.45 Mb.
bet69/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Корхоналарда (имплицит шартнома асосида) амалга ошириладиган фаолият тури улушининг таҳлили*

Фаолият тури

Мустақил равишда (имплицит шартнома асосида) бажариш улуши, фоизда

1990-1992 йй.

1994-1995 йй.

1996-1998 йй.

Илмий-тадқиқот ва тажриба конструктурлик ишланмалари (ИТТКИ)

100

70

50

Қурилишни лойиҳалаштириш

50

60

50

Қурилиш-монтаж ишлари

72

44

45

Жиҳозларга хизмат кўрсатиш

65

63

63

Асбоб-анжомлар ишлаб чиқариш

73

77

73

Идишлар ишлаб чиқариш

68

51

71

Иссиқлик таъминоти

100

10

10

Транспорт хизмати

75

72

82

*Манба: ҳориж эксперт баҳолари маълумотлари.

Фаолиятнинг маълум турини мустақил равишда амалга оширувчи корхоналар улушининг энг тез қисқариши ИТТКИ, қурилиш-монтаж ишлари ва иссиқлик таъминоти соҳасида кузатилади. Табиийки, бу ушбу фаолият турлари классик шартномадан фойдаланиш харажатларининг пасайиши билан боғлиқ. Аксинча, классик шартнома асосида транспорт хизматларига эга бўлиш харажатлари кўриб чиқилаётган даврда корхонанинг таркибий транспорт бўлинмасини барпо этишга нисбатан ошди.


Фирма ички тузилмаларининг турли вариантларини ҳам ҳудди шу тариқа таққослаш мумкин. Бутловчи қисмларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ё унитар, ёки холдинг, ёхуд мультидивизионал тузилма доирасида ўзаро ҳамкорлик қилади, дейлик. Унда барча ахборот оқими марказлашган унитар тузилмада ахборотни қидириш харажатлари энг кам ва холдинг тузилмада энг юқори, чунки бўлинмалар ҳатто фақат молиявий кўрсаткичларни назорат қилувчи бош офисда ҳам бир бири ҳақидаги ахборотга эга бўла олмайди. Музокаралар юритиш харажатлари унитар корхонада энг кам, бўлинмалари тарқоқ жойлашган холдингда эса - энг юқори. Ўлчаш харажатлари холдингда юқори, у ерда ягона стандартларни жорий этиш вазифалари қўйилмайди. Шартнома тузиш харажатлари бош офис ва бўлинмалар ўртасидаги ҳуқуқларни чегаралаш қийинлиги туфайли мультидивизионал тузилмада энг юқори. Мониторинг харажатлари холдингда энг паст. У ерда бўлинмаларнинг оппортунистик хатти-ҳаракатлари устидан назорат бозор механизмлари асосида амалга оширилади. Трансакция харажатлари миқдорининг тафсилоти 10.3-жадвал кўринишида берилган.
10.3-жадвал

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling