Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
4. Мулк-капитал. Мулк-имтиёз ҳолатида бўлгани каби мулк-корхона ўз эгасига қўшимча маҳсулотни ўзлаштириб олиш ҳуқуқини беради. Албатта, энди ушбу маҳсулот ортиқча маҳсулотда эмас, балки қўшимча қиймат – корхона хўжалик фаолиятининг харажатлари ва натижалари ўртасидаги фарқ шаклида намоён бўлади. Мулк-капитал пайдо бўлиши билан хўжайиннинг роли капиталист ва менежер, тақсимлаш жараёнини назорат қилувчи иқтисодий агент ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзининг ташкилотчиси ролларига бўлинади.Капиталист. Капитал эгаси хўжайин сингари қўшимча қиймат олишдан манфаатдор. Лекин ишчи кучини ишлаб чиқариш воситалари билан бирлаштириш эмас, балки капитални тўғри сарфлаш капиталист учун ушбу қийматни олиш усули ҳисобланади.Менежер. Капиталистга менежер – ишлаб чиқариш жараёнининг раҳбари, хўжайин функциясини бажарувчи, лекин мулкни йўқотиш хатарига эга бўлмаган иқтисодий агент қарама-қарши туради.Менежернинг ижтимоий-иқтисодий роли ва ёлланма ходимнинг роли ўртасида ўта муҳим фарқ мавжуд. Ходим ўз ишчи кучини – меҳнат қобилиятини, менежер эса ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш бўйича хизматни сотади. Битим тузилгач, ходим ижрочига, менежер эса корхона раҳбарига айланади. Менежер даромадининг асосини у раҳбарлик қиладиган корхона фаолиятининг натижалари учун мукофот ташкил қилади.5. Мулк-бизнес. Тадбиркор. Мулк миқдори «қиймат» деган мавҳум тушунчага айланган шароитда саҳнага янги шахс – тадбиркор ва янги мулк объекти – бизнес чиқади. Чунки нафақат меҳнат, ер ва капитал, балки фаолиятнинг алоҳида тури – тадбиркорлик ҳам «қийматни яратиш» хусусиятига эга. Шахсий бойиш масаласини ҳал этаётиб тадбиркор муносиб ижтимоий миссия иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишни амалга оширади. У топган янги қарорлар аста-секин ижтимоий нормага айланади. Лекин янги қарорлар – бу нафақат янги имкониятлар, балки янги хатарлардир. Бир вақтнинг ўзида мулкдор ва тадбиркор сифатида иштирок этувчи мулкдор-сармоядор қисмларга ажрала бошлайди. Шу тариқа тадбиркор аста-секин мулкдордан ажралиб чиқади. Унда ҳатто ўзининг, мулкдордан алоҳида мулк объекти – бизнес пайдо бўлади.Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling