Интеграция даражаси кичик микросхемалар; Интеграция даражаси ўртача микросхемалар


Download 0.6 Mb.
bet7/10
Sana24.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1056001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
FARRUX

Назорат саволлари

  1. Хотира қурилмалари қндай фазифани бажаради?

  2. Хотира қурилмаларида адресслар сони билан хотира ячейкалари орисида қандай боғланиш бор?

  3. Агар адреслардаги разрядлар сони 4 та бўлса хотира қурилмасининг дишифраторида нечта горизонтал кириш линиялари бўлади?

  4. Қандай йўллар билан хотирадаги ячейкалар сонини орттириш мумкин?

  5. Сўзнинг узунлигини орттириш учун хотира модуллар қандай уланади?

  6. Доимий хотира қурилмалари нима учун хизмат қилади?

  7. Дастурланувчи доимий хотира қурилмаси деганда нимани тушунасиз.

11–маъруза. Рақамли автоматлар


Режа

  1. Мур ва мили автоматлари.

  2. Триггерлар.



Таянч сўз ва иборалар
Рақамли автоматлар, ички холатлар тўплами, Мили автомартлари, Мур автоматлари, Триггер, асинхрон RS – триггер, тескари киришли асинхрон RS триггер.
Мур ва мили автоматлари
Рақамли автоматлар деб ички ҳолатлар кўплиги ак, кириш хi чиқиш zj сигналларининг кўплигига эга бўлган ва мантиқий сигналлар билан иш кўрувчи қурилмага айтилади. Фақат битта ички ҳолатга эга бўлган комбинацион қурилма энг содда автомат бўлиб ҳисобланади. Агар автомат бир неча ички ҳолатга эга бўлса, унинг чиқиш сигналлари фақатгина кириш сигналлари билангина эмас, балки ички ҳолатлари билан ҳам аниқланади. Сигналларнинг ва ҳолатларининг ўзгариши дархол юз бериши сабабли автомат дискрет вақтда ишлайди. Ҳар бир вақт интервалининг давомийлиги а, х ёки z ўзгармаганда кераклича катта бўлади. Автоматларни Мур ва Мили автоматлариги бўлиш мумкин.
Мур автоматларида ҳар бир янги ҳолат олдинги ҳолат ва кириш сигнали билан, ҳар бир моментдаги чиқиш эса автоматнинг шу моментдаги ҳолати билан аниқланади
At+1 = f (at,xt),
Zt =  (at).
Мили автоматларида чиқиш автоматнинг ҳолатигагини эмас, балки кириш сигналларига ҳам боғлиқ
At+1 = f (at,xt),
Zt =  (at,xt).
Автоматнинг ҳолати деган тушунча унда ички хотира мавжудлигини билдиради. Ҳар хил ҳолатларнинг сони ички хотиранинг чуқурлигига боғлиқ.
Ҳотира элементлари сифатида доимий хотира қурилмаларининг стандарт модулларидан ёки тескари боғланишга эга мантиқий схемалар, хусусан триггерлардан фойдаланиш мумкин.
Мили автоматлари тавсифининг жадвал усулини кўрайлик. Бундай усулда ўтишлар жадвали (3.1 - жадвал) ва чиқишлар жадвали (3.2 - жадвал) келтирилади

3.1 – жадвал 3.2 - жадвал



a
x

a1

a2

:

ak




a
x

a1

a2

:

aN

x1

a3

a1

:

ai

x1

z2

z1

:

zj

x2

a1

-

:

-

x2

z2

-

:

-





















xN

a2

-

:

aj

xN

z3

-

:

zi

Мумкин бўлган ҳолатлар 3.1 – жадвалда биринчи қаторда ёзилган, сигналлар эса биринчи устунда келтирилган. Қаторлар ва устунларида кесишиш катакларида янги ҳолатлар ёзилган. Худди шунга ўхшаш 3.2 – жадвалининг қаторлар ва устунлар кесишган катакларида чиқиш сигналлари келтирилган. Юқорида келтирилган жадваллар тўлиқ аниқланмаган ҳам бўлиши мумкин (айрим катаклардаги чизиқлар). Айрим ҳолларда иккала жадвал бирлаштирилиб, ҳар бир катакка { ai, zi} жуфтликлар ёзилади.


Мур автоматида чиқишлар жадвали бир қатордан иборат бўлади ва уни ўтишлар жадвалининг устига ёзиб қўйиш мумкин (3.3 - жадвал).
Мур ва Мили автоматларини йўналтирилган графлар кўринишида тавсиф қилиш мумкин. Графларнинг чўққилари автоматнинг ҳолатларига, ёйлари эса ўтишларга мос келади.
Мур автоматларида чиқишлар фақат ҳолатга боғлиқлиги учун графнинг чўққиларида, Мили автоматларида эса ёйларнинг сўнгида кўрсатилади. 3.1 – расмда келтирилган графлар 3.1 – 3.3 – жадвалларнинг фрагментларига мос келади.
3.3 - жадвал

x

z

z2

z1

:

z3

x

a

a1

a2

:

ak

x1

a3

a2

:

ai

x2

-

a1

:

-











xn

a1




:

aj


3.1 – расм. Мили (а) ва Мур (б) автоматларининг графлари



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling