Интернет. Интернетнинг асосий имкониятлари


Протоколлар, мижозлар ва серверлар


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana04.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1076947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Интернет асослари

 
Протоколлар, мижозлар ва серверлар 
 
Протокол бу компьютерлар орасидаги алоқа ўрнатилишида, 
маълумотларни қабул қилиш ва узатишда фойдаланиладиган сигналлар 
стандартидир. Яъни компьютерлар протокол ёрдамида бири - бири билан 
боғланади. Протокол тўғри бўлсагина, компьютерлар ўртасида алоқа 
ўрнатилади. Бу компьютерларнинг боғланиш тартиби ёки стандартидир. 
 
Сервер бу бошқа компьютер ёки дастурларга хизмат кўрсатадиган 
компьютер ёки дастурдир. Яъни бошқа компьютерларга ўзининг файлларидан 
фойдаланишга рухсат берувчи компьютер Сервер хисобланади. Битта 
компьютерда бир нечта сервер ишлаши мумкин. Масалан, FTР, WWW, 
электрон почта серверлари. 
 
Мижоз Сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи 
компьютер ёки дастурдир. Худди Сервер каби, битта компьютерда бирданига 
бир нечта мижоз ишлаши мумкин. Масалан, компьютер файл сервернинг 
мижози бўлиши мумкин (серверда жойлашган файллардан фойдаланиши), шу 
билан бир вақтда электрон почта дастурсида ишлаши мумкин. Яъни бир неча 
сервернинг мижози бўлиши мумкин. 
 
Шлюз протоколни бир турдаги муҳитдан иккинчи турдаги муҳитга 
ўтказувчи тармоқ қурилмаси. Масалан, компьютер Интернетга боғланганда 
шлюздан фойдаланилади. 


14 
 
Рrоxy бир неча компьютернинг Интернетга уланишини таъминловчи 
тизим. Рrоxy сервер одатда кўп ишлатиладиган ресурсларни сақлаш 
имкониятига эга. 
URL (Unifоrm Resоurce Lоcatоr) Internetra мурожаат қилишнинг энг 
оддий ва қулай усули бўлиб, у манзилни ифодалайди. URL адресидан 
ихтиёрий фойдаланувчи фойдаланиши мумкин. Яъни бу адресдаги 
маълумотдан барча фойдаланувчилар бир пайтнинг ўзида фойдаланиши 
мумкин. 
 
URL қуйидаги форматга эга 
<Боғланиш схемаси>:<Боғланиш схемасига боғлиқ маълумот> 
<Боғланиш схемаси> бу НТТР, FTР ва gорher лардир. 
<Кириш схемасига боғлиқ ахборот> файлнинг узоқдаги компьютер файл 
системасидаги тўлиқ манзилини аниқлайди. 
Бу схеманинг кўплаб фойдаланувчиларга таниш бўлган бошқача тасвири 
шундай кўринишга эга: 
Боғланиш схемаси: //машина номи/домен номи/файлнинг тўлиқ номи. 
Боғланиш схемаси номи Интернет компьютер адреси билан иккита қия 
чизиқ билан чегараланади, у эса битта кия чизиқ билан файлнинг тўлиқ номи 
билан ажратилади. Кўпчилик холларда URL НТТР, FTР ва Gорheraaр кўрсатган 
кўринишга эга. 
URL ни батафсилроқ тушуниш учун реал мисолдан фойдаланамиз. 
НТТР:// www. yоuthcenter. cоm /index.html 
Бу URL адрес таркибий қисмларини кўриб чиқайлик: 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling