Интернет манбаларидан фойдаланиш ва ундаги материалларнинг ишончлилиги


Download 18.59 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi18.59 Kb.
#1773242
Bog'liq
Internet manbalaridan foydalanish va undagi


Aim.uz

Интернет манбаларидан фойдаланиш ва ундаги материалларнинг ишончлилиги

Ҳар бир журналист бирор материал тайёрлаш учун интернетдан фойдаланганда ундаги фактлардан, атамалардан ва бошқа маълумотлардан (йил, сана, тўлиқ ном ёки исм, қонуний ҳужжатлар каби) ишлатади. Бу албатта журналистнинг ишини енгиллаштиради, шундай экан ҳар бир журналист интернетдан керакли маълумотларни осонгина топиш усулларини билиб қўйишлари керак. Бунинг учун интернет қидирув тизимлари фойдаланилади. Қидирув тизимлари ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, «Google», «Yahoo» ва «AltaVista» каби қидирув тизимлари дунё бўйлаб, турли хил тилларда интернет тармоғидаги маълумотларни топиш учун мўлжалланган. Рус тилидаги, асосан собиқ СССР худудидаги интернет ресурсларидан маълумот қидириш учун Россиянинг «Яндекс», «Rambler» ва «Aport» каби порталларни ишлатиш яхшироқ. Ўзбекистон худудидаги сайтлардан маълумот қидириш учун эса асосан ҳозирча «Vse.uz» сайтидан фойдаланиш мумкин. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, ҳозирги вақтда интернетда ўзбек тилидаги маълумотлар жуда камдир, шунинг ҳар бир қидирилаётган сўзнинг рус ва инглис (ёки бошқа) тиллардаги вариантларини ҳам қидириб кўриш маслаҳат берилади. Қидирув тизимига сўзларни киритишда қуйидаги қоидаларни эътиборга олиш лозим:


1. Қидирилаётган сўзларнинг катта ёки кичик ҳарфларда бошланишининг аҳамияти йўқ;
2. Тўлиқ фразани топиш учун сўзларни қўштирноқ ичида қидириш лозим (мас. «Проблемы наркоторговли в Центральной Азии»);
3. «?» (қўштирноқсиз) белгиси ўзгариши мумкин бўлган ҳарфнинг ўрнига қўйилади (мас. «?збек таомлари», ? – ў ёки у бўлиши мумкин);
4. “and” сўзи ёки “+” икки калит сўзлар ўртасига қўйилса, иккала сўзлар ҳам мавжуд бўлган матнлар топилади;
5. “not” сўзи ёки “–”икки калит сўзлар ўртасига қўйилса, иккинчи сўз мавжуд бўлмаган матнлар топилади. Мисол: Компьютер not курслари.
6. “or” сўзи икки калит сўзлар ўртасига қўйилса, иккала сўзлар мавжуд бўлган матнлар топилади, (бунда якка ҳолда ҳам топилиши мумкин);
7. “near” сўзи икки калит сўзлар ўртасига қўйилса, иккала сўзлар битта жойда учрайдиган матнлар топилади;
8. “*” белгиси номаълум сўз ёки ҳарфлар ўрнига қўйилади. Мисол учун, “ўзбек*” шаклида қидирилса, “ўзбекистон”, “ўзбеклар”, “ўзбекча” сўзлари топилади;
9. Бош ҳарфларда қидирилса фақат бош ҳарфларда ёзилган сўзлар топилади. Мисол: “КОМПЬЮТЕР” кўринишида қидирилса фақат КОМПЬЮТЕР сўзлари мавжуд матнлар топилади. Лекин, “компьютер” кўринишида қидирилса КОМПЬЮТЕР ва компьютер шаклидаги сўзларни топиш мумкин бўлади.
Одатда интернетни доимий ишлатадиган одамлар, ўзлари ҳардоим фойдаланиб турадиган веб-сайтларни белгилаб олади (bookmarks/избранные). Уларни асосан маълумотларни бериш тезлиги, уларнинг сизни қизиқтирган мавзуни тўлиқ ёритиши (масалан, спорт ҳақида), уларнинг ишончли маълумот бериши каби жиҳатлари орқали маълум вақт мобаинида танлаш мумкин. Масалан, янгиликларни ўқиш учун бирор бир сайтни доимий қилиб белгилаб олиш, ва керак бўлса уни солиштирадиган бошқа сайтларни ҳам аниқлаштириб қўйиш мақсадга мувоффиқдир. Интернетнинг ранг-баранглиги, маълумотга бойлиги ва улардан фойдаланиш қулайликлари ҳам мана шундадир.
Лекин, таъкидлаш жоизки, интернетдан олинган ҳамма маълумотларга ҳам ишониб бўлмайди. Шундай экан ахборот узатувчи сайтлар ўз хабарларини иложи борича тахрир қилишлари ва воқеа-ҳодисаларга объектив ёндашишлари керак. Интернет фойдаланувчилар эса олинган маълумотнинг қайси сайтлардан олинганлигига эътибор қаратишлари лозимдир. Масалан Би-би-си (www.bbc.co.uk), Си-эн-эн (www.cnn.com) ёки Рейтер ахборот агентлиги (www.reuters.com) сайтлари бирор нотўғри маълумот узатадиган бўлса ўз обрусига путур етказишини яхши билади, шунингдек улар кўп йиллик тажрибаси орқали аудиториянинг ишончини қозонган. Шундай экан, бу каби сайтларнинг маълумотларини ишонарли деб қараш мумкин.
АҚШнинг “Форбес” журналининг (www.forbes.com) маълумотларига қараганда сўралган кишиларнинг 52.8% интернетдаги маълумотларни “тўғри, ҳаққоний” деб ҳисоблашар экан. Уларнинг 60.5% глобал тармоқни маълумотлар манбаи сифатида жуда муҳим эканлигини айтган. Аммо, бу сўровномаларни таҳлил қилган экспертларнинг фикрича одамлар интернетда қанча кўп вақтини сарфласа шунчалик ишончини йўқотаётган экан.
Доимий равишда янгиликларни кузатиб юрадиган киши ахборотнинг холис ёки нохолис эканлигини аниқлаши бироз осонроқ бўлади. Чунки ҳозирги вақтда бутун дунёда сиёсий манфаатлар ОАВ орқали амалга оширилиши авж олган. Шунинг учун кўпгина расмий сайтларни ҳам бирор воқеага холис ёндашади деб айтиш қийин, ҳатто, ноҳукумат ОАВ ҳам ўз жойидаги жамиятнинг манфаатидан келиб чиқиб ахборот тарқатади, бу табиий ҳол. Норасмий ёки шахсий сайтларнинг асосий қисми воқеа-ҳодисаларга нохолис ёндашади шундай бўлса ҳам кўпгина сайтлар ўзларига нисбатан ўқувчилар ишончини йўқотмаслик учун иложи борича фаолиятини холис қилиб кўрсатишга уринмоқда (масалан, фергана.ру). Фойдаланувчилар қизиқтирган маълумотларнинг ишончлилигини текширишга қўйидагича ёндашиши мумкин:

  1. Бир хил маълумотни ҳар хил манбалардан солиштириш;

  2. Муаллиф кимлигини аниқлаш (керак бўлса эл.почта орқали мурожат қилиш);

  3. Материални чоп қилган сайт билан боғланиш;

  4. Материалда келтирилган вақтни унинг ёзилган вақти билан уйғунлигини солиштириш.

Расмий патентли хабарлар, маълумотлар ишончли ҳисобланади. Патент – аниқ асар ёки бошқа турдаги мулкни ишлаб чиқариш, маълум муддат мобайнида ундан фойдаланиш ва учунчи шахсга уни ишлатишни (сотиш, бошқа жойга кўчириш, нусха кўчириш в.ҳ.) таъқиқлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Бундай ҳимоялаш патентини олиш учун фойдаланувчи ўз ихтироси ҳақида тўлиқ маълумотни тақдим этиш керак. Аммо патент эгасининг ҳуқуқида баъзи чегаралар мавжуд:



  1. Худудий чеклаш – патент фақат бирор давлат ёки регион ҳудудида амал қилиши мумкин. Масалан, Россиянинг патенти фақат Россия ҳудудида ҳақиқийдир.

  2. Вақтинчалик чеклов – патент маълум муддатга берилади. Европа давлатларида бирор нарсани яратиш учун 20 йиллик патент берилади, АҚШ ва Канадада 17 йилдир. Лекин бу чеклов патент эгасининг ўз маҳсулотан етарли даражада фойда кўриши ва шу билан бирга илмий ривожланишни ҳам тўхтатиб қўймаслик мақсадидадир.

Патентли маълумотлар тезкор, яхши тузилган ва бирор нарса ҳақида бошқа маълумотлардан олдинроқ пайдо бўлган маълумотларга айтилади.
Баъзи давлатларда агарда патент олиб хизмат кўрсатаётган томон келишилган вазифаларини тўлиқ бажармаганлиги исботланса, унинг патенти бекор қилиниши мумкин.
Download 18.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling