Internet tarmog’a turli tiplardagi o’n millionlab kompyuterlarni turli modellar va fasonlardagi shaxsiy kompyugerlardan tortib to katta va o’ta katta еhm — mеynfreymlargacha birlashtiradi


Download 174 Kb.
bet8/14
Sana20.06.2023
Hajmi174 Kb.
#1630918
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Internet tarmog

4.4. Глобал тармоқ турлари

Ҳозирги вақтда кенг тарқалган глобал тармоқ Интернетдир. Ишлаб чиқарилган мамлакатларда бу тармоқ қуйидаги номларни олган:



  • локал – LAN (Lokal Area Network);

  • регионал – MAN (Metropolitan Network);

  • GAN (Global Area Nerwork);

Глобал тармоқнинг қуйидаги 4 та турлари мавжуд:

  • корпоратив;

  • ташкилотлараро;

  • умуммиллат;

  • умумхалқ;

Корпоратив компьютер тармоғи битта ташкилотга (корпорацияга) тааллуқли бўлиб, унга тегишли фойдаланувчиларга хизмат қилади. Масштабга қараб, у локал, регионал ёки глобал ҳам бўлиши мумкин.
Корпоратив тармоқлар умуман олганда ташқи корхона ёки фойдаланувчига хизмат кўрсатилмайди. Корхона масштабига ва мураккаблигига бажариладиган масалаларга кўра бўлим тармоғи, кампус тармоғи ва корпоратив тармоқларга бўлинади. Корпоратив – термини катта корхона тармоқ дейилади. Ҳудудий тақсимланган ҳисоблаш тизими амалий тақсимланган характерга мос тушади. Истеъмолчилар автоном равишда ўз масалаларини ечадилар, шунинг учун уларга шахсий ҳисоблаш воситаларини рационал тақдим этилади, шу билан бирга бажариладиган масалалар ўзаро фикран боғланганлиги учун уларнинг ҳисоблаш воситалари ягона тизимга бириктирилган бўлиши керак. Тақсимланган тизимлар маълумотларни ва қурилмаларни биргаликда ишлаш имкониятини беради.
Охирги вақтларда тармоқларни кенгайтириш мотиви ишлатилмоқда. Бу хизматчиларни корпоратив ахборот оператив киришни таъминлашга интилишини янада оширди. Катта корхона менеджери барча ишлаб чиқилаётган маҳсулотларнинг барча характеристикасини билмаслиги, уларнинг номенклатураси ҳар кварталда ўзгариб туриши анча қийинчилик туғдиради. Шунинг учун у масалан, Самарқандда корпоратив тармоқга уланган компьютерига эга бўлиши ва мижоз сўровини Тошкентда корхонанинг марказида жойлашган серверга юбориб, оператив равишда мижозни қаноатлантирадиган сифатли жавоб олиши жуда муҳим. Тармоқнинг мавжудлиги корхона хизматчилари, шунингдек, мижоз ва таъминточи орасида коммуникацияни такомиллашувига олиб келади. Тармоқлар, ахборотларни бошқа формадаги телефон ёки оддий почта узатувчига корхона талабини пасайишига олиб келади. Янги технологиялар янада кенг қулоч отмоқда. Улар ёрдамида нафақат компьютер маълумотлари балки овоз ва видеоинформацияни тармоқ алоқа каналллари бўйича узатилмоқда. Корпоратив тармоқ мультимедиа ва маълумотларни бошқариши ташкилотлар учун аудио ва видеоконференцияларни ташкил этишни тақозо этади. Бундан ташқари, унинг асосида шахсий ички телефон алоқасини ташкил этиш мумкин.
Бўлим тармоқлари корхонанинг битта бўлимида ишлайдиган катта бўлмаган гуруҳ хизматчилари учун ишланади. Бу бўлим 100–150 тага хизматчидан ташкил топган бўлиши мумкин. Бўлим тармоқларининг асосий мақсади, илова, маълумотлари, лазер принтерлари ва моделларни яъни локал ресурларни тақсимлашдир. Одатда, бу бўлим тармоқлари бир ёки иккита файлли серверларга ва 30 дан ортиқ фойдаланувчиларга эга бўлиб, тармоқларга бўлинмайди. Бўлим тармоқлари қандайдир бир Ethernet, Token Ring тармоқ технологияси асосида ташкил этилади. Бўлимдаги тармоқни бошқариш вазифаси нисбатан оддий: янги фойдаланувчиларни қўшиш, янги узеллар ҳамда янги дастур таъминоти версиясини жорий этиш. Бундай тармоқ ишини тармоқ администратори бажаради. Корпоратив тармоқларни масштаб тармоқлари деб ҳам аталади. Корхона масштаб тармоқлари алоҳида жойлашган корхонанинг барча ҳудуддаги кўп сонли компьютерларни бирлаштиради. Буларда фойдаланувчи ва компьютерлар сони мингта, серверлар сони юзта бўлиб, тармоқ орасидаги ҳудудлар масофаси учун глобал алоқани ўрнатиш лозим бўлиб қолади.
Кампусли тармоқлар – номи инглиз «campus» сўзидан олинган бўлиб, талабалар шаҳарчаси деган маънони беради. Университет шаҳарчаларидаги бир нечта майда тармоқларни битта тармоқга улаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Ҳозирда истаган корхона ва ташкилотларни белгилашда кампус тармоғини ишлатиш мумкин. Кампус тармоқлари битта корхонанинг турли бўлим тармоқларини улаш учун ишлатилади. Бу тармоқ бўлим тармоқлари орасидаги мулоқот, корхонанинг маълумотлар базасига кириш, умумий факс – серверга, ўта тезкор принтер ва модемларга киришни таъминлаб беради. Натижада корхонанинг ҳар бир бўлиб хизматлари бошқа бўлими тармоқ ресурсларига кириш имкониятига эга бўладилар.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, локал ва глобал тармоқнинг бир–биридан алоқа йўлларининг сифатли ҳамда масофа узунлиги, маълумотларни узатиш усуллари, маълумотлар алмаштириш тезлиги хизмат турлари билан фарқ қилади.
Локал ва глобал тармоқларни бирлаштиришда оптотолали алоқа йўллари бўйича маълумотларни узатиш рақамли платформада бажарилади. Глобал тармоқ хизматларини қуйидаги синфларга бўлиш мумкин. Интерактив, тўғри мурожаат қилиш, кейинчалик ўқишга мўлжалланган хизматлар. Глобал тармоқнинг тўртта корпоратив, ташкилотлараро, умуммиллатли, умумхалқ турлари мавжуд.

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling