“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
369
4/2021
(№
00054)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
Расмда кўришимиз мумкинки, таҳлил этилаётган йилларда Қорақалпоғистон
Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари
харажатларининг 2020 йилда камайган бўлса, 2021 йилда эса кўпайишини
режалаштирилган. Жумладан, 2019 йилда жами маҳаллий бюджет харажатлари 38
846,1 млрд.сўмни, 2020 йилда 35 387,8 млрд.сўмни ва 2021 йилда эса 40 217,6
млрд.сўмни ташкил этиши режалаштирилган. Шунингдек, Қашқадарё, Фарғона ва
Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети харажатларининг
салмоғи юқори эканлигини кўришимиз мумкин.
4-расм. 2020 йилда маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари
динамикаси [2]
2020 йилда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари 2019 йилга
нисбатан камайган бўлса, 2021 йилда эса аввалги йилларга нисбатан даромадлар
камайиш тенденциясига, харажатлари эса ўсиш тенденциясига эга бўлган ҳолда
юқори бюджетдан молиявий ёрдам олувчи ҳудудлар сони ортган.
Кўришимиз мумкинки бир қатор вилоятлар маҳаллий бюджетлари
даромадлари маҳаллий бюджетлар харажатларидан камни ташкил этмоқда.
Жумладан, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё,
Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари харажатлари даромадларидан ортиқни
ташкил этмоқда.
Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштириш
мақсадида маҳаллий бюджетларга юқори бюджетлардан турли хил кўринишда
молиявий ёрдам бериш тартиби амал қилмоқда. Ушбу ҳолатни маҳаллий солиқлар ва
йиғимларнинг
камлиги
ва
маҳаллий
бюджетлар
харажатларини
қоплай
олмаслигидан келиб чиқиб амалга ошириш чоралари сифатида эътироф этиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |