Iqtisodiyotni modernizatciyalash va diversifikatciyalash strategiyasi


Download 3.9 Mb.
bet161/168
Sana21.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1791801
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   168
Bog'liq
portal.guldu.uz-IQTISODIYOTNI MODERNIZATCIYALASH VA DIVERSIFIKATCIYALASH STRATEGIYASI

III.Фаннинг мазмуни


1-мавзу. “Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг предмети ва вазифалари
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти. «Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси» фанининг мақсади ва вазифалари.
“Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг вазифалари. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Ҳозирги замон иқтисодий тафаккурининг шаклланишида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини таҳлил қилиш ва билишда фаннинг роли. Фаннинг талаба-ёшлар онгида илмий дунёқарашни шакллантиришда ва миллий истиқлол ғоясини сингдиришдаги аҳамияти.
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев асар ва маърузаларида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини ўрганишнинг илмий услубий аҳамияти.


2-мавзу. Иқтисодий ривожланишнинг назарий асослари
Иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш (тараққиёт) тушунчалари ҳамда уларнинг фарқли жиҳатлари. Иқтисодий ривожланиш даражаси. Микроиқтисодий ва макроиқтисодий ўсиш. Иқтисодиётнинг экстенсив ва интенсив ривожланиши. Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари, улардан унумли фойдаланиш ва иқтисодий ўсиш муаммолари. Иқтисодий ривожланиш тўғрисидаги назариялар (А.Смит, А.Маршалл, Ж.Кейнс қарашларининг моҳияти). Ҳозирги замон монетаризми, институционализм ва либерализм оқимлари намоёндалари қарашлари. Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш тўғрисидаги назарияларнинг шаклланиши. Мамлакатимизда тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрининг давом эттирилиши.
Мaмлaкaтимиздa 2017-2021 йилларга мўлжалланган кенг кўламли дастурларни aмaлгa oшириш aсoсидa иқтисoдий ўсишнинг узoқ муддaтли бaрқaрoр ўсиш суръaтлaрини тaъминлaш.


3-мавзу. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси
Иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш концепцияси ва стратегияси ҳамда асосий йўналишлари. Иқтисодий ислоҳотларнинг босқичлари ва уларнинг вазифалари. Ўзбекистонда ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг моҳияти ва зарурати. Иқтисодий ислоҳотлар даврида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг устувор вазифалари. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилган таркибий ислоҳотлар таҳлили. Кооперация алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш. Кичик бизнесни жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий ривожланишдаги ролини ошириш. Ташқи савдо айланмасини диверсификация қилиш, экспортнинг товар ва географик таркибини такомиллаштириш. 2016 йилда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация этишнинг устувор йўналишлари.



Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling