Иргашова Марипат Абдиназаровна


Download 0.52 Mb.
bet11/26
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1411256
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Битирув иши Якуний вариант

2 . Жамоа ҳақида тушунча. Замонавий талқинда “жамоа” тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. 1) бир неча кишиларнинг муайян мақсад йўлида бирлашувидан иборат ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, ўқув юрти жамоаси, хўжалик жамоси ва ҳоказо); 2) юқори даражада уюштирилган гуруҳ. Ўқувчилар жамоаси юқори даражада уюштирилган бирлашма ҳисобланади.

Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол ўйнаши тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёқ билдирилган. Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланшини таъминлайди.
Ўқувчилар жамоаси ўзига хослик касб этувчи муҳим белгиларга эгадир.
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир қисми ҳисобланади, унда ижтимоий ҳаёт ва кишилик муносабатларининг барча меъёрлари ўз ифодасини топади. Шу боис жамоа ҳаётининг аниқ (ягона) мақсадга қаратилганлиги ва ижтимоий-ғоявий хусусият касб этиши унинг етакчи белгиси саналади.
Ҳар бир жамоа бошқа жамоалар билан узвий алоқадорликда мавжуд бўлади. Муайян жамоанинг ҳар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўз жаомаси билан биргаликда иштирок этади.
Ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умумий жамоанинг узвий қисми саналади. Шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва ташкил қилиш хусусиятлари орқали умуммиллий жамоа билан боғланади. Ижтимоий жамият эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир.
Мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа аъзолари ўртасида ўзаро руҳий яқинлик, ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик, ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун қайғуриш, бу йўлда амалий ҳаракатларни ташкил этиш, жавобгарлик ҳисси қарор топади. Жамоа қуйидаги хусусиятларга эга (1-расм):

Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун маъсулият ҳиссини уйғота бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради, аъзоларда жамоага мансублик ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашади, жамоа билан муносабатда бўлиш эҳтиёжини оширади. Жамоа аъзолари орасида ўзаро ҳиссий бирлик (бир-бирини ёқтириш ҳисси) юзага келади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling