Иргашова Марипат Абдиназаровна


Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилиши


Download 0.52 Mb.
bet12/26
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1411256
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Битирув иши Якуний вариант

Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилишини бир-биридан фарқлаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятининг турли кўринишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади.
Жамоанинг норасмий тузилмаси жамоанинг барча аъзолари ўртасидаги шахслараро маънавий-психологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогуруҳни ташкил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд муносабатлар тизимида у ёки бу ўринни эгаллайди. Ўқувчининг жамоадаги ўрни унинг шахс сифатида шаклланиши ва камолотга эришишига муҳим таъсир кўрсатади.
Яшаш жойларида ўзаро бириккан болалар гуруҳлари қанчалик аҳил ва иноқ муносабат асосида ташкил топган бўлмасин ҳақиқий жамоа бўла олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабаларни қарор топтириши лозим. Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга ўқитувчи раҳбарлигининг йўлга қўйилишидир.
Жамоа ва уни шакллантириш ўқитувчилик фаолиятининг мақсади ҳисобланади. Муҳим тарбиявий таъсир кучига эга бўлган субъектларнинг намуна кўрсатишлари жамоани шакллантиришнинг муҳим воситаси бўлиб, у ёрдамида жамоанинг барча ёки муайян аъзосини тарбиялаш мумкин.
Жамоа томонидан ҳал этилиши кўзда тутилган етакчи тарбиявий вазифа шахсни ҳар томонлама тарбиялаш, унда ижобий сифатларни тарбиялаш ҳамда мустаҳкам ҳаётий позицияни қарор топтиришдан иборатдир.
Таълим муассасаси таркибида энг барқарор бўғин – бу муайян гуруҳлар негизида шаклланган жамоалар саналади. Гуруҳ жамоаси таркибида ўқувчилар томонидан амалга оширилувчи асосий фаолият ўқиш фаолияти саналади. Айнан гуруҳ жамоасида шахслараро алоқа ва муносабатлар таркиб топади. Шунингдек, гуруҳлар жамоалари негизида таълим муассасасининг жамоаси шаклланади. Муассаса жамоаси икки муҳим бўғин – ўқитувчилар жамоаси ва ўқувчилар жамоаси асосида таркиб топади.

Ўқувчилар жамоаларига ўқитувчи ва расмий сайланган (тайинланган) ўқувчилар йўлбошчилик қилади. Улар сирасига гуруҳ раҳбари, гуруҳ фаоллари (гуруҳ етакчиси (староста), “Камолот” ташкилотининг гуруҳ бўлими раиси, тозалик комиссияси раиси, деворий газета муҳаррири ва б.).


Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли мураккаб жараёндир.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling