Иргашова Марипат Абдиназаровна


Шахснинг жамоада қарор топиши


Download 0.52 Mb.
bet13/26
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1411256
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
Битирув иши Якуний вариант

3. Шахснинг жамоада қарор топиши. Бола ёшлигидан ўйин, меҳнат ва ўқиш фаолиятларини тенгдошлари билан биргаликда ташкил этиш асосида ижтимоий муҳитга мослаша боради. Ижтимоий муҳит болага борлиқни англаш учунгина эмас, балки ўзлигини англаш учун ҳам имконият яратади. Боланинг жамоа орасида бўлиши, жамоа таъсирида шаклланиши унда ижтимоий фаолликни юзага келтиради.
Абу Али ибн Сино ижтимоий муҳитнинг шахсни шакллантиришдаги ролини юқори баҳолайди. Ташқи муҳит ва одамлар инсоннинг борлиқ, унда кечаётган ўзгаришлар, жараёнлар моҳиятини англашгагина эмас, балки унинг хулқида яхши ва ёмон сифатларнинг шаклланишига ҳам сезиларли таъсир этиши, шу боис болаларни тарбиялашда у мансуб бўлган микромуҳит хусусиятини инобатга олишни таъкидлайди.
Абу Наср Форобийнинг фикрича, инсон бошқалар билан муносабатда бўлиш, уларнинг ёрдами ва қўллаб-қувватлашларини ҳис этиш эҳтиёжига эга. Ана шу эҳтиёжни қондириш йўлидаги амалий ҳаракатлар инсонни камолотга етаклайди, деб ҳисоблайди. Абу Райҳон Беруний эса шахснинг ривожланишида ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, одамларга нисбатан хайриҳоҳлик унинг ижтимоий муҳитдаги роли ва ўрнини белгилаб беради.


4. Ўқувчилар жамоасининг шаклланиш босқичлари. Жамоанинг вужудга келиш учун тўрт босқич зарур. Жамоа шаклланишининг дастлабки босқичида ўқитувчи гуруҳга талаб қўйиб, жамоа фаолларининг шаклланишига эътибор қаратади. Сўнгра муайян жамоа фаоллари (активи) жамоа аъзоларига талабларни қўяди. Учинчи босқичда жамоа ҳар аъзосидан муайян тарздаги фаолиятни олиб боришни талаб қилади. Сўнгги босқичда эса жамоанинг ҳар бир аъзоси ўз олдига жамоа манфаатларини ифода этувчи талабни қўйиш лаёқатига эга бўлади. Бу жараён моҳияти қўйидагича (2-расм):

Жамоага қўйилаётган талаблар мазмунидаги фарқ жамоа ривожланиши босқичини аниқловчи ёрқин ташкилий кўрсаткич саналади.


Моҳиятига кўра жамоанинг шаклланиш босқичларини белгилаш шартли саналади, зеро, жамоанинг шаклланиши муайян чегара ёки оралиққа эга эмас. Шунга қарамай жамоа шаклланишини муайян босқичларга ажратиш мумкин.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling