бажариш юзасидан кўрсатмалар
Талабалар мустақил ишини ташкил этишда ўқитувчининг раҳбарлиги, назорати остида муайян ўқув ишларини мустақил бажариш учун зарур билим, кўникма, малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш мақсади кўзланади.
Мустақил ишини ташкил этишда ҳар бир талабанинг билим, фан асосларини пухта ўзлаштириш даражаси ва қобилияти ҳисобга олинади. Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги шаклларда ташкил этилади: муайян мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш; назарий билимларни амалиётда қўллаш; семинар машғулотларини ташкил этишга тайёргарлик кўриш; ўзлаштирилган билимларга таянган ҳолда муайян мавзулар моҳиятини ёритувчи макетлар, моделлар, ижодий ишларни яратиш, илмий мақолалар, нашр ишларида чоп этилган педагогик мазмундаги мақолалар юзасидан тақризлар ёзиш, муаллифлик дастурлари, илмий лойиҳалар, дарс ишланмалари, маънавий-маърифий ишларнинг сценарийларини тайёрлаш.
Талабалар мустақил ишини назорат қилиш ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Талабалар учун тегишли фан бўйича мустақил иш топшириқлари масъул кафедра профессори томонидан ўқув машғулотини бевосита олиб борувчи ўқитувчи билан биргаликда тузилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади.
Мустақил ишни бажариш учун талабаларга ахборот манбаси сифатида дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, методик кўрсатма, тавсияномалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, Интернет материаллари, мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар рўйхати, алфавитли каталог кабилар тақдим этилади.
2.5. “Жамоа – тарбия объекти ва субъекти сифатида” модули учун
ГЛОССАРИЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |