Мавзунинг ўрганилганлиги: ўқувчилар жамоасининг ҳар бир ўқувчида маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, уни ижтимоийлашувидаги таъсири масалалари Ўзбекистонда К.Ҳошимов, С.Нишонова, С.Х.Файзуллаева, С.К.Аннамуратова, О.Мусурмонова, У.Маҳкамов ва бошқалар томонидан ўрганилган.
Битирув ишининг мақсади: “Жамоа – тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш.
Битирув ишининг вазифалари:
“Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда самарали бўлган интерфаол методларни танлаш.
Танланган интерфаол методлар ёрдамида “Жамоа – тарбия объекти ва субъекти сифатида” модули бўйича маъруза ва семинар машғулотлари учун дидактик ишланмаларни тайёрлаш.
Тайёрланган дидактик ишланмалар ёрдамида “Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитиш.
Битирув ишининг объекти: “Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш жараёни.
Битирув ишининг предмети: “Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш мазмуни.
Битирув ишининг амалий аҳамияти. “Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланишда қуйидаги натижаларга эришилди:
“Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модулини ўқитишда самарали бўлган интерфаол методлар танланди.
Танланган интерфаол методлар ёрдамида “Жамоа – тарбия объекти ва субъекти сифатида” модули бўйича маъруза ва семинар машғулотлари учун дидактик ишланмалар тайёрланди.
Тайёрланган дидактик ишланмалар ёрдамида “Жамоа –тарбия объекти ва субъекти сифатида” модули самарали ўқитилди.
Битирув ишининг тузилмаси: иш кириш, иккита боб, саккизта параграф, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва хулосалардан таркиб топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |