Иргашова Марипат Абдиназаровна
“Гугурт доналари” стратегияси
Download 0.52 Mb.
|
Битирув иши Якуний вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. “Барча омилларни ҳисобга ол!” (БОҲО) методи.
2. “Гугурт доналари” стратегияси. У ўқув материалларининг талабалар томонидан ўрганилган қай даражада эгалланганлигини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Стратегия талабаларга ўқув материалининг мавзусидан келиб чиққан ҳолда турли муаммоли масала ёки вазиятларни яратиш, мавзунинг асосий таянч тушунчаларини ажратиб олиш, уларни изоҳлаш, таҳлил қилиш, таърифлашда ёрдам беради. Шунингдек, стратегия машғулот давомида ҳар бир талабага турли топшириқларни индивидуал бажариш, унинг устида мустақил ишлаш имконини беради. Бу стратегия талабаларда бир қатор тарбиявий характердаги, яъни: мустақил ишлай олиш; мулоқатга киришувчанлик; хушфеъллик; ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш; фаоллик; фаолиятга ижодий ёндашиш; фаолиятнинг самарали бўлишига қизиқиш ва интилиш; ўзини ўзи баҳолаш каби сифатларни шакллантиришга ёрдам берди.
Стратегия қўлланилган машғулот талабаларни ўрганилган ёки ўрганилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш, ўзлаштирилган билимларни ёдга олиш, тўпланган фикрлашни умумлаштириш, уларни ёзма равишда ёки расм, чизма, тасвир, схема, модел кўринишида ифодалашга ўргатади. Мазкур стратегия жуфтлик, кичик гуруҳлар ёки жамоада ташкил этилади. Талабалар тушунчаларни ёзма равишда таърифлайди ва уларни тақдимот асосида жамоага намойиш қилади. Машғулотда стратегияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: Изоҳ: талабалар томонидан танланган ҳар бир гугурт донаси ёки оддий чўп биттадан тушунчани таърифлаш шартлигини англатади. Шунга кўра талаба агарда иккита гугурт донасини танлаган бўлса, у ҳолда иккита тушунчани ажратиб кўрсатиб, уларни таърифлайди. Гугурт доналари сонининг ортиб боришига кўра тушунчалар сони ва уларга бериладиган таърифлар миқдори ҳам кўпайиб боради. 3. “Барча омилларни ҳисобга ол!” (БОҲО) методи. Мазкур метод шахс эътиборини муайян омилларга қаратишга хизмат қилувчи метод саналиб, уни қўллашдан кўзланган мақсад шахс онгини ривожлантириш, тасаввурини кенгайтириш, тафаккурини бойитишга хизмат қилади. Метод қанчалик аниқ мақсад асосида қўлланилса, унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Агар талаба у ёки бу фикрни очиқ айтишга тортинса, у ҳолда методни қўллаш ҳеч қандай самара бермайди. Машғулотлар жараёнида методдан фойдаланишда қуйидаги саволларга жавоб топган ҳолда мавзуни самарали ўзлаштириш имконини берадиган омилларнинг рўйхатини тузиб олиш мақсадга мувофиқдир: Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling