Иргашова Марипат Абдиназаровна


“Балиқ скeлети” график органайзери (ГО)


Download 0.52 Mb.
bet8/26
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1411256
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Битирув иши Якуний вариант

4. “Балиқ скeлети” график органайзери (ГО). ГО талабаларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантиради. Уни қўллашда талабаларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланади.
Ундан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилади:
1) ўқитувчи талабаларни ГОни қўллаш шарти билан таништиради;
2) талабалар кичик гуруҳларга бириктирилади;
3) гуруҳлар топшириқларни бажаради;
4) гуруҳлар ўз ечимларини жамоага тақдим этади;
5) жамоа гуруҳларнинг ечимлари юзасидан муҳокама уюштиради.
Талабалар топшириқларни қуйидаги тасвир асосида бажаради:




5. “Кластер” ГО. “Кластер” (ғунча, тўплам, боғлам) график органайзери пухта ўйланган стратегия бўлиб, уни талабалар билан якка тартибда, гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотларда қўллаш мумкин. Кластерлар илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратади.
График органайзердан фойдаланишда қуйидаги шартларга риоя қилиш талаб
этилади:
1. Нимани ўйлаган бўлсангиз, уни қоғозга ёзинг! Фикрингизнинг сифати ҳақида ўйлаб ўтирмай, шунчаки ёзиб боринг!
2. Ёзувингизнинг орфографияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг!
3. Белгиланган вақт ниҳоясига етмагунича, ёзишдан тўхтаманг! Агар маълум муддат ўйлай олмасангиз, у ҳолда қоғозга бирор нарсанинг расмини чиза бошланг! Бу ҳаракатни янги ғоя туғилгунига қадар давом эттиринг!
4. Муайян тушунча доирасида имкон қадар кўпроқ янги ғояларни илгари суриш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, боғлиқликни кўрсатинг!
Г О ёрдамида талабалар топшириқ бўйича фикрларини кластер (майда, алоҳида қисмлар) тарзида қуйидагича ифодалайди:

Демак, интерфаол таълим технологиялари ва унинг муҳим таркиий элменти бўлган интерфаол методлар таълим жараёнини ташкил этиш кўрсаткичларининг ўзгаришини таъминлайди. Зеро, замонавий таълим доимий равишда фан ва технология ривожи билан боғлиқликда таълим мақсади, мазмуни, шакл, метод ва воситаларининг янгиланиб боришини талаб қилади. Қолаверса, таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга қўйилаётган талаблар ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ўқитиш тизимига илғор, шу жумладан, интерфаол таълим технологиялари ва методларини изчил татбиқ этишни тақозо этади.




Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling