Ирода эркинлиги ва шахснинг этикаий


Download 125.5 Kb.
bet1/4
Sana17.02.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1205933
  1   2   3   4
Bog'liq
iroda erkinligi va shaxsning etikaviy



ИРОДА ЭРКИНЛИГИ ВА ШАХСНИНГ ЭТИКАИЙ МАСЪУЛИЯТИ. ЭТИКАИЙ БАҲО


РЕЖА:



  1. Эркинлик ва зарурият ҳаšидаги турли назариялар.

  2. Эркинлик ва зарурият – шахс хулқ-атворининг этикаий мезони. Танлаш эркинлиги.

  3. Этикаий баҳо мезони.

Этикаий эркинлик ҳақидаги масала этикадаги энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Ўз даврида Гегел таъкидлаб ўтган эдики, «Эркинлик ғояси сингари кўп маъноли, осонгина чексиз тушунмовчиликларга олиб келадиган ва шу сабабдан ҳам тушунмовчиликларни ўзига сингдириб оладиган бошқа бирон ғоя ҳақида комил ишонч билан гапириш мумкин эмас, бирон бир ғоя ҳақида бу қадар яхши тушуниб етмай гапириш ҳам камдан-кам учрайди»1.


Эркинлик тушунчасининг бир неча аспекти бор: фалсафий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, психологик, эстетик, этикаий ва ҳоказо. Масалан, умумфалсафий маънода эркинлик – кишининг табиат кучлари, ижтимоий жараёнлар ва ўзи устидан заруратни билишга асосланган ҳукмронлик даражасини билдиради. Бу ўринда бизни эркинлик ҳақидаги умумий муаммонинг фақат бир қисми – этикаий эркинлик ва унинг этикаий заруриятга муносабати масаласи қизиқтиради.
«Эркинлик» ва «этикаий эркинлик» тушунчалари ўзаро умумийлик ва хусусийлик тарзида боғланган. Бунда «эркинлик» жамиятнинг холатини, унинг шахсга ўз қобилиятларини эркин намойиш қилиш учун бера оладиган реал шароитларни ифодаласа, «этикаий эркинлик» шахснинг ички маънавий холатини, унинг жамият яратган шароитларда этикаий талабларни англаш ва қабул қилиш ҳамда уларга ихтиёрий бўйсунишни ифодалайди. Шахснинг этикаий эркинлик муаммоси фақат унинг умумфалсафий ва социологик томонларини ҳисобга олган холда ҳал этилиши мумкин.
Этикаий эркинлик деганда биринчи навбатда кишининг мустақил, ижодий шахс бўла олиш имконияти ва қобилиятини тушунмоқ лозимки, у чинакам инсоний моҳиятини этикаий фаолиятда намоён қила олади. Этикаий эркинликни этикаий заруриятдан ажратиб қараш мумкин эмас. Фалсафа – зарурият деганда ходисаларнинг ўз ички муқаррар келиб чиқадиган табиат ва жамиятнинг объектив қонунларига мувофиқ келадиган ривожланишни тушунади. Этикаий зарурият – бу тарихан зарурий, объектив характерга эга бўлиб, ижтимоий муносабатларга мувофиқ бўлган этикаий талабларнинг системасидир.
Этикаий эркинлик шахснинг этикаий заруриятини тушунишни ва ўз фаолиятини унга мослаштиришни тақоза этади. Шу сабабли эркинлик билан заруриятни ўзаро муносабатини этика тўғрисидаги масалани илмий ҳал этишда муҳим ўрин тутади.
Эркинлик билан заруриятнинг ўзаро муносабатида ирода эркинлигини кўрсатмай туриб, этика тўғрисида мутлақо фикр юритиш мумкин эмас.
Ижтимоий тараққиётнинг (тарихий зарурият) объектив жараёнлари билан ирода эркинлигининг (кишиларнинг тарихдаги субъектив фаолият) ўзаро муносабати муаммоси турли даврдаги, турли этикаий оқим намоёндаларини қизиқтириб келган.
Ирода эркинлиги масаласи билан биринчи бор юнон файласуфи Сократ шуғулланади. У ирода эркинлигини кишининг ақл билан танланган йўлдан юриши учун ақлга номувофиқ, бўлган ҳаракатларни бартараф этишда ўзини мажбур қилиш деб ва ақлнинг ҳиссий майллар устидан ғалабасини таъминлаш деб тушунган. Унинг фикрича, ирода эркинлигига ақлий ривожланиш орқали, хусусан этикаий билимни эгаллаш орқали эришиш мумкин. Мисол, ҳар бир фазилат у ёки бу турдаги билимлардан иборат. Мардлик - қўрқувни даф қилишни, донолик - қонунларга риоя қилишни, қаноатлилик - ўз ҳиссиётларига эрк қўймаслик, адолат яхшиликни қандай қилиб амалга оширишни ўргатади.
Кант фалсафасида ирода эркинлиги ва маъсулият масаласига кўп ўрин берилган. У эркинлик билан заруриятни бирлаштиришга ҳаракат қилган. Кант этика тарихида «этикаий қонун» қатъий буйруқ - категорик императив ҳақидаги ўз назарияси билан из қолдирди. Кант кишилардан этика нормаларига қатъий риоя қилишни, ўз фаолияти ва хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишни талаб қилади.
«Ўз фаолиятини таҳлил қилмай ва этика нормаларига риоя қилмай туриб, ўзидан завқланадиган кишининг ҳаёти қадр-қимматга эга эмас»,- дея такрорлайди у. Чунки этикаий қонунга бўйсуниш шахснинг этикаий камолотга ва этикаий эркинликка эришувининг асосий шартидир. Этикаий қонунга амал қилиш ҳақида файласуф одамлар, ҳамма одамлар ва ҳамма замонлар учун, ҳар қандай шароитларга биргина этика бўлишини таъкидлайди.
Ўтмишдаги кўпгина файласуфлар объектив зарурият ва субъектив ироданинг диалектик бирлиги ва қарама-қаршилигини тушунмай, масаланинг гоҳ бир томонини гоҳ бошқа томонини мутлоқлаштирадилар.
Уларнинг баъзилари фаталистлар (яъни лотинча «фатум» сўзидан олинган бўлиб, маъноси тақдир демакдир). Нарса ва ходисаларнинг объективлигини тан олганликлари ҳолда инсоннинг эркин ижодий яратувчилик имкониятларини унинг ўз хулқини эркин танлаш имкониятини, ўз хатти-ҳаракатлари учун этикаий жавобгарликларни ҳисобга олмайдилар.
Уларга қарама-қарши волюнтаристлар (лотинча «волюнтас» ирода сўзидан олинган) бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ, идрокни, тасаввурни ёки тафаккурни эмас, балки иродани бирламчи деб эътироф қилади. Бу йўналишдаги файласуфлар тарихий заруриятни бутунлай инкор этган холда фақат инсон иродасининг мутлоқ эркинлигини ҳеч бир сабабларга боғлиқ бўлмаган иродани тан оладилар. Улар ҳақиқий этика ташқи омилларга тоқат қилолмайди, деган қоидага таяниб, этикаий эркинликни индивидуал бойлик, олдиндан белгиланган бирон мақсадларга боғлиқ бўлмаган, ўз ниятлари ва қарорларигагина мослаштирилган хатти-ҳаракатлар қилиш имконияти деб тушунадилар. Демак, фатализм шахсни хатти-ҳаракатлар учун маъсулиятдан, жавобгарликдан мутлоқо озод қилса, волюнтаризм уни бутунлай одамнинг гарданига юклайди. Натижада бу икки йўналишнинг ҳар иккиси эркинлик ва заруриятни бир-биридан ажратиб қўяди.
XVIII асрда яшаган голланд файласуфи Б.Спиноза фаталистик ва волюнтаристик қарашларни танқид қилиб, ёзган эди: «Заруриятни ва эркинликни бир-бирини инкор этадиган қарама-қаршилик дейиш менга бемаънилик бўлиб, ақлга зид туйилади»2.
Спиноза инсон иродасининг мутлоқ эркинлиги мавжуд эмаслигини, балки ҳамма нарса қатъий зарурият билан белгиланишини таъкидлайди. «Менинг назаримда эркинлик эркин ҳал этишда бўлмай... балки эркин заруриятдир»,-деб ёзган эди у, яъни заруриятга таянмаган эркин танлаш бўлиши мумкин эмас. Агар зарурият билиб олинса, у эркинликка айланади. Эркинлик билинган заруриятдир. Киши табиатни ўз хатти-ҳаракатлари ва майлларини билиб, улар устидан ҳукмронлик қила олиш қудратига эга бўла олса эркин бўла олади. Эркинлик заруриятни рад этмайди, зарурият эса эркинликни инкор қилмайди. Мутафаккирнинг буюк хизмати ҳам шуни эътироф этишдадир.
Мутафаккир эркинлик билинган заруриятдир, дейиш билан жараённи фақат соф мушоҳададан иборат, ақл ёрдамидагина эришилади, деб тушунди. «Мен ақлга амал қилувчи одамни эркин, деб атайман», - дейди у. Иродани ақл билан бирдай қилиб кўрсатган. Спинозанинг фикрича, ўзини ҳимоя қилишга интилиш ва ўз фойдасини кўзлаш инсоннинг хулқ-атворини ҳаракатга келтиради. Ирода ҳамиша мотивларга боғлиқ деб эътироф қилади, эркинлик заруриятни билишга асосланувчи хатти-ҳаракат сифатида юз бериши мумкин деб ҳисоблайди. Шарқ мутафаккири Форобий этикани ақлга бўйсундиради. А.Навоий:
Гар олтин қафас ичра қизил гул битса,
Булбулга тикандек ошъён бўмас эмиш.
деб эркинликни улуғлайди.
Эркинлик ва зарурият ўртасидаги зиддиятларни ҳал этишда Гегел ўз фалсафасида муҳим қадам ташлади. У ҳам Спиноза каби эркинлик деганда билиб олинган заруриятни тушунади, лекин уни фақат индивиднинг билиш фаолиятидангина иборат қилиб қўймайди. «Бу тасаввурда, - деб ёзган эди у, - эркин ифода ўзида ва ўзи учун нима эканини тушунишдан зарра ҳам йўқ».
Унинг назарида, эркинлик ва заруриятнинг ўзаро муносабати диалектик боғлиқдир. «Ўз ичида ҳеч қандай заруриятга эга бўлмаган эркинлик шунингдек, эркинликсиз заруриятнинг фақат бир ўзи моҳият эътибори билан мавҳум ва ҳақиқий бўлмаган таърифдир». Гегелнинг эркинлик ва заруриятнинг тарихий характерини уларнинг жамият тараққиёти билан мустаҳкам боғлиқлигини эътироф этганлиги унинг хизматидир. Гегел фикрича, алоҳида шахсга мумкин бўлган эркинлик имконияти унинг зарурияти билишга шахсий интилиши ва бунда ютуқларга эришишигагина боғлиқ бўлмай, балки биринчи навбатда, у яшаган жамият тарихий тараққиётнинг қайси босқичида туришга боғлиқдир. Файласуф таъкидлаб кўрсатганидек, бунда жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси нақадар юксак бўлса, шахснинг этикаий эркинлиги шу қадар юксак бўлади.
Гегел ирода эркинлигига диалектик ёндошар экан, уни уч босқичда ривожланишда талқин этади, яъни табиий холатда, формал ва онгли ирода холатида ифодалайди.
Табиий ирода – инсон эркинлиги тараққиётидаги бошланғич босқичдир. Гегел буни табиий ирода дейишга сабаб, инсон иродаси табиий холатда худди шундайдир. У ўзининг чексиз ва ноаниқ истак, хоҳиш ва қизиқишлари билан белгиланади. Табиий ирода эркинлик учун имконият бўлибгина хизмат этади. Инсон ўз тараққиётида, «ўз-ўзини англаши» жараёнида табиий ирода чегарасидан чиқиши зарурдир, уни инкор этиб, эркин иродани иккинчи холатга ўтиши лозим, буни Гегел «формал эркинлик» ёки ўзбошимчалик номи билан атайди.
Инсоннинг қобилиятига биноан ирода ўзбошимчалик босқичида турли туман ташқи шароитларда ва ўзининг бир неча истак қизиқишларидан биронтасини эркин танлайди. Шунинг учун ҳам Гегел уни ўзбошимчалик, «формал эркинлик» деб атайди. Бироқ ўз моҳиятига, мазмунига кўра ўзбошимчалик ҳақиқий чинакам эркинлик эмас. Ўзбошимчалик субъектив характери билан, тасодифий танланиши билан ажралиб туради, шунинг учун ҳам у инсон ўртасидаги этикаий муносабатга асос бўлолмайди, этика ҳам илмий бўлмайди.
Гегел назарида, ирода эркинлигининг ўзбошимчалик босқичини инкор этиб, чинакам онгли ирода босқичига кўтарилиши лозим. Бунда у фақат шакли билангина эмас, балки мазмуни ҳам эркин бўлади, заруриятни англайди. Ижтимоий этика соҳасидан ташқарида индивиднинг субъектив этикаи ҳар қандай маъно ва аҳамиятдан маҳрумдир. Индивидуал ирода умумий ироданинг намоён бўлишидир ва шу сабабли унга бўйсунмоғи зарур. Этикаий эркинлик тарихий заруриятни билишдан иборат, аммо унинг ўзи киши томонидан шунчаки билинган заруриятдан иборат эмас, балки бу заруриятни прогрессидан, яъни тараққиётидан иборатдир.
Этикаий эркинлик прогрессини Гегел жамиятнинг маънавий тараққиёт даражаси билан боғлайди. Шу билан бирга, жамият тараққиётининг ҳар бир юқори босқичида билиш кенгаяди, тобора жамиятдаги кишиларнинг кенгроқ доирасини қамраб боради. Гегелнинг этикаий прогресс тўғрисидаги гениал фаразлари ана шундай.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling