Қисқартирилган номлар


РУДАНИ БЛОК (ПАНЕЛ) ДАН ЧИҚАРИШ, ЕТКАЗИШ ВА ЮКЛАШ


Download 0.86 Mb.
bet31/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

РУДАНИ БЛОК (ПАНЕЛ) ДАН ЧИҚАРИШ, ЕТКАЗИШ ВА ЮКЛАШ.
РУДАНИ ТОЗАЛАБ ҚАЗИБ ОЛИНГАН БЎШЛИҚДАН ЧИҚАРИШ
Коннинг кон-геологик шароити ва қазиб олиш учун қабул қилинган тизимлари мумкин бўлган ҳамма ҳолатларда руда ўзининг оғирлиги тасирида чиқишини қўллаш керак.
Массивдан ажратилган рудани чиқариш қазиб олинаётган блокнинг ҳамма майдони бўйлаб (майдон чиқариш) ёки қатламма-қатлам, орқага чекиниш тартиби (ёнбошдан чиқариш) йўли билан амалга оширилади.
Рудани майдон бўйлаб чиқаришга қулатилган рудани қамраб олган тоғ жинслари билан горизонтал контактни таъминлаган ҳолда рухсат берилади. Кескин қиялик бурчакда ётган руда жисмларини қазиб олишда қулатилган рудани қамраб олган тоғ жинслари контакт юзаси руда жисмининг осилган ва ётган ёнбошларига имкон қадар перпендикуляр холатда бўлиши керак.
Рудани чиқариш кон, шахта бош муҳандиси тасдиқлаган режага мос равишда амалга оширилади.
Руда чиқарилиши бевосита қулатилган тоғ жинслари остидан амалга оширилганда ҳар бир руда чиқарувчи лаҳимдан чиқарилган руда миқдори ва сифати устидан назорат олиб борилиши керак.
Руда ён томондан чиқарилганда тебранувчи ва бошқа конвейер жиҳозлари, ҳамда ўзи юрар машиналар мажмуасини қўллашга интилиш керак.
Руда чиқаришни махсус лаҳимлар (гирдоб-воронка, траншея, дучка ва тахмин-ниша) ёки ён томони етказиш-ортиш лаҳимлари (ён томонидан чиқариш) орқали амалга оширилиши керак.
Рудани ўзи оқиб тушиши йўли билан элаш (иккиламчи майдалаш) лаҳими ёки механизмлар орқали чиқаришга рухсат берилади. Механизмлар орқали рудани чиқариш маъқулроқдир.
Рудани қулатилган, руда устида ётган тоғ жинслари остидан чиқаришда, руданинг йўқотилиши ва сифатсизланишини камайтириш учун чиқарувчи лаҳимлар орасидаги масофани, руда ва тоғ жинслари турғунлиги ва қўлланаётган жиҳозлар ўлчамларига мос ҳолда рухсат этилган миқдорининг энг ками қабул қилинади.
Чиқарувчи гирдоб (воронка) ва траншеяларнинг ёнбағир қиялик бурчагини массивдан ажратилган руда сочилиш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда камерали қазиб олиш тизимларида 45-55 градус, қулатиш тизимларида эса 65 градусдан кам бўлмаслиги керак.
Дучканинг кўдаланг кесими ўлчами кон, шахтада қабул қилинган тоғ жинси бўлаги ўлчамининг уч карра катталигидан кам бўлмаслиги керак.
. Чиқарувчи лаҳимларни барпо этиш ва улардан фойдаланиш жараёнида уларнинг ўлчамлари рудани чиқариш даврида сақланиб қолиши керак. Лаҳимлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг кўндаланг кесими ўлчамларининг 20 фоиз каттаришига (20 фоизгача орттиришга) рухсат берилади.
Дучка тагидан рудани олиб кетиш тахминларга ўрнатилган скребли конвейер ва тебранувчи таъминлагич, юкловчи ва юкловчи-ташувчи механизмлар, скрепер қурилмалари ёрдамида бажарилади.
Механизм турларини танлашни лойиҳада амалга оширилади.
Руда жисми ётган ёнбағри қиялик бурчаги 60 градусдан кам бўлса, ётган ёнбағрида рудани чиқариш учун қўшимча горизонт барпо этиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш керак бўлади.
Рудани қулатиб қазиб олиш тизимларини ва рудани лаҳимлардан қатламма-қатлам чиқарганда, массивдан ажратилган руда қатлами қалинлиги юмшатилган ҳолатда руда қабул қилувчи лаҳимлар кенглигига мос бўлиши керак.
Рудани блок ёнбошидан ёппасига (ёппасига ёнбош чиқарув) ёки қатламма-қатлам чиқарилади.
Рудани ёнбошда қатламма-қатлам чиқарганда, ажратиладиган қатлам баландлиги 15 метргача бўлса шип целик-тўсқич қолдирилмайди ва қатлам баландлиги 15 метрдан кўп бўлса шип целик-тўсқич қолдирилади. Шип целик-тўсқич баландлиги 3-5 метр бўлиши керак.
Рудани блок ёнбошидан чиқарганда, руда жисми қалинлиги катта бўлганда, ёнма-ён нимқават (қават)ларда ортиш-етказиш лаҳимлари шахматсимон жойлаштирилиши керак.
Рудани блок ёнбошидан чиқарганда, ундан тозалашни қулатилган руда остида ишлайдиган таъминлагич, скрепер қурилмалари, ортувчи ва ортувчи-ташувчи машиналар ва бошқа механизмлар ёрдамида амалга оширилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling