Қисқартирилган номлар
РУДАДАН ТОЗАЛАНГАН БЎШЛИҚДА РУДАНИ ЕТКАЗИШ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
РУДАДАН ТОЗАЛАНГАН БЎШЛИҚДА РУДАНИ ЕТКАЗИШ
Кон-геологик шароити ва қўлланаётган қазиб олиш тизимига мос равишда тозаланган бўшлиқда рудани етказиш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши керак: а) ўз-ўзидан оқиши (металдан ясалган нав билан, қия тўшама билан ва ёғоч руда туширгич билан); б) механизмлар ёрдамида (ўзи юрар жиҳозлар, конвейер, скрепер қурилмалари); в) портлатиш энериясини қўллаб; г) гидравлик; д) мураккаб (портлатиш ва скрепер билан етказиш, портлатиш ва гидравллик усули билан етказиш ва бошқалар); Руда қиймати юқори бўлган, юпқа томирсимон руда жисмларини ёппасига ва тиргак мустаҳкамлагич ўрнатиб қазиб олиш тизимлари билан қазиб олишда, рудани етказиш учун металдан ясалган навларни қўллаш мумкин. Рудани қазиб олишда, қия қатлам ва тўлдиргич билан тўлдириш қазиб олиш тизими қўлланилганда, рудани қия тўшама ёрдамида етказиш мумкин. Руда жисмларини қазиб олишда, шип поғонали тиргак мустаҳлагич ўрнатиб қазиб олиш тизими қўлланилганда, рудани ёғоч руда туширгич ёрдамида етказиш мумкин. Рудани ёппасига қазиб олиш, устунли камера, тўлдиргич билан тўлдирилган горизонтал қатламлар, қатлам ва нимқават қулатиш тизимларида рудани етказиш учун скрепер қурилмалари қўлланилиши мумкин. Скрепер билан лаҳим девори ўртасидаги оралиқ миқдори конда қабул қилинган руда бўлаги ўлчамидан кам бўлмаслиги керак. Скрепер бурчак остида ҳаракат қилса, четлатувчи ролик ёки четга тортувчи блоклар ўрнатилиши керак. Скрепер лебедкаларини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш лойиҳа бўйича амалга оширилади. Рудани қазиб олиш учун ёппасига қазиб олиш, устунли камера, тўлдиргич билан тўлдириш горизонтал қатламлар, қатлам ва нимқават қулатиш ва бошқа тизимлар рудани етказишни ўзи юрар жиҳозлар ёрдамида амалга ошириш мумкин. 384. Автасомасваллар, тортувчи тиркама билан ва ортувчи-ташувчи машиналар билан тозалаб ковлаб олиш жойларидан рудани етказишни амалга ошириш мумкин. Машиналар пневмоғилдакли ва ўзи ўрмаловчи, юритмаси эса электрик, пневматик ёки ички ёнувчи дивигателли бўлиши мумкин. Лаҳимларнинг мақбул қиялик миқдорини рудани етказишда қўлланаётган жиҳозлар юритмаси тури ва юриш қисмига мос ҳолда аниқлаш тавсия этилади. Қиялик миқдори қуйидагидан ортиқ бўлмаслиги керак: Пневмоғилдиракли ўзи ўрмаловчи Пневматик ва электрик юритмалар………80 160 Ички ёнув дивигателларида………………120 200 Лаҳимнинг энг юқори қиялиги машинанинг техник характеристикаси билан аниқланади. Рудаларни конвейер билан етказиш руда жисмларини ёппасига ва қатламма-қатлам қулатиш тизимлари билан қазиб олишда қўлланиши мумкин. Рудани тозаланган бўшлиқ бўйлаб етказишда тебранувчи, тасмали, пластинкали, скребокли конвейерларни қўллаш мумкин. Рудани портлатиш кучи билан етказишни очиқ тозаланган бўшлиқли камера билан қазиб олиш тизимларида қўллаш мумкин. Рудани гидравлик етказишни қулай кон-геологик шароитда ёппасига қазиб олиш ва устунли-камера қазиб олиш тизимларида, ҳамда руда жисми ётган ёнбошини рудани портлатиш кучи билан етказиш, тиргак мустаҳкамлагич ўрнатиш, нимқават штреклар, қават камера ва рудани магазинлаштириб қазиб олиш тизимларида руда йўқотилишини камайтириш мақсадида рудадан тозалаш учун қўлланилиши мумкин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling