Қисқартирилган номлар
РЕЛСЛИ ВА ЎЗИ ЮРАР МАШИНАЛАР ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
РЕЛСЛИ ВА ЎЗИ ЮРАР МАШИНАЛАР ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ
Ер ости шахта транспорти учун релснинг турини ер ости кончилик ишлари хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос равишда танланади. Жуфт релсли темир йўл кенглиги 750-900мм бўлиши керак. Ишлаб чиқариш қуввати катта бўлмаган, фойдалинаётган ва қурилаётган кон шахталарида, ҳамда дренаж шахталарда жуфт релсли темир йўл кенглиги 600мм бўлишига рухсат берилади. Релсли темир йўл кенглигидан тўғри участка ва бурилиш жойларида четга чиқиш ва кенгайиш 4 мм дан, торайиши эса 2 мм дан ошмаслиги керак. Ствололди темир йўлнинг бурилиш участкалари ва бош ташиш лаҳимлари темир йўли 90 градус бурилишларида, релслар изи оралиғида ҳар 3 метр масофада метал тортқичлари ўрнатилиши керак. рилади. Бурилиш участкаларида релснинг ташқи изи ички изига нисбатан баландроқ ўрнатилиши керак. Баландлик миқдори жуфт релсли йўл кенглигига, бурилиш радиусига ва ҳаракат тезлигига мос ҳолда лойиҳада белгиланади. Релсли темир йўлни энг кичик бурилиш радиусини ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракат тезлигига боғлиқ ҳолда аниқланади: а) ҳаракат тезлиги 1,5 м/с бўлганда энг катта қаттиқ база узунлиги етти карра миқоридан кам бўлмаслиги керак; б) ҳаракат тезлиги 1,5 м/с дан кўп ёки бурилиш бурчаги 90 градусдан ошиқ бўлмаганда энг катта қаттиқ база узунлигининг ўн карра миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Бурилиш радиуси шахта усти биноларида қаттиқ база узунлигининг етти карра миқдорида ва айрим ҳолларда қаттиқ база узунлигининг беш карра миқдорида лойиҳада белгиланади. Ствололди ҳовли ва асосий ташиш лаҳимларида релсли темир йўл энг катта бўлаги миқдори 40мм дан ошмаган шебен ва шағал балластларда ётқизилиши керак. Балласт қатлами қалинлиги шпал тагида 90 мм дан кам бўлмаслиги керак. Қиялик бурчаги 10 градусдан ортиқ бўлган лаҳимларда шпалларнинг 2/3 қисмини лаҳим тагида чуқурликда жойлаштирилади. . Темир йўл шпалларини темир бетон ёки ёғочнинг игна баргли турларидан ясаш керак. Темир бетон шпалларини узоқ муддат хизмат қиладиган ствололди ҳовли лаҳимларида, қия стволларда, капитал ташиш ва бошқа лаҳимларда фойдаланиш тавсия этилади. Лаҳимларни ўтишда вақтинча релсли темир йўллар учун, ҳамда ўзи ёнишига мойил тоғ жинслари отвалида метал шпалларни қўллаш мумкин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling