Иш, энегрия, Қувват
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ
ЛАБОРАТОРИЯ ҚОИДАЛАРИ
Атмосфера физикаси лабораториясида ишлаш вақтида қуйидаги қоидаларга риоя қилинг: 1. қўлланмадан тегишли назарий қисмини ўқиб чиқинг ва лаборатория ишининг мазмуни билан танишинг. 2. Тажриба учун керак бўлган нарсалар – асбоблар, термометр, текшириладиган жисм борлиги аниқланмагунча тажрибани бошламанг. 3. Тажриба ўтказиш вақтида ишнинг қўлланмада кўрсатилган тартиби ва кетма-кетлигига риоя қилинг. 4. Барча эҳтиёт чораларига риоя қилинг. 5. Иш тамом бўлгандан кейин иш ўрнини тартибга солинг. 6. Кузатилган барча ҳодисаларни ва натижаларни ёзиб олинг. 7. Дафтарингизга иш ўтказилган кунни, мавзунинг номини, ишнинг мазмуни, кузатиш натижаларини ёзинг. 8. Иш тамом бўлгач ўқитувчи ёки лаборантдан олинган жиҳозларни қайтариб топширишни унутманг. 46 ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ Аввало, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, лаборатория машғулотни ўтказмоқчи бўлган ўқитувчи ва лаборант лабораториядаги ишларни олдиндан ўзи амалда синаб кўрган ва натижаларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилган бўлиши керак. Маълумки, лаборатория машғулоти ўтказиш пайтида талабалар икки гуруҳга (ҳар-бир гуруҳ 10-15 кишидан ошмаслиги керак) бўлинади ва гуруҳдаги талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, гуруҳчалар индивидуал тарзда ишлайдилар. Аммо биринчи дарс бутун гуруҳ учун умумий бўлиши мумкин. Бунда ўқитувчи лабораторияда ишлаш қоидаларини, лабораториядаги ишларни қисқача тушунтириб бериши, хавфсизлик техникаси, ишларнинг бажарилиш қоидаларини Бирма- бир тушунтириши керак. Бутун гуруҳда ўтказилаётган обзор машғулотда ўқитувчи талабаларга лабораторияда ишлатилиши мумкин бўлган ўлчаш асбобларидан тўғри фойдаланиш мақсадида улардан фойдаланишнинг умумий қоидаларини кўрсатиши керак. Масалан, термометрдан, Ассман психрометридан, ансометрдан, гигрометр ва бошқа жиҳозлардан фойдаланини тушунтириш керак. Лабораториянинг обзор дарсида талабаларни юқорида баён қилинганлар билан таништириш лозим. қуйида ўқитувчи томонидан баён этилиши керак бўлган ҳисобот тузиш вариантларидан бири келтирилади. Ҳисобот алоҳида ҳисобот дафтарида ёки алоҳида варақларда ҳар-бир талаба учун индивидуал тузилади. Ҳисоботда: биринчи бетда ҳисобот номери, талабанинг адрес ива фамилияси, ишнинг тартиб номери; иккинчи ва келгуси бетларида а) ишнинг сарлавҳаси, б) керакли асбоб-жиҳозлар, в) методнинг қисқача назарияси, г) қурилманинг тузилиши, д) ишни бажариш тартиби, е) тажрибалар натижалари, з) хатоларни ҳисоблаш акс эттирилади. Келгуси дарслар ҳар бир гуруҳда бир ўқитувчи ёки бутун гуруҳда икки ўқитувчи томонидан олиб борилади. Дарслар бошланиши билан ҳар-бир гуруҳгача (ҳар бир гуруҳга 2-3 талабадан ортиқ бўлмаслиги керак) ишлар бўлиб берилади. Талабалар қўлланмани ўқиб бўлиб, ундан қисқача конспект олгандан ва иш тўғрисида қисқача тушунчага эга бўлгандан сўнг уларга амалий қисмни бажаришга рухсат этилади. Буни текшириб кўриш мақсадида гуруҳчанинг ҳар-бир аъзосига контрол саволлар бериб кўрилади. Талаба қисқача назарий маълумотга эга бўлгач, асбоблар билан танишади ва амалий қисмини бошлайди. Талаба лабораторияда асосан натижа олиш билан банд бўлиши лозим. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling