АСОСИЙ ҚИСМ
МАЪРУЗА ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
Маркетингни ривожланиш эволюцияси ва концепцияси
Маркетинг тушунчаси ва моҳияти. Уни вужудга келиши ва ривожланишини асосий босқичлари. Маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси. Товарга, сотувга, истеъмолчига, иқтисодий имкониятларга бўлган йўналишларини аста секин ўзгариши. Замонавий маркетинг тушунчаси бу бозорга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва товар сотиш бошқаруви тизимидир. Бошқарув маркетинги. Товарларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш жараёни. Маркетинг элементлари таркиби ва жараёни. Маркетинг – «микс» тушунчаси. Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш шароитларида маркетингни ривожлантиришни ўзига хос хусусиятлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари:диалогик ёндашув, муаммоли таълим, бинго, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; Қ1; Қ3; Қ6.
Маркетингни тамойиллари, функциялари ва турлари
Бозорни ўрганиш, ўзгаришларига тезда мослашиши ва унга актив таъсир ўтказиш жараёни – маркетингнинг асосий тамойилидир. Маркетинг функциялари ва фоалияти мазмуни. Бозор фоалияти стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқариш бўйича маркетингни вазифалари. Тактик режалаштириш ва назорат. Товар нарх тақсимоти, коммуникация ва силжитиш сиёсатларини амалга ошириш. Талабнинг ҳолати ва ривожлантиришига кўра маркетингнинг турлари. Ривожланган давлатлар иқтисодиётида маркетингни қўллаш амалиёти тажрибаси. Ўзбекистонда маркетингни вужудга келиши ва ривожланиши – твдбиркорлик фоалияти тури сифатида.
Қўлланиладиган таълим технологиялари:диалогик ёндашув, муаммоли таълим, бинго, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; А5; Қ1; Қ4; Қ6.
Маркетинг мухити
Маркетингни ички (микромухит) ва ташки мухити (макромухиги ва бевосита узаро алокалар). Корхонанинг ички маркетинг мухити - рахбарият томонидан бошкариладиган омиллар: бозорни танлаш, урганиш, хом-ашё, техника ва технология, мехнат ресурслари таъминоти, моддий техника таъминоти, илмий ва конструкторлик ишлари хизмати, ишлаб чикариш, сервисни ташкил этиш ва бошкариш. Ташки мухит. Макромухит ва бевосита узаро алокалар. Макромухит омиллари: демографик, икдисодий, табиат омиллари, илмий-техник омиллар, сиёсий хукукий омиллар, ижтимоий-маданий омиллар. Бевосита узаро алокалар: харидорлар, ракобатчилар, таъминотчилар, воситачилар, контакт аудиториялар. Контакт аудиториялар: молиявий жамоатчилик гурухи (банклар, инвестиция фондлари, молиявий компаниялар, кредит муассасалари) оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик, фирма ходимлари. Корхонанинг ташки маркетинг мухити - давлатнинг солик сиёсати, хукумат томонидан кабул килинадиган конуний - меъёрий хужжатлар, бозордаги талаб, таклиф ва нархдаги узгаришлар, табиий офатлар, фан -техника, технология ютукларини ишлаб чикариш ва сервис сохаларига жорий этилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |