1-жадвал
И Т
|
Т1-нормадан кам
|
Т2-нормал
|
Т3-нормадан ортиқ
|
А1-сернам
|
250
|
200
|
100
|
А2-ўртача намли
|
200
|
230
|
120
|
А3-қуруқ
|
100
|
240
|
260
|
Табиат билан ўйин ютуқлар матрицасининг таҳлили 6-маърузада кўрилган қоидалар бўйича табиат билан ўйновчи шахснинг (И ўйинчининг) такрорланувчи ва бефойда стратегияларини ҳисобдан чиқариб ташлашдан бошланади. Табиатнинг (ИИ ўйинчининг) стратегияларига келганда эса шуни айтиш керакки, улардан бирортасни ҳам ҳисобдан чиқариб ташлаш мумкин эмас, чунки табиат ҳолатларидан ҳар бири, И ўйинчининг ҳатти-ҳаракати ва мақсадидан қатъий назар, тасодифий равишда юз бериши мумкин. Табиат биринчи ўйинчига қаршилик кўрсатмаганлиги туфайли табиат билан ўйин стратегик ўйинларга нисбатан соддароқдек бўлиб кўриниши мумкин. Лекин аслида бундай эмас. Стратегик ўйинда ҳар бир ўйинчи рақибининг унга зид ҳаракат қилишини аниқ билади. Статистик ўйинда эса И ўйинчи ИИ ўйинчининг қандай йул тутишини, яъни табиатнинг қандай ҳолати юз беришини аниқ билмайди. Лекин операцияни ўтказувчи томонга табиат билан ўйинда шу маънода осонроқки, у бу ўйинда онгли рақиб билан ўйиндагига нисбатан кўпрок ютиш эҳтимоли бор. Шу билан бирга унинг асосли қарор қабул қилиши қийинрок, чунки табиат билан ўйинда вазият ноаниқлигининг таъсири анча кучли бўлади.
Статистик ўйинда ютуқлар матрицасидан фойдаланиб таваккаллар (таҳлика) матрицаси тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |