Ишлаб чиқариш менежменти
ТАШКИЛОТ БИЗНЕС-РЕЖАСИ (ЙИЛЛИК РЕЖАСИ)НИНГ МАЗМУНИ
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
2.7. ТАШКИЛОТ БИЗНЕС-РЕЖАСИ (ЙИЛЛИК РЕЖАСИ)НИНГ МАЗМУНИ
Бизнес-режа – ташкилотнинг тактик ҳаракатини аниқлайдиган хужжат ҳисобланади, у қоидага кўра, фирма стратегияси ривожланишидаги яқин йилларни аниқлайди. Бизнес-режа ойларга бўлинган ҳолда ишлаб чиқилади. У тўрт асосий функцияни бажаради: Тадбиркор маълум бир даврда фаолиятнинг аниқ натижаларини унинг ёрдамида баҳолаши мумкин бўлган воситадир; Истиқболда бизнес юритиш концепциясини ишлаб чиқиш учун қўлланилиши мумкин. Янги инвестицияларни жалб қилиш инструменти сифатида иштирок этади; Корхона стратегиясини амалга ошириш воситаси ҳисобланади. Кредитор ва инвесторларнинг кўпчилиги сифатли бизнес-режани кўрмасдан туриб, бизнесга пул сарфламайдилар. Инвесторлар тадбиркорнинг “тўрт Д”сига эътибор қаратадилар: тадбиркорлик нуфузи, қарзга хизмат кўрсатиш бўйича пул оқимлари, кафолатларнинг қўшимча таъминланганлиги ва 50 % дан кам бўлмаган шахсий капитал улуши. Нотадбиркорлик ташкилотлари учун бизнес-режа ўрнига мажмуали тактик режа ишлаб чиқилади. Бизнес-режанинг таркиби ва унинг бўлимларининг сифатини тадбиркор ёки унинг топшириғи билан менежер аниқлайди. Асос учун бизнес-режа бўлимларининг мазмунини аниқлашда мавузунинг ўтган бобида кўриб чиқилган “Фирма стратегияси” мувофиқ бўлими қабул қилинган. Бизнес-режада стратегик мақсад ва талаблар аниқлаштирилади, режа кўрсаткичларининг миқдори конкретлаштирилади ва кенгайтирилади. Бизнес-режада 1-4 бўлимлар “Фирма стратегияси” дан олинади (зарур бўлганида аниқланмалар билан). Ўз-ўзини текшириш учун саволлар Режалаштиришнинг моҳияти нимадан иборат ва унинг асосий вазифалари қандай? Нима учун бозор муносбаатлари шароитида режалаштиришнинг роли ортиб боради? Режалаштиришда қандай тамойилларни кузатиш лозим? Режа кўринишлари қандай бўлади? Тактик режалаштириш ўхшаш режалаштиришдан нимаси билан фарқ қилади? Товар рақобатбардошлигини ошириш муаммоларини намоён қилиш ва мақсадларни ифодалаш каби режа операциялари қандай муолажалардан иборат? Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling