Ишлаб чиқариш менежменти
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-мавзу. МАШИНАСОЗЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
- 5.1. Тайёрловчи бўлинмалар
- ҚАЙТА ИШЛАЙДИГАН БЎЛИНМАЛАР
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Жараёнларни мақбуллаштиришнинг 22 тамойилига амал қилиш заруратини нима билан тушунтириш мумкин? Ташкилот ривожланишининг инноваицон характерини таъминлаш нима учун зарур? 3.Жараёнларни сифатга йўналтирилганлик тамойилларига амал қилиш нима билан таъминланади? 4. Жараёнларнинг мослашувчанлиги тамойилининг моҳияти нимада? 5. Жараёнларни марказлаштириш нима? Персонални бошқариш мотивларининг оқилона нисбати қандай? Бошқарув объектларини ранжировка қилиш нима учун зарур? Жараёнларнинг таъсирчанлиги қандай таъминланади? 5-мавзу. МАШИНАСОЗЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 5.1. Тайёрловчи бўлинмалар 5.2. Қайта ишловчи бўлинмалар. 5.3. Йиғувчи бўлинмалар 5.4. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш асослари 5.5. Ишлаб чиқаришни моддий-техник таъминлашни ташкил этиш. 5.6. Электр хўжалигини ташкил этиш. 5.1. Тайёрловчи бўлинмалар Тайёрловчи бўлинмалар. Машинасозлик заводининг асосий тайёрловчи бўлинмаларига қуйиш, темирчилик ва пластмасса цеҳлари киради. Қуйиш цеҳлари метал кўриниши, оғирлиги, ҳажми, конфигурацияси ва бошқа характеристикаси бўйича фарқланадиган турли қуймаларни тайёрлайдилар. Қуйиш ишлаб чиқариши тайёрланмалар тайёрлаш бўйича ишлаб чиқаришнинг бошқа кўринишларига қиёслаганда энг металсиғимли ва меҳнатталаб қиладиган ҳамда экологик соф бўлмаган ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бундан ташқари, бир ва майда серияли ишлаб чиқариш шароитида тайёрланмалар ва тайёр маҳсулотлар тайёрлашнинг бошқа услублари амалга оширилиши қийин ва кам самарали ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда тайёрланмалар йиғиндисида қуйилмаларнинг улуши анча паст. Қуйиш цеҳларини ташкил этиш, режалаштириш ва унинг иқтисодиёти кўп жиҳатдан қуйилмаларни тайёрлашнинг ишлаб чиқариш жаарёни хусусиятларига, шунингдек, ишлаб чиқариш тоифаси ва қамровига боғлиқ. 5.2. ҚАЙТА ИШЛАЙДИГАН БЎЛИНМАЛАР Машина, технологик ускуналар, транспорт воситалари деталларининг катта қисми механик қайта ишлашга мухтож бўлади. Механик қайта ишлаш қуйидагилар билан характерланади: Металлардан фойдаланишнинг паст коэффициенти: 0,5 – 0,8 (ишлаб чиқариш сериялилиги ортиши билан коэффициент ҳам ортиб боради); Қайта ишлашнинг меҳнат сиғимининг юқорилиги ва ойлик маоши сиғими; Қайта ишлаш технологик жараёнларининг кўп оепарциялилиги; Технологик операциялар сифатига ва жараёнларнинг ташкилийлигига юқори талаблар; Деталнинг технологик жараёнларга мувофиқ ҳолда тайрланиши сифатига юқори талаблар. Механик цехларда юзлаб ва минглаб ном билан аталадиган турли туман деатлларнинг кенг номенклатураси қайта ишланади. Бу деталлар материал кўриниши, тайёрланмаларни олиш услуби, ишлаб чиқаришнинг сериялилиги, мураккаблиги, габаритли ҳажмлари, конфигурацияси, оғирлиги, қайта ишлашнинг аниқлиги, устки қисмининг софлиги ва бошқа характеристикалар билан фарқ қилади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling