Ишлаб чиқариш менежменти
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. Ишлаб чиқаришни оператив бошқариш асослари
5.3. Йиғувчи бўлинмалар
Кўпгина машинасозлик корхоналарида йиғиш бўлинмалари (цехлар) маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини тугаллайдилар, бунда улар маҳсулотни йиғиш, синаш, сертификатлаш ва қадоқлашни ўз ичига олади. Бу ишлар технологик жараёнлар (хариталар) ва бошқа технологик хужжатлар бўйича бажарилади. Йиғиш цехлари ишларининг сифати ва самарадорлиги кўп жиҳатдан бутун корхонанинг ритмиклиги, сифати, самарадорлиги ва барқарорлигини аниқлайди. Бундан ташқари, йиғиш цехлари “аъло” даражада ишлаши учун механик цехлари ҳам ўз ишларини “аъло” даражада бажаришлари лозим. Йиғиш жараёни деталларнинг ва йиғма бирликларнинг ўзаро фаолияти ва тўғри ўзаро жойлашувини таъминлаш ва бирлаштиришдан иборат. Ягона ва кам серияли ишлаб чиқариш цехларида соф йиғма операциялар билан бир қаторда бошқа технологик операциялар ҳам бажарилади (деталларни қўшимча қайта ишлаш, слесар-мослаштириш операциялари ва бошқалар). Йиғиш жараёнининг технологияси маҳсулот чиқаришнинг йиллик дастури ва конструкциясининг технологиклиги даражаси, конструктив мураккаблиги характери билан аниқланади. Шу билан бир қаторда технологик нуқтаи назардан йиғиш операциялари жуда кўп умумийликка эга, бу универсал технологик жиҳозлардан, намунавий технологик жараёнлардан ва йиғиш жараёнларни ташкил этиш шаклларидан фойдаланиш имконини беради. Йиғиш бўйича ишлаб чиқариш жараёнининг дифференциацияси деярли чекланмаган, бу ташкил қилишнинг узлуксиз услубларини жорий этиш учун жуда қулай шарт-шароит яратади. Йиғиш жараёнлари қўл ишларининг юқори солиштирма оғирлиги ва алоҳида ҳолатларда мураккаб бўлмаган технологик ускуналарни қўллаш билан характераланади. Йиғиш жараёнларининг хусусияти механизациялаш воситаларидан кенг фойдаланиш имконини беради ва йиғиш операцияларини автоматлаштиришни анча мураккаблаштиради. 5.4. Ишлаб чиқаришни оператив бошқариш асослари Ишлаб чиқаришни оператив бошқариш қуйидаги ишлари ўз ичига олади: 1) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг оператив-календар режаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва бажариш ҳамда цех, участка ва иш жойларида смена-суткали топшириқларни бажариш; 2) барча зарурий иш жойларини таъминлашни ташкил этиш; 3) ишлаб чиқариш жараёнининг боришини назорат ва ҳисоб-китоб қилиш; 4) ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солиш. Цехлараро даражада оператив бошқарув ишлаб чиқаришига киритилган маҳсулотларни чиқариб ташлаш, алмаштиришнинг зарурий масалаларини ҳал этиш, дастурга янги маҳсулотлар чиқаришни киритиш, мажмуали маҳсулотларнинг ташқи етказмаларини таъминлаш, ички моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланиш учун амалга оширилади. Цехларда ишлаб чиқаришни оператив бошқариш учун амалда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш вазиятларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш дастурининг ҳар бир нуқтаи назари ва номенклатура-календар режаси бўйича замонда ишларни бажаришни қатъий регламентлаш характерлидир. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling