Ишлаб чиқариш менежменти


ТАШКИЛОТНИНГ БОЗОР СТРАТЕГИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Download 398 Kb.
bet5/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

2.5. ТАШКИЛОТНИНГ БОЗОР СТРАТЕГИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Ташкилотнинг бозор стратегияси шакллантириш конъюнктурани таҳлил қилишдан бошланади. Конъюнктура – талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни, нарх ва товар захиралари ҳаракатини, тармоқлар бўйича буюртмалар портфели ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштиради. Конъюнктурани ўрганиш ва башоратлаш лозим. Акс ҳолда товарни фойдали нархлар бўйича сота олмайсан, ресурсларни маневрлаштириш ва товар чиқаришни эплай олмайсан.
Маркетинг маҳсулоти муддати ва ишончлилик даражаси бўйича турлича бўлган бозордаги вазият башорати ҳисобланади. Жорий конъюнктурани тезкор ўзлаштирилган ва қисқа муддатли башорат вазиятларидан фойдаланган ҳолда, маркетинг хизматлари узоқ муддатли истиқболлик тенденцияларни, бозор ривожланиши умумий йўналишларини олдиндан топишга интиладилар. Бунда улар бозордаги рақобатчиларни синчиклаб кузатадилар, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини намоён қиладилар, фирма ва товар ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини башорат қиладилар. Маркетинг кўз олдида бозор ранг-баранг мозайка сифатида туради, унинг таркибий қисмлари истеъмолчи, товар ва тайёрловчиларнинг бозор сигментлари ҳисобланади. Бозорда ўз улушига эга бўлиш – бу истеъмолчиларнинг аниқ доирасига эга бўлган фаолият соҳасини чекланган қамровлар бўйича танлаш демакдир.


2.6. ТАШКИЛОТНИНГ СТРАТЕГИК РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МАЗМУНИ ВА ТАРТИБИ
Стратегик режалар аниқ индивид нуқтаи назаридан эмас, ташкилот истиқболи нуқтаи назаридан ишлаб чиқилади. Улар тармоқ, бозор, рақобат ва бошқалар ҳақидаги кенг тадқиқотлар ва фактик маълумотларга асосланади. Стратегик режалар фирмага индувидуаллик бахш этади, бу эса унга ишчиларнинг аниқ тоифаларинигина жалб этиш имконини беради. Ва ниҳоят, стратегик режалар шундай ишлаб чиқилиши керакки, улар узоқ вақт давомида яхлит бўлиб қолиши билан чегараланмай, жуда эгилувчан бўлиши ҳам керак, чунки уларни модификация қилиш ва қайтадан йўналтиришни амалга ошириш зарурати юзага келиши мумкин.
Ўзгаришларнинг замонавий суръатлари ва инновациялар ҳажмининг ошиши шунчалик интилувчан ҳисобланадики, бунда стратегик режалаштириш келажакдаги муаммолар ва имкониятлар расмий башоратлашнинг ягона услуби сифатида тасаввур қилинади. Расмий режалаштириш қарорлар қабул қилишда рискни пасайтириш билан мувофиқлашади. Режалар сифатини таъминлашнинг асосий омилларидан бири менежментга илмий ёндашувларни ва режалаштириш тамойилларини қўллаш ҳисобланади. Агар режа кўрсаткичлари етарли даражада асосланган бўлмаса, унда фирма келгуси босқичларда қанчалик яхши ишламасин, натижа қониқарсиз бўлади. Стратегик режалар тизими икки даражадан иборат бўлиши лозим: аниқ бир даврда фирма стратегияси ва қўйилган мақсадни таъминлайдиган ва уни очиб берадиган стратегик режалар (“Фирма стратегияси” бўлимлари). Стратегик режалаштириш горизони чиқарилаётган маҳсулотнинг мураккаблиги ва тикланиши, фирманинг ёши, унинг хусусиялари билан аниқланади. Масалан, электр саноатида фирма стратегияси 2-3 йилга, машинасозликда – 5-7 йилга қазилма тармоқларида – 5 ва ундан ортиқ йилга ишлаб чиқилади.
Стратегик режаларни ишлаб чиқиш – ишнинг бошланиши, холос. Албатта, стратегик режаларнинг сифатини кўп жиҳатдан ишлаб чиқариш менежментининг охириги натижаларига эришиш имконияти аниқлайди. Агар стратегик режалар сифати (ишлаб чиқариш менежментининг тизимининг “кириш”и) масалан, “қониқарли”, деб баҳоланса, унда режаларни амалга оширишни ташкил қилиш бўйича жараёнларнинг ҳар қандай сифатида тизимнинг “чиқиш”и ҳам “қониқарли” бўлади. Шунинг учун ҳам, ишлаб чиқариш менежменти “тизими чиқиши”ни “аъло” даражада таъминлаш учун олдин худди шу даражада режа сифати даражасини таъминлаш лозим., кейн эса режаларни амалга ошириш бўйича жараёнлар сифати таъминланади.
Стратегик режаларни амалга оширишни ташкил қилиш бўйича масалалар доирасига қуйидагилар киради:

  • Стратегик режаларни амалга оширишнинг дастурлари, тармоқ графиги ва операграммаларини ишлаб чиқиш, мослаштириш ва тасдиқлаш;

  • Режалар бажарилишини назорат қилиш ва ҳисобини ташкил қилиш;

  • Сифатни талаб қиладиган ва қайд этилган харажатлар билан белгиланган муддатда режалар бажарилишининг мотивацияси;

  • Фирманинг ички ва ташқи муҳитида ўзгаришлар юзага келишида стратегик режаларни амалга ошириш жараёнини тартибга солиш;


Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling