Ишлаб чиқариш менежменти


-МАВЗУ. ТАШКИЛОТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ


Download 398 Kb.
bet7/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

3-МАВЗУ. ТАШКИЛОТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ
ТУЗИЛИШИ ВА МАЗМУНИ (ТБТ)

  1. Ташкилотни бошқариш тизимининг тузилиши

  2. Ташкилотни бошқариш тизимининг ташқи муҳити

  3. Ташкилотни бошқариш тизимининг илмий асосланганлиги

  4. Ташкилотни бошқариш тизимининг мақсадли тизимчалари

  5. Ташкилотни бошқариш тизимининг таъминловчи тизимчалари

    1. Ташкилотни бошқариш тизимининг тузилиши

ТБТнинг ташқи муҳитига “кириш”, “чиқиш”, ташқи муҳит билан алоқалар ва айланма алоқа киради. ТБТнинг ички тузилиши бешта тизимчадан иборат.
Тизим “кириш”ига ташкилот товарлар ишлаб чиқаришучун оладиган барча нарсалар, янгиликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар киради (булар “чиқиш” тизимининг компонентларидир). “Кириш” компонентларига ташкилотга ташқаридан кирадиган барча янгиликлар, хом ашё, материаллар, мажмуавий маҳсулотлар, энергия, ахборотлар, янги ускуналар, ташкилотга янгидан келган персонал, хужжатлар ва бошқалар киради. Бошқарув органларининг вазифаси тизимнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва рақобатдош воситачиларни танлаш йўли билан рақобатбардош “кириш”ни таъминлашга жамланади; агар “кириш” рақобатбардош бўлмаса, унда “чиқиш”да “кириш”ни қайта ишлаш бўйича жараёнларнинг ҳар қандай даражасида тизимнинг “чиқиш” параметрлари ҳам рақобатга бардошли бўлмайди.
3.2. Ташкилотни бошқариш тизимининг ташқи муҳити
Тизим (ташкилот, фирмалар ва бошқалар) нинг ташқи муҳитига ҳудуднинг макромуҳити, инфратузилмаси (мезомуҳит), ва макромуҳит киради.
Фирма фаолиятининг самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир кўрсатадиган ташқи муҳит компонентларига фирма таъсир кўрсата олмайдиган ва бошқара олмайдиган компонентлар киради. Бундай компонентлар фирмага тўғридан-тўғри (солиқ тизими, воситачилар, истеъмолчилар сиёсати ва бошқалар) ёки эгри (сиёсий, иқтисодий ва мамлакатнинг бошқа соҳалари) таъсир кўрсатади. Улардан бири макромуҳит ҳисобланади. Фирма макромуҳити омиллари унга эгри таъсир кўрсатади.
Корхона ва тармоқларнинг ривожланиш даражаси, фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлиги, фирма жойлашган ҳудуд инфратузилмаси унинг иши барқарорлигига аввало, ижтимоий-психологик омиллар, аҳолининг жисмоний, ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини қондириш орқали, жамоадаги руҳий-психологик иқлим, аҳоли саломатлиги орқали таъсир кўрсатади.
Фирма жойлашган ҳудуд инфратузилмаси омилларининг ўзаро таъсир даражасини миқдор жиҳатидан ўлчан жуда қийин, чунки бу таъсир мураккаб характерга эга. Бу ерда мантиқий занжир қуйидагича. Ҳудуд инфратузилмасидаги тармоқлар ишининг ривожланиш даражаси, барқарорлиги ва самарадорлиги қанчалик юқори бўлса, жамоадаги руҳий-психологик иқлим шунчалик яхши (дўконларда транспорт харажатлари бўлмайди), ишчиларнинг малакаси даражаси юқори (ўқитишнинг юқори сифати), ишчининг соғлиғи яхши (ҳудуднинг барча тармоқлари яхши ишлайди). Бу кўрсаткичлар қанчалик яхши бўлса, фирма даромадлари шунча юқори бўлади ва маҳаллий бюджетга бадаллар ҳам кўп тушади. Кейинги омил ҳудуд ривожланиши имкониятларини очиб беради.
Ташқи муҳитнинг охириги компоненти ташкилот микромуҳити ҳисобланади.
Ҳудуд макромуҳити ва инфратузилмасининг кўриб чиқилган омиллари фирма фаолияти барқарорлиги ва самарадорлигига эгри таъсир кўрсатади, улар билан фирманинг ўзи бошқариш имкониятига эга бўлмайди. Албатта, фирманинг солиштирма оғирлиги ҳудуд ёки мамлакат умумий ишлаб чиқаришида қанчалик катта бўлса, фирма ташқи муҳитнинг бу шаклига шунчалик кўп таъсир кўрсатади ва аксинча, ташқи муҳит фирмага ҳам катта таъсир кўрсатади.
Фирма микромуҳити омилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ишлаб чиқарилаётган товарлар бўйича фирманинг бевосита рақобатчилари; воситачиларнинг барча рақобатчилари (“кириш”); тизимнинг “кириш” ва “чиқиш”и бўйича фирманинг маркетинг воситачилари; алоқа аудиаториялари (истеъмолчилар жамияти, назорат органлари, профсоюзлар, пресса ва бошқалар). Тизимга “кириш” ва “чиқиш” бўйича рақобат қанчалик юқори бўлса, фирма томонидан чиқарилаётган товарларнинг рақобатбардошлиги ҳам шунчалик юқори бўлади. Фирма микромуҳитининг унинг амал қилишига таъсирининг соддалаштирилган чизмаси 3.3-расмда акс эттирилган. Унда кўрсатилишича, фирмага ташфи муҳитдан алоқа аудиториялари босим ўтказади. Фирма воситаиларининг рақобатчилари ўзи шартнома имзолаган бевосита воситачиларнинг мазкур сигментидан “келиб чиқади” ва шу пайтда унинг “кириш”ига тегишли бўлади. Фирманинг товар ишлаб чиқариш бўйича рақобатчилари ҳам уни мазкур сигментдан келиб чиқишида, қаршилик кўрсатади. (шунинг учун ҳам стрелкалар оқимга қарши йўналтирилган) Фирманинг “кириш” ва “чиқиш”и бўйича маркетинг воситачилари унга қўйилган мақсадни амалга оширишда ёрдамлашадилар.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling