Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг янги йўлларини ўйлаб топиш вазифаси бугунги замон шароитда алоҳида аҳамият касб етади
Download 20.24 Kb.
|
1.1. Тадқиқот масаласининг долзарблиги
1.1. Тадқиқот вазифасининг долзарблиги Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистан Республикаси олдида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувни чуқурлаштириш ва жаҳон амалиёти ютуқларини саноат ривожланишга жорий этиш, давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсатини такомиллаштириш вазифаси турибди. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташқи иқтисодий алоқалар муаммосига диққат-эътиборни қаратиб қуйидагиларни таъкидлаган эди: «Шу нарсани қайта-қайта такрорлашга тўғри келмокда: Ўзбекистан иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизими билан интеграциялашувига эришмасдан туриб, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтирмасдан ва мустаҳкамламасдан туриб, энг муҳими хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этмасдан туриб... банк ва молия соҳаларида, реал иқтисодиётда, биринчи галда етакчи тармоқларда чет эл капиталининг иштирокини кенгайтирмасдан туриб, иқтисодиётимизнинг барқарор тараққиётини таъминлаш қийин». Ҳозирги пайтда иқтисодиётини эркинлаштириш, унинг очиқлигини кенгайтириш, миллий ва жаҳон иқтисодиёти минтақалари, тармоқларининг узвий ўзаро алоқа ва ҳамкорлигани таъминлаш интеграциялашувнинг объектив ролининг кучайиши ва ривожи орқали юз беради. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг янги йўлларини ўйлаб топиш вазифаси бугунги замон шароитда алоҳида аҳамият касб етади. Замонавий тоғ - кон ишлаб чиқаришининг долзарб вазифалари атроф-муҳитга зарарни камайтириш, кон ишларини ташкиллаштириш ва бошқарув функцияларини такомиллаштириш, иш хавфсизлиги ва зарур санитария-гигиена шароитларига риоя қилиш, ортиқча маъдан йўқотишларининг олдини олиш, қазиб олишнинг максимал интенсивлиги, меҳнат самарадорлигини ошириш, ер ости ресурсларидан комплекс фойдаланиш, қазиб олиш ва қайта ишлашнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш, бугунги куннинг долзарб муаммолари қаторига киради. Замонавий рақобат шароитида инновация ва ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йўлидан борадиган тоғ - кон корхоналари ўз фаолиятини мавжуд қийинчиликлардан ҳар қандай путурларсиз сақлаб қолади. Ўзбекистон кончилик соҳасида ўз тараққиёт йўлини танлаб, уни изчиллик билан амалга ошириш йўлидан бормоқда. Бизда тоғ - кон саноати соҳасида бугунги кунга қадар тўпланган, жаҳоннинг энг бой тажрибасидан фойдаланиш учун катта имконият бор, шу билан бирга уни бу тажрибадан кўр-кўрона кўчириб олиб, ўз шароитимизга мослаштирмасдан, ўзбек тупроғига олиб кирмаслигимиз керак [1, 4]. Бугунги кунда фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олиш соҳасида екологик стандартларга жавоб берадиган амалий, замонавий технологиялар асосида конларни ўзлаштиришни такомиллаштириш, бу соҳада қўшимча ресурсларни ўзлаштиришнинг янги йўлларини топиш вазифаси қўйилган. Асосий жараёнларни самарадорлигини ошириш ва иш шароитларини яхшилаш, ёрдамчи операциялар ва ёрдамчи жараёнларни тўлиқ механизациялаш, қазиш ва тозалаш ишлари жараёнларини автоматлаштириш ва бошқаларни механизациялаш, уларни такомиллаштириш муҳим омил ҳисобланади. Механизациялаш ва автоматлаштиришни такомиллаштириш корхонанинг самарадорлиги ва маҳсулот сифати, қазиб олиш блокларнинг тартибли ва хавфсиз ривожланишига, иш шароитларини яхшилашга, тайёрлаш, қирқиш ишларига минимал ишчи кучи ва вақт сарфлашга қаратилган. Қазиб олиш тизими деб, руда конида ёки унинг бир қисмида маълум тартибда рудани массивдан ажратиб олиш технологиясини, қазиладиган участкани конструктив элементалари билан қўшиб олиб борилишига айтилади. Руда конларини ер ости усулида ўзлаштириш амалиётида қазиб олиш тизимининг параметрлари иқтисодий, кон ва геологик шароитларга асосланади. Қазиб олиш тизимларига қуйидаги талаблар қўйилади: 1. Меҳнат шароитларининг юқори хавфсизлиги 2. Юқори техник-иқтисодий кўрсаткичлар 3. Минимал йўқотилиш ва сифатсизланиш. Ер ости конларини қазиб олиш самарадорлигини ошириш, иш шароитлари ва иш хавфсизлигини яхшилаш, ер қаъридан фойдаланишни ва ер юзасининг сақланишини таъминлаш ва қазиб олинган бўшлиқдан кенг фойдаланиб, тоғ - кон чиқиндиларидан комплекс фойдаланиш олиб борилаётган тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу дунёнинг деярли барча мамлакатларида қазиб олинган бўшлиқдан фойдаланган ҳолда ривожланиш тизимларининг улуши доимий равишда ортиб бораётганлигини билдиради. Йўқотилиш ва сифатсизланишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини камайтириш учун ҳар бири алоҳида ҳолатда қўлланиладиган қазиб олиш тизимининг параметрларини қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Бугунги ривожланган кончилик амалиётида МДҲ давлатларининг конларида замонавий техникалардан фойдаланилаётганлигини кўришимиз мумкин, аммо ишларни ташкил этишнинг замонавий усуллларидан фойдаланиш борасида бундай деб бўлмайди. Қазиб олиш тизимини қайта кўриб чиқиш керак бўлган конлар МДҲ давлатларида етарлича ҳисобланади. Қазиб олиш тизимининг параметрларини ўзгартириб, кон – техник ва кон – геологик шароитлардан келиб чиқган ҳолда фақатгина шу шахтага тегишли бўлган қазиб олиш тизимларини ишлаб чиқиш, ҳамда жорий қилиш вақти келди. Ҳозирги кун жаҳон кончилик саноатида ер ости кон ишларининг ривожланиш амалиёти миллий кадрлар патенциалидан унумли фойдаланиш, уларнинг билим ва криатив фикрларидан фойдаланиш, чет инвесторларини жалб қиладиган жозибадор истиқболни юзага чиқариш асосий ижтимоий – сиёсий вазифаларга айланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарорига асосан “Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари” тасдиқланди. Мазкур қоидага асосан фойдали қазилмалардан оқилона, комплекс фойдаланиш ва ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона талабларини белгилайди Фойдали қазилмалар қазиб олиш учун ер қаъри кон ажратишни тасдиқловчи лицензия ва далолатномага асосан фойдаланишга берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Кон ажратмалари фойдали қазилмалар конларини қазиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва унинг минтақавий инспексиялари томонидан белгиланган тартибда берилади. Корхона лойиҳасида корхонанинг ер усти ва ер ости иншоотлари жойлашуви, фойдали қазилмаларни очиш усуллари ва қазиб олиш тизимлари ишлаб чиқариш жараёнларида ер ости бойликларини тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олиш ва асосий ҳамда улар атрофида жойлашган фойдали қазилмалар захираларидан самарали фойдаланишни таъминловчи механизация ва автоматлаштириш воситаларини қўллаш, шунингдек, ер қаърини сақлаш ёки балансдан ташқари захираларни кейинчалик саноат йўли билан ўзлаштириш учун йиғиш масалаларини назарда тутади. Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режалари режалаштирилаётган йилда товар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ер қаърини муҳофаза қилиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича корхонага берилган режали топшириқлардан келиб чиққан ҳолда истиқболли режаларни аниқлаштириш ва қуйидагиларни назарда тутиши керак: конларни қазишнинг ер қаъридан асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларни энг тўлиқ ажратиб олишни таъминловчи усуллари ва тизимларини қўллаш; режалаштирилган қазиш тизимининг фойдали қазилмаларни ер қаъридан оқилона ажратиб олиш ва ҳар бир қазилма бирлиги бўйича кон ишларининг хавфсизлиги бўйича кон-геология шароитларига мувофиқ бўлиши; конни тайёрлаш ва қирқма қазилма ҳамда очиш ишлари режалаштирилган ҳажмларининг захираларнинг очилган, тайёрланган ва қазишга тайёр бўлган топшириқлари (нормативлари)га, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олишга оид топшириқларга мувофиқ бўлиши; фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган кондицияларга мувофиқ қазиб олиниши; ер қаъридан асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларни ва улардаги компонентларни ажратиб олиш кўрсатгичларини яхшилашга қаратилган тажриба-конструкторлик, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни олиб бориш; бир йўла қазилаётган қазилма бирликларининг фойдали қазилмаларни талаб этилган миқдор ва сифатда қазиб олишни таъминлайдиган оқилона миқдори; қазилаётган қазилма бирликларининг оқилона юкламаси; кон участкаларининг энг яхши, яъни энг бой ёки қулай шароитларда жойлашган қазиш ишларида ажратиб олинадиган захираларнинг йўл қўйиладиган ҳажмлари; ҳар бир қазилма бирлигидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва уларни тугатишнинг календарь жадвалларига риоя этиш. Тайёрлаш ва тозалаш ишларини ишлаб чиқиш тизимлари, технологик схемалари ва қазилган маконни бошқариш йўллари, қабул қилинадиган кон ишларини ривожлантириш режаларида шунингдек қуйидагилар таъминланиши лозим: жисмлардан фойдали қазилмаларни минимал кондицион қувватлар ва чекланган сифат билан ажратиб олиш; қазиб олиш чоғида нураш, оксидланиш, ўзидан ўзи ёниш ва шу кабилар натижасида фойдали қазилмалар сифати пасайишининг олдини олиш; вақтинча консервация қилинадиган захираларни муҳофаза қилиш; турли мақсадлардаги целикларда нобудгарчиликларни истисно қилиш ёки камайтириш. Download 20.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling